Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2304-2504/1488 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья BEKMURATOV BAYRAMBEK TENGELBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a042173e-c230-4ff2-8d07-5b40a499d0a9 Claim ID PDF Hash 7ba981c82fd21b91... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФК 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
Чунки ФКнинг 261-моддаси Чунки ФК 261 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
Суд ФКнинг 326-моддаси Суд ФК 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2304-2504/1488-сонли иқтисодий иш судья Б.Т.Бекмуратов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чимбой тумани 2025 йил 03 ноябрь Чимбой туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Т.Бекмуратов, шу куни даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ХХХ” фермер хўжалигидан 5 600 000 сўм асосий қарзини ва 1 120 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “ХХХ” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” ФХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 5 600 000 сўм асосий қарзини ва 1 120 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддаси иккинчи ва тўртинчи қисмларига биноан жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ҳеч қандай ёзма фикр тақдим этилмаганлигини инобатга олиб, даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Суд ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб ва уларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасининг биринчи қисмига асосан сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисобкитоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисобкитоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 26 декабрда 2261-сонли олди-сотди шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) имзоланган. Шартнома шартлари бўйича даъвогар томонидан жавобгарга 5 600 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган, етказиб берилган маҳсулотлар учун жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 5 600 000 сўм асосий қарз вужудга келган. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова қилинган икки томонлама имзоланган ҳисобварақфактура ҳамда солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини (исботини) топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига асосан ҳисобварақфактура – Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. ФКнинг 242-моддасига мувофиқ, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Ушбу ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 29 сентябрь куни 464-сонли талабнома билан мурожаат қилинган. Лекин, орадан етти кундан ортиқ муддат ўтган бўлишига қарамасдан, даъвогарнинг талабномаси жавобгар томонидан бажарилмасдан, оқибатсиз қолдирилган. Шу боис, суд даъвогарнинг ушбу талабини асосли деб ҳисоблаб, уни 5 600 000 сўмга тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек, суд даъвогарнинг ҳисобланган 1 120 000 сўм пеняни жавобгардан ундириш талабини ҳам асосли ва тўғри ҳисоб-китоб қилинган деб ҳисоблайди. Чунки ФКнинг 261-моддасига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби булган такдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар конун хужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида судларга шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши; Судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги; Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатлари ҳисобга олиниши кераклиги; Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги бўйича тушунтириш берилган. Суд ФКнинг 326-моддасига асос пеняни тўлиқ қўллаш жавобгарнинг мулкий аҳволига оғир таъсир этиши мумкинлигини инобатга олиб, даъвогар томонидан ҳисобланган пеняни 30 фоизга камайтиришни, яъни пеня миқдорини (1 120 000 х 30 % = ) 336 000 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини рад қилишни лозим топди. Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2024 йил 29 февралдаги РС-08-24-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган. Даъвогар томонидан 2025 йил 3 октябрь куни ахборот тизими орқали автоматик равишда шакллантирилган 252760843629-инвойс рақамли тўлов квитанцияси орқали 41 200 сўм почта харажати тўланган. Шу боис, суд жавобгардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ХХХ” фермер хўжалигидан даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига 5 600 000 сўм асосий қарзи, 336 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво аризанинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ХХХ” фермер хўжалигидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув устидан у қабул қилинган кундан кейин ўн кун ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.Т.Бекмуратов