← Назад
Решение #2854521 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2502/8606 - сонли иқтисодий иш
Чуст тумани
судья: Д.Соатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 03 ноябрь
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья Д.Соатовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси О.Мирзакуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Наманган вилоят худудий бошкармаси даъвогар - АТБ «
»
манфаатида жавобгар – «BBBB» фермер хўжалиги ҳисобидан 52.800.000 сўм
асосий қарз ва 400.000 сўм фоиз қарздорликларини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили XXXXXXXXXнинг
иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий
бошкармаси даъвогар АТБ «
» манфаатида (бундан буён матнда –
даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «BBBB»
фермер хўжалиги ҳисобидан 52.800.000 сўм асосий қарз ва 400.000 сўм фоиз
қарздорликларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар
томонидан қарздорлик ўз вақтида тўланмай келаётганлигини билдириб,
даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ва ишга жалб қилинган учинчи шахс
вакиллари иштирок этмади бироқ, иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси
муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд.
Жавобгар вакилига даъво аризага ўз эътирозларини асословчи
ҳужжатларни судга тақдим этиш ҳуқуқи имкони берилганлигига қарамасдан,
суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг қарзи мавжуд эмаслиги ҳолатини
тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади.
Унинг суд мажлисида иштирок этмаганлиги ишни кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Юқоридагиларга кўра суд, суд муҳокамасини жавобгар ва учинчи шахс
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва
қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни тўлиқ рад этишни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида кредит
шартномасига асосан, буғдой етиштириш учун жавобгарга кредитдан
фойдаланганлик учун йиллик 12 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан,
2025 йил 1 сентябрга қадар бўлган муддатга, 113.319.900 сўм кредит
маблағлари ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 744-моддасига кўра,
кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи
1
эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 736-моддасининг
иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда,
қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан
бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил
31 май куни 345-сонли қарорининг 11-банди 3-хатбошида, даъвогар АТБ
“
” зиммасига 2025 йил буғдой ҳосили учун фермер хўжаликларига
ажратилган имтиёзли кредитлардан бўлган қарздорликларини қайтариш
муддати 2026 йил 1 апрелга қадар узайтирилиши белгиланган.
Бу ҳолатда, ўтган давр мобайнида қарздорлик ҳукумат қарори билан
тўлов муддати узайтирилганлиги ҳолатидан келиб чиқиш лозим.
Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди.
Мазкур ҳолатда, ҳукумат томонидан 2025 йил буғдой ҳосили учун
фермер хўжаликларига ажратилган имтиёзли кредитлардан бўлган
қарздорликларини қайтариш муддати 2026 йил 1 апрелга қадар
узайтирилганлиги сабабли, даъво аризасининг асосий қарз ва фоиз ундириш
талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонун
иловасида Давлат божи ставкаларининг миқдори белгиланган бўлиб,
2-бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан эса даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида бироқ, БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорида
ундирилиши назарда тутилган.
Шунга кўра суд, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни,
даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта ҳаражатини унинг
зимасида қолдиришни, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига
1.064.000 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси нинг 112, 118, 170, 176-179- моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш тўлиқ рад этилсин.
Олдиндан тўланган почта ҳаражати даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Республика бюджетига жавобгар «BBBB» фермер хўжалиги ҳисобидан
1.064.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Д.Соатов
2
3