← Назад
Решение #2854552 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 297 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| аради ва у ИПК | 108 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 301 | — | code_article | |
| исмида суд харажатлари ушбу Кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2403/8006-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Муқумова
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Л.Абдуллаев
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
ноябрь
2025 йил 3
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича кассация
инстанцияси судлов ҳайъати судья Н.Хўжақуловнинг раислигида, судьялар
Ҳ.Турсунов, Л.Абдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Ҳ.Абсатторовнинг котиблигида, даъвогардан вакил – А.Юлдашев (1-сонли
ишончнома асосида), жавобгардан раҳбар – С.Хусанов иштирокида, Нишон
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг
даъвогар – “S -GOLD GROUP” МЧЖ манфаатида, жавобгар - “KES
GRO
OL IN BOS OQ” МЧЖ ҳисобидан 59.653.285,71 сўм асосий қарз,
19.327.664,57 сўм пеня, жами 78.980.950,28 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қабул қилинган Қарши туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 14 январдаги ажрими устидан жавобгар томонидан берилган кассация
шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга вилоят судининг биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
даъвогар – “S -GOLD GROUP” МЧЖ манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар - “KES
GRO OL IN BOS OQ” МЧЖ ҳисобидан
59.653.285,71 сўм асосий қарз, 19.327.664,57 сўм пеня, жами 78.980.950,28 сўм
ундириб беришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 14 январдаги ажрими билан Нишон
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг
даъвогар – “S -GOLD GROUP” МЧЖ манфаатида берган даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилиб, Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгаши томонидан даъвогар манфаатида даъво киритилганлиги
сабабли даъвогардан республика бюджетига давлат божи ундирилмаган.
Мазкур ажримга нисбатан жавобгарнинг суд тугатиш бошқарувчиси
томонидан кассация тартибида шикоят киритилиб, унда иш кўрмасдан
қолдирилганлиги сабабли даъвогар ҳисобидан республика бюджетига давлат
божи ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб кассация шикоятида, Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш
амалиёти тўғрисида” 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли қарорининг 17-бандида
берилган тушунтиришлар келтирилган.
Суд мажлисида жавобгарнинг вакили иштирок этиб, кассация шикоятида
келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар раҳбари иштирок этиб, қарздорлик юзасидан
тўловлар амалга оширилганлигини маълум қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Нишон туман фермер кенгаши суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли таризда хабардор қилинган бўлса-да, бироқ суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 297-моддасининг тўртинчи қисмида кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд
муҳакамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмаслиги белгиланган.
Судлов ҳайъати кассация шикоятида баён этилган важларни иш
ҳужжатлари билан биргаликда муҳакама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий
чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли Қарори
биринчи бандининг биринчи хатбошида фермер, деҳқон хўжаликлари ва
қишлоқ хўжалиги кооперативларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини, шу жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий
давлат ҳокимияти органлари, тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатиш
ташкилотлари билан муносабатларда, назорат қилувчи органлар томонидан
текширишлар ўтказиш жараёнида ҳамда судларда ишларни кўриб чиқишда
ҳимоя қилиши белгиланган.
Ушбу қарорнинг учинчи бандини тўртинчи хатбошида фермер
хўжаликлари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво
аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хаттиҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво
аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси
киритилган фермер хўжаликларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонуни 9-моддасининг биринчи қисми ўн саккизинчи бандида Ўзбекистон
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгашлари – фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий
судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлиги белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон фермерлар кенгашининг асосий
вазифалари ва фаолияти йўналишларидан бири фермер, деҳқон хўжаликлари ва
қишлоқ хўжалиги кооперативларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини судларда ишларни кўриб чиқишда ҳимоя қилишдан иборат бўлса-да,
бироқ Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши “S -GOLD GROUP” МЧЖ манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг биринчи қисмини учинчи бандида даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки
уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки
фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган
бўлса, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришга асос бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция
суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 21-бандида
даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув
қарори қабул қилинмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шакилларидан
бири ҳисобланади. ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини
кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди. Даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги тўғрисида тушунтиришлар берилган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонун иловасининг “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”ни иккинчи бандини “а” кичик бандида мулкий хусусиятга
эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг икки фоизи миқдорида, бироқ
БҲМнинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда, шунингдек “г” кичик
бандида хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш
вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан БҲМнинг ўн
баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Ушбу банднинг изоҳ қисмида кичик тадбиркорлик субъектлари амалга
оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш
чоғида ушбу банднинг “а”-“г” ва “е” кичик бандларида белгиланган ставканинг
50 фоизи миқдорида давлат божи тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар
бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли қарорининг бешинчи хатбошида давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар юридик шахслар ва
фуқароларнинг манфаатида киритган даъво аризалари (аризалар)ни қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи
манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг
қаноатлантириш рад этилган қисмига мутаносиб равишда, шунингдек даъво
кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда давлат божи манфаати
кўзланиб даъво киритилган даъвогарлардан ундирилади, “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасида назарда тутилган даъвони кўрмасдан
қолдириш ёки иш юритиш тугатиш ҳоллари бундан мустаснолиги тўғрисида
тушунтиришлар берилган.
Баён қилнгаларга кўра, биринчи инстанция суди кенгаш даъвогар
манфаатида даъво ариза тақдим этиш ва уни имзолаш ваколатига эга эмаслиги
сабабли даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган
бўлса-да, бироқ манфаати ҳимоя қилинган шахсдан давлат божи ундирмасдан
хатоликка йўл қўйган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 301-моддасининг биринчи қисмини биринчи бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақлилиги белгиланган.
Ушбу модданинг учинчи қисмида суд харажатларини тақсимлаш
тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг
ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бундай
ҳолда қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг
118-моддасида назарда тутилган тартибда тақисмланиши кўрсатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар
бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли қарорининг йигирманчи бандида давлат божи билан боғлиқ
масалалар бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан умумий асосларда
шикоят (протест) берилиши мумкин. Бундай шикоятлар учун давлат божи
тўланмайди. Суд ҳужжатининг фақатгина давлат божига оид қисми шикоят
қилинган тақдирда, давлат божи тўланмайди. Бунда судларнинг эътибори
апелляция, кассация ва тафтиш шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича
низолашилаётган суд ҳужжатининг давлат божидан ташқари қисми ўзгартирилган ёки бекор қилинганда, давлат божини ундириш масаласи ИПКда назарда
тутилган умумий тартибда ҳал қилинишига қаратилиши тўғрисида тушунтиришлар берилган.
Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва
процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, жавобгарнинг
кассация шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ажримининг “Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши томонидан манфаати кўзланган шахслардан давлат божи
ундирилмаслиги инобатга олинсин” деб баён қилинган қисмини бекор
қилишни, даъвогардан жавобгар ҳисобига 41.200 сўм почта харажати,
республика бюджетига 1.579.619 сўм давлат божи ундиришни, ажримнинг
қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, шикоят ажримнинг давлат божи
қисмига нисбатан берилганлигини инобатга олиб, кассация шикояти бўйича
давлат божи ундирмасликни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
299, 301, 302-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
жавобгар - “KES
GRO OL IN BOS OQ” МЧЖ кассация шикояти
қаноатлантирилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 январдаги
ажримининг “Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши томонидан манфаати кўзланган шахслардан давлат божи
ундирилмаслиги инобатга олинсин” деб баён қилинган қисми бекор қилинсин.
Даъвогар – “S -GOLD GROUP” МЧЖ ҳисобидан:
жавобгар - “KES
GRO OL IN BOS OQ” МЧЖ фойдасига 41.200 сўм
почта харажати;
республика бюджетига 1.579.619 сўм давлат божи ундирилсин.
Кассация шикояти бўйича давлат божи ундирмаслиги инобатга олинсин.
Ажримнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Қарор қаосида ижро варақалар берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди орқали вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Н.Хўжақулов
ҳайъат аъзолари:
Ҳ.Турсунов
Л.Абдуллаев
4-1801-2403/8006-сонли иш
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
(Хулоса қисми)
Қарши шаҳри
2025 йил 3
ноябрь
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича кассация
инстанцияси судлов ҳайъати судья Н.Хўжақуловнинг раислигида, судьялар
Ҳ.Турсунов, Л.Абдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Ҳ.Абсатторовнинг котиблигида, даъвогардан вакил – А.Юлдашев (1-сонли
ишончнома асосида), жавобгардан раҳбар – С.Хусанов иштирокида, Нишон
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг
даъвогар – “S -GOLD GROUP” МЧЖ манфаатида, жавобгар - “KES
GRO
OL IN BOS OQ” МЧЖ ҳисобидан 59.653.285,71 сўм асосий қарз,
19.327.664,57 сўм пеня, жами 78.980.950,28 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қабул қилинган Қаши туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 14 январдаги ажрими устидан жавобгар томонидан берилган кассация
шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга вилоят судининг биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 299, 301, 302-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
жавобгар - “KES
GRO OL IN BOS OQ” МЧЖ кассация шикояти
қаноатлантирилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 январдаги
ажримининг “Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши томонидан манфаати кўзланган шахслардан давлат божи
ундирилмаслиги инобатга олинсин” деб баён қилинган қисми бекор қилинсин.
Даъвогар – “S -GOLD GROUP” МЧЖ ҳисобидан:
жавобгар - “KES
GRO OL IN BOS OQ” МЧЖ фойдасига 41.200 сўм
почта харажати;
республика бюджетига 1.579.619 сўм давлат божи ундирилсин.
Кассация шикояти бўйича давлат божи ундирмаслиги инобатга олинсин.
Ажримнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Қарор қаосида ижро варақалар берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди орқали вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Н.Хўжақулов
ҳайъат аъзолари:
Ҳ.Турсунов
Л.Абдуллаев