Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2502/3828 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳафизбек Мирзо Ответчик / Подсудимый Ҳазорбоғ
Source ID 1a7bb42a-08e2-42fc-89c6-129c0e75ff0d Claim ID PDF Hash e7cbef2045527ab1... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ИПКнинг 160-моддаси збекистон Республикаси ИПК 160 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2502/3828-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ғиждувон тумани 2025 йил 3 ноябрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамиловнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, даъвогар вакили Я.Азимов (ишончнома асосида), жавобгар вакили И.Солиев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Ҳафизбек Мирзо” хусусий корхонасининг жавобгар “Ҳазорбоғ” фермер хўжалигига нисбатан 1 000 000 000 сўм етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ҳафизбек Мирзо” хусусий корхонаси (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ҳазорбоғ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан 1 000 000 000 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан турли суд инстанцияларига мурожаатлар қилиниши натижасида уларнинг қурилиши тўхтатилганлигини, қурилиш материаллари ва ишчиларга тўланадиган иш ҳақи қурилиш даврида ортиб кетганлиги сабабли жуда катта миқдорда зарар кўрганлигини билдириб, даъво аризасидаги асос ва важларни такрорлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъвони тан олмай, зарар фермер хўжалиги томонидан етказилмаганлигини, ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер майдонини суд орқали ҳимоя қилганлигини, туман ва вилоят ҳокимлиги билан судлашилганлигини, даъвогарнинг қурилиш материалларини вақтли сотиб олишига ҳеч қандай тўсиқ бўлмаганлигини билдириб, даъво талаби асоссизлигини таъкидлаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Шунингдек, жавобгар судга қўшимча даъво ариза тақдим этиб, Ғиждувон шаҳри, А.Қаҳҳор кўчасида жойлашган 4800 кв метр ер майдонида “Ҳафизбек Мирзо” хусусий корхонаси ҳисобидан қурилган биноларнинг муқаддам “Ҳазорбоғ” фермер хўжалиги фойдаланишида бўлган 1700 кв метр ер майдонидаги қисмини бузиб, “Ҳазорбоғ” фермер хўжалигининг ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатини тиклаш, яъни 1700 кв.метр ер майдонидаги бузиб ташланган қурилиши тугалланмаган бинони қайта тиклаш мажбуриятини аслича (натура) бажаришни “Ҳафизбек Мирзо” хусусий корхонаси зиммасига юклашни сўради. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 160-моддасига кўра иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар жавобгар дастлабки даъво билан бирга кўриб чиқиш учун қарши даъво тақдим этишга ҳақли. Қарши даъво қуйидаги ҳолларда тақдим этилиши мумкин, агар: 1) қарши талаб дастлабки талабни ҳисобга олишга қаратилган бўлса; 2 2) қарши даъвони қаноатлантириш дастлабки даъвони тўлиқ ёки қисман қаноатлантиришни истисно қилса; 3) қарши даъво билан дастлабки даъво ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлиб, уларни биргаликда кўриб чиқиш низони ўз вақтида ва тўғри ҳал этишга олиб келса. Жавобгар томонидан тақдим этилган қарши даъво аризаси юқоридаги қонун талабларига мувофиқ ҳисобланмайди. Шунинг учун суд мазкур қарши даъво аризасини қайтаришни лозим деб топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Даъво аризасида ёзилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.05.2018 йилдаги ПҚ-3701-сонли ва 15.02.2019 йилдаги ПҚ-4193-сонли қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида Ғиждувон туман давлат хизматлари маркази ва Ғиждувон туман халқ қабулхонаси биносини давлат хусусий шерикчилик шартлари асосида Ғиждувон туман ҳокимининг 22.08.2020 йилдаги 616-сонли қарорига асосан 0,48 га ер майдони танланган, ер танлаш қарорига асосан 31.10.2020 йилда Ғиждувон туман ҳокимининг 766-сонли қарорига асосан “Ҳафизбек Мирзо” хусусий корхонасига 0,48 га ер майдонида қурилиш ишларини тегишли ҳужжатлар асосида бошлаш учун рухсат берилган, қурилиш ишлари тугалланиб, давлат қабул комиссияга топшириб, Бухоро вилоят ҳокимлиги билан давлат хусусий шерикчилик асосида тузилган шартномага асосан Давлат хизматлари маркази ва халқ қабулхонаси учун 1200 кв.метр бино-иншоот текин топширилган. “Фирдавс Бафоев” МЧЖ ва “Ҳазорбоғ” фермер хўжалиги Ғиждувон туман ҳокимининг 22.08.2020 йилдаги 616-сонли ва 31.10.2020 йилдаги 766сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида 2020 йил Бухоро туманлараро маъмурий судига аризалар берилган ва суднинг ажрими билан қурилиш ишлари тўхтатилган. 2021 йил бошида пишган ғишт ўртача нархи бир донаси 800 сўм, 2023 йилда эса ўртача нархи 1200 сўм, 2 млн дона ғашт кетган, арматура 2021 йил январ ойида 8 млн сўм бўлган, 2023-2024 йилларда 14 15 млн сўм 100 тонна арматура кетган, охак бир тоннаси 10 млн 2023-2024 йилларда ўртача нархи бир тоннаси 14 млн 100 тонна кетган, ишчиларга бериладиган иш ҳақи 1 дона ғиштни териш 500 сўм бўлса 2023-2024 йилларда 1 дона ғиштни териш учун 1000 сўм берилган эшик-дераза нархи 2023 йилда бир ярим баробарга ошган, “Бизнесни ривожлантириш банки” Галаосиё филиалидан олинган 900 000 АҚШ доллари кредитга 3 млрд сўм фоиз тўланган. Даъвогарнинг жавобгарга етказилган зарарни бартараф этишни сўраб қилган оғзаки ва ёзма мурожаатлари оқибатсиз қолдирилган. 3 Шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгардан етказилган зарарни ундиришни сўраган. Бинобарин, даъвогар ўзига етказилган зарар жавобгарнинг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракати натижасида юзага келганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим эта олмади. Ваҳоланки, ФК 14-моддасининг иккинчи қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. ФК 985-моддасининг биринчи қисмига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 74-моддасининг биринчи қисмига биноан, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Қайд этилганларга кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 1 000 000 000 сўмлик зарар етказилганлиги ҳолати иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топмаганлигини ва асоссиз бўлганлигини инобатга олиб, суд даъвони қаноатлантириш учун асос йўқ деб ҳисоблайди ҳамда даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Суд, даъвони қаноатлантириш рад қилинганлиги сабабли суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, олдиндан тўланган 2 000 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни ҳамда 8 000 000 сўм давлат божи ундиришни, шунингдек Олий суд депозитига ишни кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм видеоконферецалоқа харажатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 68, 72, 74, 118, 170, 176179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд 4 қарор қилди: Жавобгарнинг қарши даъво аризаси қайтарилсин. Даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин. Олдиндан тўланган 2 000 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажатлари даъвогар “Ҳафизбек Мирзо” хусусий корхонаси зиммасида қолдирилсин. “Ҳафизбек Мирзо” хусусий корхонасидан республика бюджетига 8 000 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит рақамига 103 000 сўм ишни кўриш билан боғлиқ ВКА харажатлари ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар бир ойлик муддатда апелляция тартибида, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят келтириш мумкин. Судья О.Жамилов