Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/8961 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8d6e4b8f-8dbc-49be-9426-75f5d7dbd3a6 Claim ID PDF Hash 764ad36f0b938bef... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
Конституциянинг 55-моддаси Конституция 55 law
Конституциянинг 66-моддаси Конституция 66 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 164-моддаси ФКнинг 164 law
ФКнинг 166-моддаси ФКнинг 166 law
ФКнинг 169-моддаси ФКнинг 169 law
ФКнинг 228-моддаси ФКнинг 228 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2503/8961-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 3 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья А.Муқумова раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, даъвогар "Хххх" ДМнинг жавобгар “Хххх” ДМга нисбатан Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, "Манғит" МФЙ, Манғит қишлоғи, 292а-уйда жойлашган, умумий майдони 0,25 га, бинонинг умумий майдони 725,1 кв.метр бўлган Бўш турган "Гараж" (Отчопар бино иншоотларининг бир қисми) биносидан мажбурий тартибда чиқариш, объектни топшириш ва ундан фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси хххх, даъвогар вакили хххх (ишончнома асосида)лар иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар "Хххх" ДМ (бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Хххх” ДМни Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, "Манғит" МФЙ, Манғит қишлоғи, 292ауйда жойлашган, умумий майдони 0,25 га, бинонинг умумий майдони 725,1 кв.метр бўлган Бўш турган "Гараж" (Отчопар бино иншоотларининг бир қисми) биносидан мажбурий тартибда чиқариш, объектни топшириш ва ундан фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадар объект бўшатилиб, топширилмасдан келинаётганлигини, ушбу объект аукцион савдолари орқали сотилганлигини, бироқ сотиб олувчига объект топширилмасдан келинаётганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажримлари етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг хабарномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 168-сон қарорига асосан Қарши тумани, "Манғит" МФЙ, Манғит қишлоғи, 292а-уйда жойлашган, умумий майдони 0,25 га, бинонинг умумий майдони 725,1 кв.метр бўлган Бўш турган "Гараж" объекти 2022 йил 10 майдаги 05/216-сонли мулк (объект)ни топшириш қабул қилиш далолатномасига асосан “Хххх” ДМнинг балансидан Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси" ДМ балансига топширилган. Мулкка бўлган ҳуқуқлар ва ер майдонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи 2022 йил 22 июнда "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси" ДМ номига 1710224/R-А2824334-сонли реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича "E- uksi n" савдо платформаси орқали 17.10.2024-йилда ўтказилган кимошди савдолари (баённома рақами ДА-1217563) натижаларига кўра, Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги Қашқадарё вилоят Қарши тумани, "Манғит" МФЙ, Манғит қишлоғи, 292а-уйда жойлашган, умумий майдони 0,25 га, бинонинг умумий майдони 725,1 кв.метр бўлган Бўш турган "Гараж" (Отчопар бино иншоотларининг бир қисми) биноси фуқаро Худойбердиев Фазлиддин Юлдош ўғлига сотилган ва Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва фуқаро Халилов Отажон Савурович ўртасида Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси иштирокида 28.10.2024йилда 06/01-742355а-сонли "Олди-сотди шартномаси" тузилган. Мазкур шартномага асосан, сотилган давлат мулки объектини Харидорга топшириш жараёнида мазкур "объект" Хххх томонидан эгаллаб олиниб, фойдаланиб келинаётганлиги аниқланиб, жавобгар томонидан "объект" топширилишига тўсқинлик қилинган. Даъвогарнинг кўчмас мулк ҳудудидан чиқиб кетиш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар жавобгарни бино-иншоот ва ердан мажбурий тартибда чиқариш, объектни топшириш ва ундан фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклаш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Конституциянинг 55-моддасига мувофиқ ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 66-моддасига асосан мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 164-моддасига асосан мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли молмулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир. ФКнинг 166-моддасига мувофиқ мулк дахлсиздир ва қонун билан қўриқланади. Мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши турган барча субъектларнинг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашларидан иборатдир. ФКнинг 169-моддасида ер, ер ости бойликлари, сувлар, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар, корхоналар, ашёлар, шу жумладан бинолар, квартиралар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, хом ашё ва маҳсулот, пул, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулк, шунингдек интеллектуал мулк объектлари мулк бўлиши мумкинлиги белгиланган. ФКнинг 184-модасига асосан мол-мулк олиш-сотиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш шартномалари, ҳамда қонун билан тақиқланмаган бошқа битимлар асосида мулк қилиб олиниши мумкин. ФКнинг 228-моддасига кўра, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли. Мазкур ҳолатда “Хххх” ДМ даъвогарнинг балансига топширилган ҳамда даъвогар номига давлат рўйхатидан ўтказилган кўчмас мулкдан чиқмасдан, даъвогарнинг мулкка эгалик қилишига ва фойдаланишига тўсқинлик қилиб келинаётганлиги ҳолати даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, суд даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма, ашёвий ва рақамли далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозимлиги кўрсатилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 8, 164, 166, 169, 184, 228, 234 моддалари, ИПКнинг 66, 68, 74, 118, 128, 170, 176-180, 184-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар "Хххх" ДМга тегишли бўлган Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, "Манғит" МФЙ, Манғит қишлоғи, 292а-уйда жойлашган, умумий майдони 0,25 га, бинонинг умумий майдони 725,1 кв.метр бўлган Бўш турган "Гараж" (Отчопар бино иншоотларининг бир қисми) кўчмас мулк (18:13:07:02:01:0253)дан ва доимий фойдаланишда бўлган ер майдонидан жавобгар “Хххх” ДМ мажбурий тартибда чиқарилсин, жавобгар “Хххх” ДМ зиммасига объектни топшириш ва ундан фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик мажбурияти юклатилсин. Жавобгар “Хххх” ДМ ҳисобидан даъвогар "Хххх" ДМ фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар Хххх” ДМ ҳисобидан республика бюджетига 12 360 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья А.Муқумова