← Назад
Решение #2854550 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 437 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4522-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Ромитан тумани
2025 йил 03 ноябр
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар – “BCT Clust r
gr k m l ks” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – «Азизжон»
фермер хўжалигидан жами 290012919 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган ишни даъвогар вакили Ж.Ражабов (ишончнома
асосида), жавобгар вакили – Ш.Нарзиев (ишончномасиз) иштирокида Ромитан
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар – «BCT Clust r gr k m l ks» масъулияти чекланган жамияти
иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Азизжон»
фермер хўжалигидан 290012919 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок даъвогар вакили даъво аризасини қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, жавобгар –
"Азизжон" фермер хўжалиги ва "BCT Clust r gr k m l ks" масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 05 январда ер майдонини ижарага
бериш тўғрисида 11-сонли ижара шартномаси тузилганлигини, унга кўра
жавобгарга 44,06 гектар ер майдони ижарага берилганлиггини, ижара ҳақи ҳар
бир гектар учун 752534 сўмдан ҳисобланганлигини, жавобгарнинг ижара ҳақи
тўлвларидан 33156648 сўм қарздорлиги мавжудлигини, шунингдек, тарафлар
ўртасида 2024 йил 07 февралда пахта хом ашёёси етказиб бериш тўғрисида 10сонли шартнома тузилганлигини, унга кўра жавобггар 145,1 тонна пахтта хом
ашёси етказиб бериши лозимлигини, жавобгарга пахта хом ашёси етказиб
бериш учун аванс маблағлари ҳисобидан маҳсулот ва хизматлар
кўрсатиллганлигини, жавобгар қисман пахта хом ашёси топшириш
натижасида қарздорлик 256856271 сўмни ташкил қилишини, жами қарздорлик
2900129199 сўмни ташкил қилишини, қарздорликни тўлаб ббериш юзасидан
юборилган талабномалар эътиборсиз қолдирилганлигини, даъво аризасини
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан
олишини, ҳақиқатдан ҳам ижара ҳақи ва қишлоқ хўжалиги техника ва
маҳсулотларидан қарздорлик мавжудлигини, уни тўлаш чоралари
кўрилаётганлигини, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд тарафлар вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, давлат божи
ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар – «BCT
Clust r gr k m l ks» масъулияти чекланган жамияти (шартномалар матнида
“Ижарага берувчи” ва “Буюртмачи”) ва жавобгар – «Азизжон» фермер
хўжалиги (шартнома матнида “Ижарага олувчи” ва “Хўжалик”) ўртасида 2024
йил 05 январда ер майдонини ижарага ббериш тўғрисида 11-сонли ва пахта
хом ашёси етказиб бериш бўйича 2024 йил 07 февралда 10-сонли шартномалар
тузилган.
Тарафлар ўртасида 2024 йил 05 январда тузиллган ижара
шшарртномасига кўра, Ижарага берувчи ўзига тегишли бўлган 44,06 ггектар
ер майдонини Ижарага олувчига 5 йил муддатга ижарага бериш, Ижарага
олувчи ер майдонидан мақсадли фойдаланиб, ижара ҳақини белгиланган
муддатларда тўлаб боришни ўз зиммасига олган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2024 йил 07 февралда тузилган
шартнома шартларига кўра, Хўжалик Буюртмачига 145,1 тонна пахта хом
ашёси етказиб бериши, буюртмачи эса Хўжаликни сифатли уруғлик билан
таъминлаш, маҳсулот қийматининг 50 фоизи миқдоригача бўнак билан
таъминлаб, маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлашни ўз
зиммасига олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддаси иккинчи
қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 437-моддасига мувофиқ,
маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган
муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган
товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки
шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан жавобгарга пахта хом ашёси ва уруғлик пахта
етиштириш учун олдиндан товар-моддий ресурслари етказиб берган.
Жавобгар томонидан шартномада белгиланган миқдорда пахта хом ашёси ва
уруғлик пахта топширилмаганлиги сабабли, даъвогар олдида 256856271 сўм,
ижара ҳақини тўламаслиги натижасида 33156648 сўм, жами 290012919 сўм
қарздор бўлиб қолган. Даъвогар томонидан жавобгарга бўнак маблағлари
ҳисобидан етказиб берилган моддий ресурслар даъво аризасига илова
қилинган электрон ҳисобварақ-фактуралар, тўлов топшириқномалари, юк
хатлари билан, қарздорлик эса солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини
топади. Демак, даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш талаби асосли ва
уни қаноатлантириш лозим.
Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234, 236, 437-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179 ва
180-моддаларини қўллаб суд,
қ р р қилди:
1. Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар - «Азизжон» фермер хўжалигидан даъвогар - «BCT Clust r
gr k m l ks» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 290012919 сўм
асосий қарз, олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
3. Жавобгар - «Азизжон» фермер хўжалигидан Ўзбекистон
Республикаси Давлат бюджетига 5800258,38 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик
муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Н.Зоиров