← Назад
Решение #2854570 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуни | 43 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш
Урганч шаҳар
Судья: *****
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил *****
Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Аллаберганова раислигида,
судья ёрдамчиси М.Рузметова котиблигида, даъвогар вакили ***** (2025 йил
12 мартдаги *****-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар
***** нинг жавобгар «*****» оилавий корхонасига нисбатан *****сўм
молиявий жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч
туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
*****
(бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «*****»
оилавий корхонаси (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан
*****сўм молиявий жарима ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар
қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакили
иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 128, 129, 170-моддасига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қўллаб-қувватлаб,
жавобгар сертификатлаштиришдан ўтказилмаган ускуналар орқали нефть
маҳсулотини сотганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд,
ишда
иштирок
этувчи
даъвогар
тараф
вакилининг
тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, ***** Хоразм вилояти
ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан бошқарманинг 2025 йил *****сонли буйруғига асосан, «*****» оилавий корхонасида ёқилғи-энергия
ресурсларини беҳуда сарфлаш, улардан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш
ҳолатларини аниқлаш борасида давлат назоратини амалга ошириш билан
боғлиқ текширув ўтказилган.
Текширувда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги
«Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини
ошириш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2024 йил 14 ноябрдаги «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини
ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-184-сонли Фармони
талабларига риоя этилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони билан келишилган ҳолда
ўтказилган.
«*****» оилавий корхонасида ўтказилган текширувда ушбу корхонага
қарашли АЁҚШда ёнилғи қуйиш ускуналарининг қиёслов кўригидан ўтказиш
муддати тугаган бўлишига қарамасдан, АЁҚШнинг *****-сон сиғимдаги АИ*****-сон сиғимдаги дизель ёқилғи, *****-сон сиғимдаги АИ-92, *****-сон
сиғимдаги АИ-91, *****-сон сиғимдаги АИ-95 русумли автобензинлардан
сифат таҳлиллари учун намуналар олиниб, Тошкент марказий назорат-кимё
лабараториясида сифат таҳлиллари ўтказиш учун юборилган.
Текширишда жавобгар томонидан *****-сон сиғимда сақланаётган АИ-95
русумли ёқилғиси O’z DSt 3031:2015 давлат стандарти талабларига мос
келмаганлиги аниқланган ва бу ҳақда 2025 йил *****-сонли сифат паспорти
берилган.
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги «Энергияни тежаш,
ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги
Қонунининг 43-моддасига асосан нефт маҳсулотлари ва суюлтирилган
углеводород
газини
қонунчиликда
белгиланган
тартибда
сертификатлаштиришдан
ўтказилмаган
ҳамда
белгиланган
тартибда
тамғаланмаган назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналари орқали
истеъмолчиларга етказиб бериш, шунингдек назорат ўлчов асбобларига
ташқаридан бевосита таъсир кўрсатиш, назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи
тарқатиш ускуналарининг охирги текшируви ўтказилган кундан эътиборан
реализация қилинган товар қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима
солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Шунга кўра, «*****» оилавий корхонасига нисбатан *****сўм молиявий
жарима ундириш тўғрисидаги Инспекциянинг 2025 йил *****-сонли қарори
қабул қилиниб, ихтиёрий равишда тўлаб бериш учун бир ой муддат берилган.
Мазкур қарор ижро қилишлик учун «*****» оилавий корхонасига тақдим
қилинган бўлсада, ҳозирги кунга қадар молиявий санкция суммаси тўланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил
26 февралдаги 121-сон қарори билан тасдиқланган «Ёқилғи-энергетика
ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик
юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби
тўғрисида»ги Низомнинг 28-бандида ваколатли органнинг қарори асосида
қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда тўлаб берилмаган
тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида
ундирилиши белгилаб берилган.
Шунга кўра аризачи томонидан Урганч туманлараро иқтисодий судига
молиявий жарима кўллаш талаби билан мурожаат қилинган.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил *****кунги
*****-сонли иқтисодий иш доирасида жавобгарга нисбатан *****сўм молиявий
жарима қўлланилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юридик
шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш (бундан
буён матнда ҳуқуқий таъсир чоралари деб юритилади) тўғрисидаги ишлар
кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган
ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига
юклатилади.
ИПКнинг 73-моддасига мувофиқ, Ишнинг иқтисодий суд томонидан
ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас.
Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган
ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок
этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди.
Ушбу кодекснинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд, аризачининг аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
деб топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 73, 118, 180, 186, 215-222 -моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризадаги талаб қаноатлантирилсин.
«*****» оилавий корхонасидан ***** фойдасига *****сўм миқдорида
молиявий жарима ва *****сўм почта харажати ундирилсин.
«*****» оилавий корхонасидан Республика бюджетига *****сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг почта харажатини
ундириш бўйича ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Хоразм вилоят
судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш,
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
*****