← Назад
Решение #2854553 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1902-2502/7394-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 3 ноябрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, Шеробод туман
прокурори ёрдамчиси ***, даъвогар раҳбари *** (паспорт асосида), даъвогар
вакили *** (30.10.2025 йилдаги 2-сонли ишончнома ва паспорт асосида),
жавобгар вакили ***(23.10.2025 йилдаги 57-сонли ишончнома, 07.02.2018
йилдаги 14-сонли буйруқ ва ID карта асосида) ҳамда учинчи шахс Сурхондарё
вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили *** (09.01.2025 йилдаги 0102-17-35/14-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Шеробод туман
адлия бўлими ҳамда учинчи шахс Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси вакиллари иштирокисиз, Шеробод туман адлия бўлимининг
даъвогар ***манфаатида жавобгар ***давлат муассасаси ҳисобидан 62 000 000
сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан
қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг
маъмурий биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Шеробод туман адлия бўлими (кейинги ўринларда “Адлия” деб
юритилади) даъвогар ***(кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ***давлат
муассасаси (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 62 000
000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундиришни сўраган.
Суднинг 07.10.2025 йилдаги ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси
Сурхондарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сурхондарё
вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан
мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор қилинган Шеробод туман адлия бўлими ҳамда учинчи шахс
Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакиллари суд
мажлисига узрли сабабларсиз келмаганлиги сабабли суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб
юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ва ишончли вакили
ўзининг суддаги тушунтиришида, даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, даъвогар
***ва жавобгар ***давлат муассасаси ўртасида 21.11.2022 йилда 9-сонли ҳамда
06.11.2023 йилда 17-сонли маҳсулот етказиб бериш ҳақидаги шартномалар
тузилганини, бироқ тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартномалар
Ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаган бўлсада, газета
маҳсулотлари етказиб берилганини, етказиб берилган маҳсулотлар бўйича
электрон
ҳисобварақ-фактуралар
шакллантирилмаганини
билдириб,
маҳсулотлар юк хатлари орқали жавобгарга етказиб берилганлигини ҳамда
жавобгар томонидан қабул қилиб олинганини, мазкур қарздорлик суммаси
бугунги кунга қадар тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида, даъво
талабини тан олиб, даъвогарнинг даъво аризаси юзасидан эътирози мавжуд
эмаслигини, хақиқатдан ҳам даъвогар олдида даъво аризасида кўрсатилган
миқдорда қарздорлигини мавжудлигини, мазкур қарздорликни тез кунларда
тўлаш чораларини кўришларини билдириб, ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Сурхондарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили ўзининг суддаги тушунтиришида,
***ва ***давлат муассасаси билан тузилган шартномалар Қонунчиликда
ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан ўтказилиши назарда тутилмаганлиги
ҳамда ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилиши мажбурий эмаслиги
сабабли тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартномалар Шеробод туман
ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги ҳамда ушбу
шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, бу
ҳақдаги 23.10.2025 йилдаги 01-22-223/31-03-33-02/58-сонли хатни судга тақдим
этиб, ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Муқаддам суд мажлисида иштирок этган Шеробод туман адлия бўлими
вакили ўзининг суддаги тушунтиришида, даъво аризасини қўллаб қувватлаб,
уни қаноатлантиришни сўраган.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини ҳамда
прокурор ёрдамчисининг даъво аризани тўлиқ қаноатлантириш ҳақидаги
фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда судга тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини
тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади)
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган
ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида
қўллаши лозим деб тушунтириш берилган.
Иш материалларидан кўринишича, даъвогар ***ва жавобгар ***давлат
муассасаси ўртасида 2022 йил 21 ноябрь кунида 9-сонли ҳамда 2023 йил 6
ноябрь кунида 17-сонли маҳсулот етказиб бериш ҳақидаги ҳисоб шартнома
(бундан буён матнда Шартнома деб юритилади)лари тузилиб, даъвогар
жавобгарга газета маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса етказиб
берилган маҳсулотларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини зиммасига олган.
Томонлар ўртасида тузилган мазкур шартномалар қонунчиликда
белгиланган тартибда Ғазначилик бўлинмасининг дастуридан рўйхатдан
ўтказилмаган.
Шеробод тумани Ғазначилик хизмати бўлими томонидан судга тақдим
этилган 23.10.2025 йилдаги 01-22-223/31-03-33-02/58-сонли хатда, ***ва
***давлат муассасаси билан тузилган шартномалар Қонунчиликда ғазначилик
хизмати бўлимидан рўйхатдан ўтказилиши назарда тутилмаганлиги, шу
сабабли тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартномалар Шеробод туман
ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги ҳамда ушбу
шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги баён қилинган.
Даъвогар ***томонидан даъвогар билан ***давлат муассасаси ўртасида
21.11.2022 йилда тузилган 9-сонли шартномага асосан 14.01.2023 йилдаги
1-сонли юк хати билан 150 дона, 28.01.2023 йилдаги 3-сонли юк хати билан
150 дона, 15.02.2023 йилдаги 4-сонли юк хати билан 150 дона, 28.02.2023
йилдаги 5-сонли юк хати билан 150 дона, 15.03.2023 йилдаги 6-сонли юк хати
билан 150 дона, 30.03.2023 йилдаги 7-сонли юк хати билан 150 дона, 11.04.2023
йилдаги 8-сонли юк хати билан 150 дона, 19.04.2023 йилдаги 9-сонли юк хати
билан 150 дона, 05.05.2023 йилдаги 10-сонли юк хати билан 150 дона,
20.05.2023 йилдаги 11-сонли юк хати билан 150 дона, 06.06.2023 йилдаги
12-сонли юк хати билан 150 дона, 24.06.2023 йилдаги 13-сонли юк хати билан
150 дона, 21.07.2023 йилдаги 14-сонли юк хати билан 150 дона, 15.08.2023
йилдаги 15-сонли юк хати билан 150 дона, 31.08.2023 йилдаги 16-сонли юк
хати билан 150 дона, 2023 йилдаги 17-сонли юк хати билан 150 дона,
2023 йилдаги 18-сонли юк хати билан 150 дона, 21.10.2023 йилдаги 19-сонли
юк хати билан 150 дона, 11.11.2023 йилдаги 20-сонли юк хати билан 150 дона,
28.11.2023 йилдаги 21-сонли юк хати билан 150 дона, 13.12.2023 йилдаги
22-сонли юк хати билан 150 дона, 28.12.2023 йилдаги 23-сонли юк хати билан
150 дона, жами 3 300 дона газета маҳсулотлари ҳамда тарафлар ўртасида
06.11.2023 йилда тузилган 17-сонли шартномага асосан 17.01.2024 йилдаги
1-сонли юк хати билан 160 дона, 30.01.2024 йилдаги 2-сонли юк хати билан
160 дона, 12.02.2024 йилдаги 3-сонли юк хати билан 160 дона, 29.02.2024
йилдаги 4-сонли юк хати билан 160 дона, 19.03.2024 йилдаги 5-сонли юк хати
билан 160 дона, 09.04.2024 йилдаги 6-сонли юк хати билан 160 дона, 25.04.2024
йилдаги 7-сонли юк хати билан 160 дона, 08.05.2024 йилдаги 8-сонли юк хати
билан 160 дона, 27.05.2024 йилдаги 9-сонли юк хати билан 160 дона, 07.06.2024
йилдаги 10-11-сонли юк хати билан 160 дона, 25.06.2024 йилдаги 12-сонли юк
хати билан 160 дона, 2024 йилдаги 13-сонли юк хати билан 160 дона, 31.07.2024
йилдаги 14-15-сонли юк хати билан 160 дона, 08.08.2024 йилдаги 16-сонли юк
хати билан 160 дона, 27.08.2024 йилдаги 17-18-сонли юк хати билан 160 дона,
16.09.2024 йилдаги 19-сонли юк хати билан 160 дона, 30.09.2024 йилдаги
20-сонли юк хати билан 160 дона, 11.10.2024 йилдаги 21-сонли юк хати билан
160 дона, 30.10.2024 йилдаги 22-сонли юк хати билан 160 дона, 04.11.2024
йилдаги 23-сонли юк хати билан 160 дона, 2024 йилдаги 24-сонли юк хати
билан 160 дона, жами 3 360 дона газета маҳсулотлари етказиб берилган ҳамда
ушбу маҳсулотлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган, бироқ ушбу
етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи тўлиқ тўлаб берилмасдан, 62 000 000 сўм
миқдоридаги қарздорлик юзага келган. Шу сабабли тарафлар ўртасида ушбу
низо маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси биринчи ва
иккинчи қисмида, товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида
назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга
ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шартлиги, ҳисобварақ-фактура, қоида
тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон
шаклда
расмийлаштирилиши,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 август кунидаги қарори билан тасдиқланган
“Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш
ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандида, ҳисобварақфактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни
тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи
(етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган
намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат
ҳисобланади, деб, 10-бандида, агар ушбу Низомнинг 12-бандида бошқача
тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳисобварақ-фактуралар электрон шаклда
расмийлаштирилади ва уларнинг сақланиши ҳамда ҳисоби юритилиши
электрон ахборот тизимида амалга оширилади.
Даъвогар томонидан шартномаларга асосан газета маҳсулотлар бўйича
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 август
кунидаги қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари
ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низом талаблари асосида тегишли тартибда электрон ҳисобварақ-фактуралар
юритилмаган бўлсада, бироқ ушбу маҳсулотлар жавобгарга юк хатларига
асосан етказиб берилган ва жавобгар томонидан қабул қилиб олинган,
шунингдек жавобгар вакили томонидан суд муҳокамасида даъвогар томонидан
етказиб берилган маҳсулотлар қабул қилиб олинганлигини тан олиб кўрсатув
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8,234-моддаларига кўра, мажбурият шартномадан, зиён
етказишдан ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгар томонидан даъвогардан мавжуд қарздорликни тўлаш
тўғрисидаги 29.04.2025 йилдаги 50-сонли билдириш (огоҳлантириш) хати ҳам
оқибатсиз қолдирилиб, мавжуд қарздорликни ихтиёрий тўлаш чоралари
кўрилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18
декабрь кунидаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор
қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли қарорининг 8-банди
еттинчи қисмида, судларга тушунтирилсинки, агар тарафларнинг шартномавий
ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан
тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган
товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш
ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди.
Агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида битимнинг оддий ёзма шаклига
риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши тўғридан-тўғри
кўрсатилган бўлса, ушбу қоида қўлланилмайди, деб тушунтириш берилган.
Суд, жавобгарнинг даъвогардан 62 000 000 сўм асосий қарздорлиги
мавжудлиги ва ушбу қарздорлик иш судда кўриладиган кунга қадар тўлаб
берилмаганлиги, тарафлар вакилларининг суддаги тушунтиришидан ташқари,
даъво аризасига илова тариқасида судга тақдим этилган ҳужжатлар, яъни
тарафлар ўртасида 2022 йил 21 ноябрь куни тузилган 9-сонли ҳамда
2023 йил 6 ноябрь куни тузилган 17-сонли шартномалар, юк хатлари, билдириш
(огоҳлантириш) хати ва бошқа далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз тасдиғини
топган деб ҳисоблайди.
Шу сабабли, суд даъво талабининг жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 62 000 000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш талабини
асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра,
ИПКнинг,
суд
харажатлари
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 62 000 000 сўм миқдоридаги қарздорликни
ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни
белгилашни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб
ҳисоблайди.
Бинобарин,
суд
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
15,55-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
8,234,236,437-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал
Кодексининг 118,127,128,170,176-179,180,186,192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ***давлат муассасаси ҳисобидан даъвогар *** фойдасига
62 000 000 сўм миқдоридаги қарздорлик ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган
41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар ***давлат муассасаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
бюджетига 1 240 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров