← Назад
Решение #2854460 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 217 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2502/2158-сонли иқтисодий иш
судья Б.С.Убайдуллаев
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
2025 йил 3 ноябрь
Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.С.Убайдуллаев
раислигида, Г.Базарбаеванинг котиблигида, аризачи вакили Р.Исрайлов
(2025 йил 22 октябрь кунги 01/06-7476-сонли ишончномага асосан), жавобгар
вакили У.Халимбетов (2025 йил 7 январь кунги 03-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг жавобгар “Турткул йўллардан
мунтазам фойдаланиш” давлат муассасасига нисбатан 1-сонли стрелка ва
1-сонли ортиш ва тушириш йўлдан йўриқнома ва техник ҳужжатлари
талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтирилгунга қадар фойдаланишни
таъқиқлаш ҳақидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида, суд биносида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт
назорати инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза
билан мурожаат қилиб, “Турткул йўллардан мунтазам фойдаланиш” давлат
муассасасининг (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 1-сонли стрелка
ва 1-сонли ортиш ва тушириш йўлдан йўриқнома ва техник ҳужжатлари
талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтирилгунга қадар фойдаланишни
таъқиқлашни сўраган.
Суд
мажлисида
иштирок
қилган
аризачи
вакили
аризани
қаноатлантиришни сӯради.
Суд мажлисида иштирок қилган аризачи вакили аризада кўрсатилган
камчиликлар қисман бартараф қилинганлигини, камчиликларнинг қолган
қисмини маблағ ажратилганидан кейин бартараф қилишини билдирди.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан аризани
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги
668-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Транспорт
вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси тўғрисида” Низомнинг
2-боб, 9-бандида инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг асосий
вазифалари сифатида автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти ва
метрополитенда ташиш хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ўз ваколати
доирасида давлат назоратини амалга ошириш, 10-банди “в” кичик бандида
ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларига эга бўлган ёки
улардан фойдаланувчи хўжалик бошқаруви ҳамда ижро этувчи ҳокимият
органлари, тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, хорижий давлатларнинг
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида темир йўл транспорти соҳасида фаолиятини
амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахслар, уларнинг бўлинмалари
томонидан умумий фойдаланишдаги темир йўлларда, метрополитенда ва темир
йўл шохобча йўлларида темир йўл транспорти соҳасидаги юк ва йўловчилар
ташиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар
талабларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириши
белгиланган.
Аниқланишича, даъвогар томонидан ўтказилган текширувда Ўзбекистон
Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат
қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2002 йил 28 октябрдаги 65-сонли
буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси саноат темир йўл
транспортини техник эксплуатация қилиш қоидалари”нинг (бундан буён матнда
Қоидалар деб юритилади) 34, 41, 48-банди талаблари бузилганлиги, яъни
жавобгарнинг 1-сонли стрелка ўтказгишнинг ён йўналишида биринчи тортиш
тирсаги қаршисида стрелканинг ёпиқ ҳолда ўлчанадиган рама рельсдан 4 мм
ортда қолиши, шунингдек, 1-сонли ортиш ва тушириш йўлида 2 рельс игри
йўлда 2 та жойида икки рельс оралиғи рельс каллаги оғиши 1530-1536 мм ва
1530-1524 мм 1 метр масофада 6 мм оғиши мавжудлиги, 4 та жойида 2 рельс
уламасида бир томонлама 2 болт узилганлиги, темир йўлнинг 100 метргача чап
ва ўнг томонида шпалнинг бош қисмлари шағал билан меъёрида
тўлдирилмаганлиги аниқланган. Натижаси бўйича 2025 йил 5 сентябрь куни
520-сонли далолатнома тузилган.
Жавобгар томонидан қоидаларнинг мазкур шартлари бузилганлиги
ишдаги ҳужжатлар, жумладан, 2025 йил 5 сентябрь куни 520-сонли далолатнома,
кўрсатма, тарафлар вакилларининг суд мажлисидаги кўрсатмалари билан
тасдиқланади.
Мазкур камчиликлар ҳозирги кунда ҳам тўлиқ бартараф қилинмаган.
Шу сабабли суд аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг
217-моддасига
асосан
ҳуқуқий
таъсир
чоралари
қуйидагилардан иборат:
фаолиятни тугатиш;
атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар
фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш;
фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда
вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий
хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш
кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно;
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш,
бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар ҳисоблаш,
шунингдек юридик шахснинг ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги
айбини тан олганлиги ва молиявий санкциялар суммаларини ихтиёрий равишда
тўлаганлиги ҳоллари мустасно;
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун
лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп
бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва
лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно.
Суд қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини ҳам
қўллаши мумкин.
Аризачи Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ни
Қонуни 9-моддасининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тӯловидан
озод этилган.
Юқоридагиларга асосан суд аризани тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгарнинг 1-сонли стрелка ва 1-сонли ортиш ва тушириш йўлдан йўриқнома
ва техник ҳужжатлари талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтирилгунга
қадар фойдаланишни таъқиқлашни, аризачи томонидан олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни,
жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни 103 000
сўм суд харажатларини ундиришни, аризачи ва жавобгар давлат божи тўлашдан
озод қилинганлигини эътиборга олишни лозим топди.
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
“Турткул йўллардан мунтазам фойдаланиш” давлат муассасасининг 1-сонли
стрелка ва 1-сонли ортиш ва тушириш йўлдан йўриқнома ва техник ҳужжатлари
талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтирилгунга қадар фойдаланиши
таъқиқлансин.
“Турткул йўллардан мунтазам фойдаланиш” давлат муассасасидан
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати
инспекциясининг фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
“Турткул йўллардан мунтазам фойдаланиш” давлат муассасасидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақалар берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн
кун ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал
қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
Б.С.Убайдуллаев