← Назад
Решение #2854415 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Ер кодекси | 31 | — | code_article | |
| ФКнинг | 166 | — | law | |
| ФКнинг | 228 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2502/2012-сонли иқтисодий иш
Беруний тумани
судья Б.Убайдуллаев
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 3 ноябрь
Беруний туманлараро иқтисодий суди судья Б.С.Убайдуллаев раислигида,
Г.Базарбаева котиблигида, даъвогар вакили С.Юсупова (2025 йил 1 май кунги
4-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили Б.Балтабаев (2025 йил
30 октябрь кунги 1/620-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар
“Q r q l qb liq” уюшмасининг жавобгар “BO’STON TURIZM” фермер
хўжалигига нисбатан жавобгарни Элликқалъа туманида жойлашган майдони
1149 гектар бўлган “Акчакўл” табиий сув ҳавзасидан мажбурий чиқариш
тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни Беруний
туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Q r q l qb liq” уюшмаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, “BO’STON TURIZM” фермер
хўжалигини (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) Элликқалъа
туманида жойлашган майдони 1149 гектар бўлган “Акчакўл” табиий сув
ҳавзасидан мажбурий чиқаришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қӯллаб-қувватлаб,
даъво аризани тӯлиқ қаноатлантиришни, жавобгарни Элликқалъа туманида
жойлашган майдони 1149 гектар бўлган “Акчакўл” табиий сув ҳавзасидан
мажбурий чиқаришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогар билан тузилган ижара
шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганлигини, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси
билан тузилган ижара шартномаси мавжудлигини, даъвогарнинг даъво ариза
бериш ҳуқуқи мавжуд эмаслигини, билдириб, даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризани
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
55-моддасининг
биринчи-учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 31-моддасига кўра, юридик ва
жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар
белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари
тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин
вужудга келади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 164-моддасига асосан манфаатларини кўзлаб эгалик
қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк
ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб
қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.
ФКнинг 166-моддасига асосан мулк дахлсиздир ва қонун билан
қўриқланади.
ФКнинг 228-моддасига ассоан мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг
қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация).
ФКнинг мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу
бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф
этишни талаб қилиши мумкин (негатор даъво).
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Қорақалпоғистон
Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли
бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил
9 февралдаги 66-Қарорининг 11-бандида Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим
ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини
бошқариш агентлиги ва “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг: Қорақалпоғистон
Республикасида балиқчилик хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш
мақсадида “Қорақалпоқбалиқ” уюшмасини ташкил этиш, Қорақалпоғистон
Республикаси ҳудудидаги «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ҳамда Экология,
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги балансидаги
барча кўлларни “Қорақалпоқбалиқ” уюшмаси балансига ўтказиш,
“Қорақалпоқбалиқ” уюшмаси қошида Балиқчиликни ривожлантириш
жамғармасини ташкил этиш ҳамда табиий сув ҳавзаси ижарасидан ва сунъий
кўллардан фойдаланувчиларнинг аъзолик бадалидан тушган маблағларни тўлиқ
миқдорда ушбу жамғармага йўналтириш ҳақидаги таклифлари маъқуллаш
белгиланган.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2024 йил
14 майдаги 341-13-0-Q/24-сонли Қарорида Қорақалпоғистон Республикаси
ҳудудидаги Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим
ўзгариши вазирлиги ҳамда “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси балансидаги барча
кўлларни “Қорақалпоқбалиқ” уюшмаси балансига ўтказиладиган кўллар рўйхати
тасдиқланган. Мазкур рўйхатда 118-қаторда Элликқалъа туманида жойлашган
майдони 1149 гектар бўлган “Акчакўл” табиий сув ҳавзаси қайд этилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2024 йил
14 майдаги 341-13-0-Q/24-сонли Қарорига асосан “Қорақалпоқбалиқ”
уюшмасининг Элликқалъа тумани жойлашган “Акчакўл” табиий сув
ҳавзасининг 1149 гектар ер майдонига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги ишдаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар
палатасининг 2024 йил 20 май кунги “Кўчмас мулк объектига бўлган
ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги Давлат ресстридан
кўчирма” билан тасдиқланади.
Аниқланшича, даъвогар ва “QOR Q L QB LIQ” уюшмаси ўртасида
2024 йил 7 майдаги 2024/005-сонли ижара шартномаси тузилган. Шартноманинг
1.2-бандига асосан Элликқалъа тумани жойлашган “Акчакўл” табиий сув
ҳавзасининг 1149 гектар ер майдони 2028 йил 26 февралга қадар ижарага
берилган.
Беруний туманлараро иқтисодий судининг 4-2302-2503/1753-сонли иш
бўйича 2025 йил 2 октябрь кунги ҳал қилув қарори билан тарафлар ўртасидаги
2024 йил 7 майдаги 2024/005-сонли ижара шартномаси ҳақиқий эмас деб
топилган.
Шу сабабли жавобгарнинг Элликқалъа тумани жойлашган “Акчакўл”
табиий сув ҳавзасини ижарага олиш ҳуқуқи тугаган.
Бироқ, жавобгар томонидан Элликқалъа тумани жойлашган “Акчакўл”
табиий сув ҳавзасини даъвогарга қайтариб бермаган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгарни Элликқалъа туманида жойлашган майдони 1149 гектар бўлган
“Акчакўл” табиий сув ҳавзасидан мажбурий чиқаришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Ижара
тўғрисида”ги
қонуни
17-моддасининг биринчи қисмига асосан ижара шартномаси тугатилгач,
ижарачи мулк, ер ва бошқа табиий ресурсларни шартномада айтиб ўтилган
ҳолатда ижарага берувчига ўз вақтида қайтаришга мажбурдир.
Қайд этилганларга кўра, даъво аризаси асосли бўлиб, даъво талаби тўлиқ
қаноатлантирилиши лозим.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Жавобгар вакилининг суд мажлисидаги даъвогар билан тузилган ижара
шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли даъво талабини кўрмасдан
қолдириш ҳақидаги важлари асоссиз бўлиб, даъво талабини кўрмасдан
қолдиришга асос бўлмайди.
Чунки, ИПК 107-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд эмас.
“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раисининг 2024 йил 25 апрель кунги
25-сонли буйруғи билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган
2-иловадаги табиий сув ҳавза ижарачилари билан ўртасида тузилган ижара
шартномалари 2024 йил 24 апрель санасидан бекор қилинган ва
“QOR Q L QB LIQ” уюшмасига топширилган.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида келтирилган асосларга кўра, суд даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгарни даъвогарга тегишли бўлган Қорақалпоғистон
Республикаси, Элликқалъа туманида жойлашган майдони 1149 гектар бўлган,
кадастр рақами 23.12.41.01.09.0204 бўлган “Акчакўл” табиий сув ҳавзасидан
ҳал қилув қарори кучга кирганидан кейин бир ой ичида мажбурий тартибда
чиқаришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 4 120 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажатини, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий
суди депозитига ишни 103 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим
бўлади.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
“Q r q l qb liq” уюшмасининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “BO’STON TURIZM” фермер хўжалиги даъвогар
“Q r q l qb liq” уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа
туманида жойлашган майдони 1149 гектар бўлган, кадастр рақами
23.12.41.01.09.0204 бўлган “Акчакўл” табиий сув ҳавзасидан ҳал қилув қарори
кучга кирганидан кейин бир ой ичида мажбурий тартибда чиқарилсин.
Жавобгар “BO’STON TURIZM” фермер хўжалигидан даъвогар
“Q r q l qb liq” уюшмасининг фойдасига 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “BO’STON TURIZM” фермер хўжалигидан республика
бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “BO’STON TURIZM” фермер хўжалигидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм суд харажатлари
ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали
Қорақалпоғистон Республикаси судига бир ойлик муддат ичида апелляция
шикояти бериши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Б.С.Убайдуллаев