← Назад
Решение #2854516 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик Кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2508/4043-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2025 йил 3 ноябрь
Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов раислигида,
М.Муҳаммадиевнинг котиблигида, Миришкор туман Фермерлар кенгаши даъвогар
“***********” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар – “***********” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 262 500 000 сўм асосий қарз ва 131 250 000 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, Кенгаш вакили
Р.Ҳазратқулов (ишончнома асосида) даъвогар раҳбари – Б.Чориқулов (шахсий
маълумотнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суд биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Миришкор туман Фермерлар кенгаши (кейинги ўринда - кенгаш)
“***********” фермер хўжалиги (кейинги ўринда - даъвогар) манфаатида судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, “***********” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринда - жавобгар) 262 500 000 сўм асосий қарз ва 131 250 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили даъво талабларини қувватлаб,
жавобгар томонидан томчилатиб суғуориш технологияси бўйича умуман ишлар
бажарилмаганлигини, ускуналар ўрнатилмаганлигини маълум қилиб, судга фото
суратлар ва видео ёзувни тақдим этиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари томчилатиб суғориш
ускуналари ўрнатиш учун жавобгар билан шартнома имзоланганлигини, шартнома
бўйича 262 500 000 сўм тўлаб берилганлигини, лекин жавобгар томонидан ишлар
умуман бажарилмаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан суд ишни жавобгар иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларни тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб
юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 666-моддасининг биринчи қисмига кўра, қурилиш пудрати шартномаси
бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи
билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини
олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш,
ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 673-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, буюртмачи пудратчининг
бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати
шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди.
Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 2023 йил 1 май кунида
08-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг
1.1-бандига асосан “***********” МЧЖ (пудратчи) дала майдонларига ёмғирлатиб,
томчилатиб суғориш технологияларини ўрнатиб ишга тушириб бериш, электрэнергияси
билан
билан
таъминлаш
мақсадида
63 КВА трансформатор пункти ўрнатиш ва экин майдонлари учун 50 метр
чуқурликдан бурғулаш ускунаси орқали сув чиқариб бериш, “***********” фермер
хўжалиги (буюртмачи) эса зарур шароитлар яратиш, ишларни қабул қилиш ва
тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг умумий суммаси 375 000 000 сўмни ташкил этган.
Шартноманинг 3.1-бандига асосан Буюртмачи бажарувчига шартнома бўйича
ишлар умумий жорий қийматининг олдиндан 50 фоизи миқдорида аванс ва иш
жараёнида 20 фоиз маблағ ўтказиб бериши қолган 30 фоиз миқдоридаги маблағни
объектдаги ишлар якунланиб, техноголиялар ишга туширилгандан сўнг ўтказиб
берилиши белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар жавобгарга 2023 йил 4 августда 30-сонли тўлов
топшириқномасига асосан 262 500 000 сўм аванс маблағи ўтказиб берган.
Шартноманинг 6.2-бандида Бажарувчи мазкур шартномада белгиланган
молиялаштиришга мувофиқ биринчи аванс тўлови тушган кундан бошлаб ишларни
бажаришга киришади.
Шартноманинг 6.1-бандига асосан пудратчи аванс маблағи ўтказиб
берилгандан 30 иш кунида ишларни якунлаб бериш мажбуриятини олган.
Жавобгар шартномада белгиланган ишларни 2023 йил 4 сентябрь кунига
қадар бажариб топшириши лозим бўлса-да, лекин бугунги кунга қадар ишлар
умуман бажарилмаган, даъвогарга топширилмаган.
ФК 635-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, пудрат шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи ишни бажаришнинг бошланғич
ва охирги, шунингдек оралиқ муддатларини бузганлик учун жавобгар бўлади.
Даъвогар томонидан аванс сифатида 262 500 000 сўм жавобгарга тўлаб
берилганлиги, иш ҳужжатларидаги 2023 йил 4 августдаги 30-сонли тўлов
топшириқномаси билан тасдиқланади.
Шартнома шартларига асосан орадан икки йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да,
жавобгар пудратчи томонидан ишлар умуман бажарилмаган.
Шу боис суд, даъво аризасидаги асосий қарз ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, шартномада белгиланган ишлар умуман бажарилмаганлиги
сабабли даъвогар жавобгар ҳисобидан асосий қарзнинг 50 фоиз миқдорида
яъни 131 250 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 11.3-бандида “Бажарувчи” объектни ўз вақтида ишга
тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун “Буюртмачи”га муддати
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг
0,5 фоиз миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пренянинг умумий суммаси объект
шартномавий жорий қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган.
Шу боис суд, даъво талабининг (262 500 000*50%=131 250 000) пеня ундириш
қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
15.06.2007 йилдаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг
4-бандида Фуқаролик Кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шунга асосан суд, шартнома бўйича жавобгар томонидан мажбуриятларнинг
умуман бажарилмаганлиги, мажбурият бузилиши оқибатларига, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари инобатга олиб, пеня миқдорини 100 000 000 сўмгача камайтиришни
лозим деб топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 262 500 000 сўм асосий қарз, 100 000 000
сўм пеня ундиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 666-моддаларини
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176179, 186, 192 -моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***********” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
“***********” фермер хўжалиги фойдасига 262 500 000 сўм асосий қарз,
100 000 000 сўм пеня ундирилсин.
“***********” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 7 875 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
З.Юсупов