← Назад
Решение #2854343 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 535 | — | law | |
| онуни | 12 | — | law | |
| олларда ФК | 544 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| дори эса суд томонидан ФК | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2202-2503/5176-сонли иқтисодий иш
Судья: Ў.Мадрохимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Protected by PDF Anti-Copy Free
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
Шовот тумани
2025 йил 10 ноябрь
Шовот туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Мадрохимов раислигида,
судья ёрдамчиси М.Қурбантурдиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“Yangibozormaxsussuvpudrat” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг
жавобгар “Gidrotexnika inshoatlarni qurish” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 23 000 000 сўм асосий қарз ҳамда 11 500 000 сўм пеня жами
34 500 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз, суднинг маъмурий биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Yangibozormaxsussuvpudrat” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда ижарага берувчи ёки даъвогар деб юритилади) ва “Gidrotexnika
inshoatlarni qurish” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
ижарага олувчи ёки жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 1 ноябрда
тузилган 7-сонли ижара шартномасига асосан даъвогар ўзига тегишли бўлган
техникани (JBC-32 русумли автобетонасместитель) ижарага олувчи объектида
қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун вақтинча фойдаланишга берилган
бўлиб, ижарага олувчи техникадан фойдаланганлиги учун ижарага берувчига
ҳар бир ишлаган ойига ҚҚС билан бирга 30 000 000 сўм миқдорида ижара ҳақи
тўлаб боришни зиммасига олган.
Даъвогар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини
бажарганлиги ва ижара объектини жавобгарга топширганлиги, аммо жавобгар
шартлашилган мажбуриятни лозим даражада бажармаганлиги, яъни ижара
тўловини тўлиқ амалга оширмаганлиги, жами 23 000 000 сўм ижара учун тўлов
амалга оширилмаганлиги, натижада 23 000 000 сўм қарздорлик юзага
келганлиги, қарздорликни ихтиёрий бартараф этиш мақсадида даъвогар
2025 йил 10 апрелда 33-сонли талабнома юборганлиги, аммо жавобгар
томонидан у ижросиз қолдирилганлиги важлари билан даъвогар манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 23 000 000 сўм
асосий қарз билан бирга 11 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси
даъво аризасида низони ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса,
суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар ва жавобгар суд мажлисида вакиллари иштирокини
таъминламадилар. Даъвогар раҳбари Э.Полванов дастлабки ўтказилган суд
мажлисларида иштирок этган ҳолда даъво талабини қўллаб-қувватлаган ҳамда
кейинги суд мажлисларини даъвогарнинг иштирокисиз кўришни сўраган.
2
Шунингдек, ўтган суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари
А.Рахматуллаев ҳақиқатан
ижара
юзасидан
ижара тўловидан
Protected
byшартномаси
PDF Anti-Copy
Free
23 000 000 сўм қарзи мавжудлигини тан олиб, даъво талабларига эътирози
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
йўқлиги, шу билан бирга даъвогарнинг ҳам бошқа шартнома бўйича ундан
қарздорлиги мавжудлигини маълум қилиб, шу сабабли даъвогар билан низони
ўзаро келишув битими тузиш орқали ҳал қилиш учун муддат беришни сўраган,
шунга кўра суд мажлиси бугунги кунга қолдирилган, ундан бугунги суд
мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда тилхат олинган бўлса-да
бугунги суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг иккинчи, учинчи қисмида иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд
мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги
аризаси бўлган тақдирда, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд низони ишда иштирок
этувчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 535-моддасига мувофиқ мулк ижараси шартномаси
бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча
эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини
олади.
“Ижара
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг
12-моддасида ижара ҳақи ижара шартномасида томонларнинг ўзаро
келишувига биноан белгиланиши, ижара ҳақини тўлаш шартлари ва
муддатлари шартномада белгилаб қўйилиши лозимлиги белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 1 ноябрда 7-сонли
ижара шартномаси тузилган бўлиб, унга асосан даъвогар ўзига тегишли бўлган
техникани ижарага олувчи объектида қурилиш-монтаж ишларини бажариш
учун ижарага олувчига вақтинча фойдаланишга беришни, ижарага олувчи эса
техникадан фойдаланганлиги учун ижарага берувчига ҳар бир ишлаган ойига
30 000 000 сўм миқдорида ижара ҳақи тўлаб боришни зиммасига олган.
Шартноманинг 4.2-бандида ижарачи буюртмачи билан объект бўйича
ишлар бажарилгандан кейин 30 кун ичида ижарага берувчи ҳисоб рақамига
ўтказиб бериши белгиланган.
3
Гарчи жавобгар техникадан 2022 йилнинг ноябрь ойида 20 кун давомида
фойдаланиб келган
бўлса-да,
аммоAnti-Copy
23 000 000Free
сўм ижара тўловини
Protected
by PDF
шартлашилган муддатда тўлиқ тўлашни таъминламаган. Ушбу ҳолат тарафлар
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
ўртасида икки тарафлама тасдиқланган 2022 йил 30 ноябрдаги 3-сонли
ҳисобварақ-фактура ҳамда 2025 йил 26 март ҳолатига тасдиқланган
солиштирма далолатнома билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк
ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”
2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарорининг 9-бандида мулк ижараси
шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланиши, шу сабабли
ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири мулкдан фойдаланганлик
учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш эканлиги, ижара ҳақини
тўлаш муддатлари тарафлар томонидан белгилаши ва шартномада
кўрсатилиши, ижара шартномасида ижара ҳақини тўлаш муддати
кўрсатилмаган ҳолларда ФК 544-моддасининг иккинчи қисми қоидалари
қўлланилиши, ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш мажбурияти ижарага
берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб вужудга келиши ҳақида
тушунтиришлар берилган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 544-моддасида эса ижарага
олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши
шартлиги белгиланган.
Булардан ташқари, ФКнинг 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан
бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама
ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги, 341-моддасида эса мажбурият, қоида
тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлиши
белгиланган бўлиб, мазкур ҳолатда жавобгар мулкдан фойдаланганлиги учун
ҳисоб-китобни тўлиқ амалга оширмаган.
Даъвонинг асосий қарз ундириш талаби ишдаги мавжуд ҳужжатлар, яъни
шартнома, ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома, шунингдек ўтган суд
мажлисларида тарафларнинг вакиллари берган тушунтиришлар асосида тўлиқ
ўз тасдиғини топди, шуни инобатга олиб, суд ушбу талабни қаноатлантириш
лозим деб ҳисоблайди.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли
эканлиги белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздан ташқари, жавобгар
шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги, яъни ижара тўловлари
730 кунга қадар кечиктирилганлиги учун ундан 11 500 000 сўм пеня ундиришни
ҳам сўраган.
4
Шартноманинг 6.2-бандида ижара тўловлари кечиктирилган ҳолларда,
ижарага берувчи шартномани
бекор
ва бу кечиктириш
Protected
byқилиш
PDF Anti-Copy
Freeбилан етказилган
зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги, 6.3-бандида бошқа
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
мажбуриятларни бажармаганлик учун айбдор тараф ижара тўловларининг
суммасидан 0,4 фоиз миқдорида жарима тўлаши назарда тутилган.
Олий хўжалик суди Пленумининг “Ўзбекистон Республикасининг
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандида умумий
қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик
назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг
25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши таъкидланган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикасининг
Қонунининг
32-моддасининг иккинчи қисмида етказиб берилган товарлар (ишлар,
хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи)
етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Жавобгар томонидан ижара ҳақи ўз вақтида тўланмасдан 790 кунга
кечиктирилганлиги учун даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан
11 500 000 сўм пеня тўғри ва асосли ҳисоблаган.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида эса
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг
2-бандида батафсил тушунтириш берилган.
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу тўғрисида
юқорида келтирилган Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, даъвогарнинг кечиктирилган мажбуриятни ўз вақтида бажармаганлик
учун жавобгарлик чораси сифатида жавобгардан пеня ундириш талабини
асосли деб ҳисоблаб, жавобгарнинг мулкий аҳволини, кредиторнинг
манфаатларини, шунингдек сўралган пенянинг мажбуриятнинг бажарилишига
мутаносиблиги масалани муҳокама қилиб, пеня миқдорини 6 700 000 сўмга
камайтиришни, пеняни қолган қисмини рад қилишни лозим топади.
5
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво
талаблариFree
миқдорига мутаносиб
Protected by PDF
Anti-Copy
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Демак даъво талаблари тўлиқ асосли деб топилганлиги, неустойка
миқдори эса суд томонидан ФКнинг 326-моддаси талабларига мос ҳолда
камайтирилганлиги боис иш бўйича суд харажатлари тўлиқ жавобгар
зиммасига юкланади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 170, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“Gidrotexnika inshoatlarni qurish” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан “Yangibozormaxsussuvpudrat” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 23 000 000 сўм асосий қарз, 6 700 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта
харажати, жами 29 741 200 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“Gidrotexnika inshoatlarni qurish” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан республика бюджетига 690 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Ў.Мадрохимов