← Назад
Решение #2854506 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 196 | — | law | |
| онун | 200 | — | law | |
| онуннинг | 201 | — | law | |
| онуннинг | 196 | — | law | |
| онуннинг | 200 | — | law | |
| онуннинг | 205 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2501/ХХХ-сонли иқтисодий иш
судья ХХХ
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
ХХХ йил 03 ноябрь
Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси ХХХ раислигида, судья
ёрдамчиси Р.Юсупованинг котиблигида, кредитор “ХХХ” АТБ вакили ХХХ
(26.09.2025 йил 03-03/42-сонли ишончнома асосида), суд бошқарувчи ХХХнинг
иштирокида, аризачи фуқаро ХХХнинг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ва жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан
ўзгартириш тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги аризаси асосида
қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи фуқаро ХХХ (бундан буён аризачи деб юритилади) иқтисодий
судга ариза билан мурожаат қилиб, ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатишни ва жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан
ўзгартириш тартиб-таомилини жорий этишни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида аризачи
қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили
иштирок этмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 129,
170-моддаларига асосан аризачи вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган “ХХХ” АТБ вакили аризачининг банк олдида
муддати ўтган 29 856 000 сўм қарздорлиги мавжудлигини билдириб, ўзини ўзи
тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган аризасини қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида кредитор
“ХХХ” АТБ ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси (бундан буён матнда кредиторлар деб юритилади) қонунда
белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари иштирок
этмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 129,
170-моддаларига асосан кредиторлар
вакилларининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган суд бошқарувчи аризачини қарзини таркибий
жиҳатдан узгартириш режасига қарши эканлигини билдириб, қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, фуқаролик ишлари
бўйича Беруний туманлараро судининг 2-2305-2501/ХХХ-сонли иш бўйича
2025 йил 26 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан “ХХХ” АТБ фойдасига фуқаро
ХХХдан 94 331 051 сўм асосий қарз ундирилган.
Фуқаролик ишлари бўйича ХХХнинг 2-2305-2402/ХХХ-сонли иш бўйича
2024 йил 29 майдаги ҳал қилув қарорига асосан “ХХХ” АТБ фойдасига фуқаро
ХХХдан 3 479 000 сўм асосий қарз ундирилган.
Фуқаролик ишлари бўйича ХХХ туманлараро судининг 2-2305-2501/ХХХсонли иш бўйича 2025 йил 26 мартдаги суд бўйруғига асосан АТБ, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси фойдасига фуқаро ХХХдан
3 773 242,04 сўм асосий қарз ундирилган.
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 195-моддасига асосан
қарздор жисмоний шахснинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли
мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан эътиборан уч
ой ичида қарздор жисмоний шахс томонидан бажарилмаган ҳамда қарздор
жисмоний шахсга нисбатан талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида
икки юз баробарини ташкил этса, қарздор жисмоний шахснинг тўловга
қобилиятсизлиги аломатлари ҳисобланади.
Ушбу Қонун 196-моддасининг иккинчи қисмига асосан жисмоний шахснинг
тўловга
қобилиятсизлиги
тўғрисидаги
иш
ушбу
Қонуннинг 195моддасида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлган тақдирда суд томонидан
қўзғатилиши мумкин.
Қонун 200-моддасининг учинчи-тўртинчи қисмларига кўра, суд жисмоний
шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш
натижаларига кўра қуйидаги суд ҳужжатларидан бирини қабул қилади:
жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш
тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги ажримни;
жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва жисмоний шахснинг молмулкини сотиш тартиб-таомилини бошлаш тўғрисидаги қарорни;
аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги қарорни.
Агар бошқача ҳолат исботланмаган бўлса, қуйидаги ҳолатлардан лоақал
биттаси мавжуд бўлган тақдирда, жисмоний шахс тўловга қобилиятсиз деб
ҳисобланади:
пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш бўйича
мажбуриятлар умумий суммасининг ўн фоизидан кўпроғи бундай мажбуриятлар
бажарилиши керак бўлган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ вақт давомида
бажарилмаганда;
жисмоний шахс қарзининг миқдори унинг мол-мулки қийматидан ортиқ
бўлганда;
ижрога доир иш юритишни жисмоний шахсда мол-мулк мавжуд эмаслиги
муносабати билан тугатиш тўғрисида қарор мавжуд бўлганда.
Қонуннинг 201-моддасининг биринчи-иккинчи қисмларига асосан
суднинг жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризани
қаноатлантириш ва унинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартибтаомилини жорий этиш ҳақидаги ажрими, агар бундай ариза ушбу
Қонуннинг 196-моддасида назарда тутилган асосларга кўра берилган бўлса, агар
жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги аломатлари исботланган ҳамда
ушбу Қонуннинг 200-моддасида назарда тутилган ҳолатлардан лоақал биттаси
содир бўлса, чиқарилади.
Молиявий бошқарувчи қарздор жисмоний шахс ёки кредиторлар ёхуд
ваколатли давлат органи ёки суд бошқарувчиларининг жамоат бирлашмаси
таклиф этган номзодлар орасидан суд томонидан тайинланади.
Қонуннинг 205-моддасига асосан суд томонидан жисмоний шахсни
тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш ва
жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини
жорий этиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан:
кредиторларнинг пул мажбуриятлари ва солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича
қарзига доир талабларини қаноатлантиришга нисбатан мораторий жорий
этилади;
кредиторларнинг пул мажбуриятлари, солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш
тўғрисидаги талаблар (бундан жорий тўловлар мустасно), шунингдек мулк
ҳуқуқини эътироф этиш, мол-мулкни бошқа шахснинг қонунга хилоф эгалигидан
талаб қилиб олиш ҳамда битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги, ўзўзидан ҳақиқий бўлмайдиган битимларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини
қўллаш тўғрисидаги талаблар фақат ушбу Қонунда белгиланган тартибда тақдим
этилиши мумкин;
жисмоний шахснинг тақиқ қўйилган мол-мулкига нисбатан илгари
белгиланган чекловлар олиб ташланади, жисмоний шахснинг мол-мулкига
нисбатан тақиқ қўйиш ва унинг мол-мулкига нисбатан бошқа чекловлар фақат
жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш доирасида
қўлланилиши мумкин;
ижро ҳужжатларини, хусусан, ундирувни жисмоний шахснинг молмулкига қаратиш бўйича ижро ҳужжатларини бажариш тўхтатиб турилади,
бундан ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, мол-мулкни
бошқа шахснинг қонунга хилоф эгалигидан талаб қилиб олиш, мазкур молмулкка эгалик қилишга доир тақиқларни олиб ташлаш, ушбу мол-мулкка
нисбатан мулк ҳуқуқини тан олиш, алиментларни ундириш, шунингдек гаровга
қўйилган мол-мулкни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари мустасно.
Мазкур ҳолатда аризачининг жами кредиторлик қарзи 127 176 413,97 сўмни
ташкил қилганлиги, пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимларни
тўлаш бўйича мажбуриятлар умумий суммасининг ўн фоизидан кўпроғи бундай
мажбуриятлар бажарилиши керак бўлган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ вақт
давомида бажарилмаганлиги ҳолатлари мавжудлиги сабабли, суд аризани қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Суд юқоридагиларга асосан аризани қисман қаноатлантиришни, аризачи
фуқаро ХХХни тўловга қобилиятсиз деб топишни, унга нисбатан мол-мулкини
сотиш тартиб-таомили жорий этишни, тўланган суд харажатларини аризачи
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 129, 170, 176, 179-моддаларини кўллаб, суд,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Ариза қисман қаноатлантирилсин.
Аризачи фуқаро ХХХ тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва унга нисбатан
мол-мулкини сотиш тартиб-таомили жорий этилсин.
Аризанинг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал
қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши
мумкин.
Судья
ХХХ