← Назад
Решение #2854477 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 20 | — | law | |
| ИПКнинг | 215 | — | law | |
| ИПК | 216 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| онуни | 43 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/4923-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 03 ноябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг
раислигида, Қ.Хусанов котиблигида, аризачи вакиллари А.Уралов
(ишончнома асосида) ва Э.Авезов (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари
Ш.Хайруллаев (ордер асосида) ва Н.Хайруллаев (раҳбар)лар иштирокида,
аризачи ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
ҲУЗУРИДАГИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ, НЕФТ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА
ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИ
жавобгар “S ID GS
S VIS” МЧЖга нисбатан 351.318.090 сўм
молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи
ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР
МАҲКАМАСИ
ҲУЗУРИДАГИ
ЭЛЕКТР
ЭНЕРГИЯСИ,
НЕФТ
МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
ИНСПЕКЦИЯСИ давлат муассасаси (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, аризасида жавобгар “S ID
GS
S VIS” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
нисбатан 351.318.090 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакиллари ариза талабларини
қувватлаб, 2024 йилнинг 10 ноябридан 2025 йилнинг 05 августига қадар
бўлган даврда нефт маҳсулотлари харидорларга ёқилғи қуйиш ускуналари
давлат
қиёслов
кўриги
ўтказилмасдан
сотилганлиги
ҳолати
аниқланганлигини, бу бўйича жавобгарга огоҳлантириш хатлари
берилганлигига қарамай бартараф этилмаганлигини маълум қилиб, суддан
аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари аризачининг
аризасига нисбатан эътироз билдириб, аризани қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда – ИПК) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
2
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 20-моддасининг
биринчи ва тўртинчи қисмларига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқароси
ва давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан
боғлиқдир.
Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган
ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва
қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши
керак.
ИПКнинг 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат
этишга ҳақли.
ИПК 216-моддасига мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича,
мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида:
ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир
этилганлиги фактини;
текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки
бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг
ваколатлари бор-йўқлигини;
мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонун ҳужжатларида
жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакилнинг тегишли текшириш кодига асосан ва аризачининг 2025 йил 12
августдаги 18-2-12/31-157-сонли буйруқ асосида жавобгар фаолиятида
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш тўғрисида”ги қонуни, “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш
ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 2024 йил 07 августдаги
ЎРҚ-940-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни, “Тадбиркорлар ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Ўзбекистон
Республикаси Президентининг Фармони талабларига риоя қилинган ҳолда
текшириш ўтказилган.
2025 йил 13 август куни ўтказилган текширув натижасига кўра,
жавобгар томонидан Сирдарё вилояти Оқолтин тумани, Сардоба шаҳарчаси,
А.Навоий маҳалласи Ибн Сино кўчасида жойлашган жавобгарга қарашли
автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси (АЁҚШ)да 2024 йилнинг 10
ноябридан 2025 йилнинг 05 августига қадар бўлган даврда жами 2.930 литр
(32.230.000 сўм) i-92, 82.864 литр (649.482.881 сўм) i-80 русумли бензин
3
ҳамда 1.868 литр (20.923.300 сўм) дизел ёнилғиси, жами 87.662 литр
(702.636.181 сўм) нефт маҳсулотлари харидорларга ёқилғи қуйиш
ускуналарининг давлат қиёслов кўриги ўтказилмасдан сотилганлиги ҳолати
аниқланган, ушбу билан “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва
энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 2024 йил 07 августдаги
ЎРҚ-940-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларига асосан
далолатнома тузилиб, аризачи вакиллари ва жавобгар раҳбари томонидан
имзоланган.
Аризачи томонидан жавобгарга нисбатан қонун ҳужжатлари
бузилганлиги ҳолати юзасидан 351.318.090 сўм молиявий жарима қўллаш
тўғрисида 2025 йилнинг 13 август куни 761-сонли қарор қабул қилинган.
Жавобгар томонидан қарор ижроси таъминланмаган.
“Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия
самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 2024 йил 07 августдаги ЎРҚ-940сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни 43-моддаси иккинчи қисмига асосан
Нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини қонунчиликда
белгиланган тартибда сертификатлаштиришдан ўтказилмаган ҳамда
белгиланган тартибда тамғаланмаган назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи
тарқатиш ускуналари орқали истеъмолчиларга етказиб бериш, шунингдек
назорат ўлчов асбобларига ташқаридан бевосита таъсир кўрсатиш — назорат
ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналарининг охирги текшируви
ўтказилган кундан эътиборан реализация қилинган товар қийматининг эллик
фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши
лозим.
Бироқ, суд муҳокамаси мобайнида судга аризачининг аризасида
келтирилган важларга қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатлар ва
далилларни тақдим этмади.
Юқоридагиларга асосан суд аризачининг жавобгарга нисбатан
351.318.090 сўм молиявий жарима қўллаш ҳақидаги талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Шу сабабли суд, аризачининг молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги
талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Суд суд харажатларини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи
ва жавобгар - ҳукуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича
давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, жавобгардан
4
давлат божи ундирмасликни, аризачи фойдасига жавобгар ҳисобидан
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 176-179, 217, 220-222моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Аризачи
ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР
МАҲКАМАСИ
ҲУЗУРИДАГИ
ЭЛЕКТР
ЭНЕРГИЯСИ,
НЕФТ
МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
ИНСПЕКЦИЯСИнинг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “S ID
GS
S VIS” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 351.318.090 сўм миқдорида молиявий жарима
қўлланилсин.
Жавобгар “S ID GS
S VIS” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан аризачи ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР
МАҲКАМАСИ
ҲУЗУРИДАГИ
ЭЛЕКТР
ЭНЕРГИЯСИ,
НЕФТ
МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
ИНСПЕКЦИЯСИ фойдасига 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Олламов