← Назад
Решение #2854499 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8355-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
2025 йил 04 ноябрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачилов раислигида,
С.Исмоиловнинг котиблигида, ВКА оператори кўмаклашувида, даъвогар
вакили – Д.Қирғизов (ишончномага асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“Ib l st” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “ l k Pl st
Quvurl r” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси
бўйича
қўзғатилган
4-1901-2504/8355-сонли
иқтисодий
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) “Ib l st” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида
Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“ l k Pl st Quvurl r” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)дан 801008492 сўм асосий қарз ва 400504246 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъво аризада ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни
сўраган.
Жавобгар суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда - ИПК) 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қисман қўллабқувватлаб, жарима суммасини 320403396 сўм деб қабул қилиш ҳақида судга
ариза тақдим этиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим
деб топади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида 20.01.2025 йилда 26-сонли шартнома
(кейинги ўринларда - шартнома) электрон шаклда имзоланган бўлиб, унга кўра
даъвогар жавобгарга шартномада келишилган ассортиментда, миқдорда ва
муддатда 1820000000 сўмлик полипропилен гранулаларини етказиб бериш
мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилиб олинган маҳсулот учун унинг ҳақини
белгиланган миқдорда ва муддатда тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномага асосан тарафлар ўртасида 20.01.2025 йилда тузилган
20-сонли электрон ҳисоб-фактурага биноан жами 1001008492 сўмлик
маҳсулотлар жавобгарга етказиб берилганлиги ўз тасдиғини топади.
Даъвогар томонидан юборилган 03.07.2025 йилда тузилган 11-сонли
электрон ўзаро солиштирма далолатномага кўра, жавобгар томонидан
200000000 сўм тўланиб, унинг даъвогар олдида 801008492 сўм қарздорлиги
қолган.
Шартномага асосан даъвогар ўзига юклатилган барча мажбуриятларини
бажарган бўлсада, жавобгар қабул қилиб олган маҳсулот ҳақини тўламасдан
келганлиги боис, даъвогар 03.07.2025 йилдаги талабномасини юборган.
Бироқ, жавобгар томонидан қарздорлик тўланмасдан келган.
Шунга кўра, даъвогар жавобгар ҳар бир тўлови кечиктирилган кунларни
ҳисоб-китоб қилган ҳолда жами 320403396 сўм жарима ҳисоблаган бўлиб,
асосий қарздорликка қўшган ҳолда ушбу суммани ҳам ундиришни сўраган.
Шартноманинг 5.2-бандида тўлов кечиктирилганлиги учун мажбурият
бажарилмаган қисминиинг 40 фоизи миқдорида жарима ҳисобланиши
келишилган. Бироқ, даъвогар мажбурият бажарилмаган қисминиинг 50 фоизи
миқдорида жарима талабини билдирган. Даъво талаблари қисман асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда - ФК)
236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, о[СПиТ:
1.Шартномалар турлари / Олди сотди]
оолди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа
тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса
бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни
тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 419-моддасининг биринчи қисмига биноан, агар қонунчилик ёки
олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда
тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки
ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан
тўлаши лозим.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 1-бандида судлар неустойкани
ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги белгиланган.
Мазкур қонун ҳужжати талабига асосан суд жавобгарнинг мулкий
аҳволини ҳамда келгусида унинг иқтисодий ночор ҳолатга тушиб
қолмаслигини инобатга олиб, жарима миқдорини 77497571 сўмга
камайтиришни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
гувоҳларнинг
кўрсатувлари,
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2
фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида тўхтамга келган ҳолда жавобгар
ҳисобидан 801 008 492 сўм асосий қарзни, 77 497 571 сўм жарима ундиришни,
ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни, жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 103 000 сўм суд харажати, республика бюджетига 22 428 238 сўм давлат
божи, даъвогар фойдасига иш учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатиундиришни, даъвогардан республика бюджетига 1 601 017 сўм давлат
божини ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ИПКнинг 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг жарима суммасини 320403396 сўм деб қабул қилиш
ҳақидаги аризаси қабул қилинсин.
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
“Ib l st” масъулияти чекланган жамияти фойдасига “ l k Pl st Quvurl r”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 801 008 492 сўм асосий қарз ва
77497571 сўм жарима, иш учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“ l k Pl st Quvurl r” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан
Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига 22 428 238 сўм давлат божиундирилсин.
“ l k Pl st Quvurl r” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати
ундирилсин.
“Ib l st” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1 602 017 сўм давлат
божи Республика бюджетига ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест)
берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари
мумкин.
Судья
Ж.Ачилов