← Назад
Решение #2854455 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2502/1222-сонли иш
судья Д.И.Давлетов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўнғирот тумани
2025 йил 3 ноябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.И.Давлетовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг суд мажлиси
котиблигида, аризачи ХХ қарздор ХХга нисбатан соддалаштирилган
тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини аризачи
вакили ХХ (2025 йил 24 февралдаги 26-02195-сонли ишочномага асосан)
иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ХХ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб, ХХ (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)га
нисбатан соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни
сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили тушунтириш бериб, қарздор солиқ
қарзини тўламасдан келаётганлигини маълум қилиб, аризани тўлиқ
қаноатлантиришни ва қарздорни банкрот деб топишни сўради.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қарздор
қонунда белгиланган тартибда тилхат орқали хабардор қилинган бўлсада,
унинг вакили иштирок этмади, ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай
ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан
қарздор вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, аризачи вакилини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани тўлиқ қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим
деб топади.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра,
тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча
тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан
эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни
ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан
эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг
пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва
(ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга
қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда
ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги
ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан
ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги
тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб
чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонуннинг 7-моддаси учинчи қисмига асосан қарздор солиқлар ва
йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза
билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати
органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши
бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида
қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий
бошқармалари (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади)
эга бўлади.
Қонуннинг 52-моддасида тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш
ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун
асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу
Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга
қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, ХХ 12.04.2023 йилда ташкил этилган
бўлиб 2143786-сонли реестр тартиб рақами билан рўйхатга олинган. СТИР:
310396784
Қарздорнинг солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган жами солиқ
қарздорлиги 2025 йилнинг 11 октябрь ҳолатига жами 4.106.676,99 сўмни
ташкил этади.
Қарздор мол-мулкка эга эмас, шунга кўра қарздор солиқ ва бошқа
мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни бажаришга қодир эмас.
Қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ундириш
ҳақида чиқарилган ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси ХХ тумани
бўлимининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40моддаси 3-бандига асосан ижросиз қайтарилган.
Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг
имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз
деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар,
кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа
ваколатли орган томонидан берилиши мумкин.
Суд аризачининг қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга
қобилиятсизлик (банкрот) деб эътироф этиш тўғрисидаги талабини асосли
деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, суд харажатларини қарздор зиммасига
юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118, 128, 170, 176-179, 210-моддаларига асосланиб, суд
қарор қилади:
Ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Қарздор ХХ соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб
топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор ХХ ҳисобидан:
-аризачи ХХ фойдасига 41.200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 1.236.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
judgecode
Д.И. Давлетов