Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/8832 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9a23e4ef-659f-42cf-beb5-f7d92456f808 Claim ID PDF Hash 33d1989d2fcd5c7c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
онунининг 15-моддаси онуни 15 law
онуннинг 25-моддаси онуннинг 25 law
онунининг 13-моддаси онуни 13 law
онунининг 8-моддаси онуни 8 law
онунининг 11-моддаси онуни 11 law
онуннинг 11-моддаси онуннинг 11 law
ИПКнинг 215-моддаси ИПКнинг 215 law
ИПКнинг 217-моддаси ИПКнинг 217 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2503/8832-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Қарши шаҳри 2025 йил 3 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, аризачи Ххххнинг жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан экологик нормативлар лойиҳаси, экологик экспертизанинг ижобий хулосаси олингунга қадар фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни, Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси ххх, аризачи вакиллари хххх ва ххххх (2025 йил 20 октябрдаги 01-16/3558-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи Хххх (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Қарши туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, «ХХХХ» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан экологик нормативлар лойиҳаси, экологик экспертизанинг ижобий хулосаси олингунга қадар фаолиятини вақтинча тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакиллари аризадаги важларини такрорлаб, ариза талабига аниқлик киритиш ҳақида ариза тақдим қилиб, жавобгарнинг Қарши тумани, Бешкент шаҳри, Нишон йўли кўчаси 3-уйда жойлашган “Пахта толаларини тайёрлаш ва йигириш” фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилиш деб ўзгартиришни, жавобгар пахта толаларини тайёрлаш ва йигириш фаолияти учун экологик нормативлар лойиҳаси ишлаб чиқиши ва давлат экологик экспертизаси хулосасини олиши лозим бўлсада, бугунги кунга қадар хулоса олинмасдан фаолият олиб бораётганлигини, бу билан қонунчилик талаблари қўпол равишда бузиб келинаётганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси аризани қаноатлантиришни сўради. Қолдирилган суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида жавобгар тилхат орқали хабардор қилинган бўлса-да, вакил иштироки таъминланмади ва низо юзасидан муносабат билдирилмади. Дастлабки суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили экологик экспертиза хулосасини олиш учун суддан муддат беришни сўраган. 1 Мазкур ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади) 128 ва 220моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, аризада келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан аризачининг аризага аниқлик киритишини қабул қилишни, ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПК 157-моддасига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Мазкур ҳолатда аризачининг аризанинг предметини ўзгартириш (ариза талабига аниқлик киритиш) ҳақидаги аризаси асосли бўлиб, суд уни қабул қилишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддасида, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар атроф муҳитга таъсирнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори даражаларини тартибга солувчи экологик ва бошқа йўсиндаги мезонларни ишлаб чиқишлари шартлиги, экологик нормативлар Ўзбекистон Республикаси Экология, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан ўз ваколатларига мувофиқ тасдиқланиши, ушбу Қонуннинг 25-моддасида эса давлат экология экспертизасининг ижобий хулосасисиз лойиҳаларни рўёбга чиқариш ман этилиши, 41-моддасида корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкциялаш, кенгайтириш ва техника билан қайта ускуналаш, улардан фойдаланиш ва уларни тугатиш чоғида экология хавфсизлиги талаблари бажарилмоғи, табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари назарда тутилмоғи лозимлиги, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, айрим шахслар чиқитсиз ва камчиқит технологияларни жорий этишлари, чиқиндиларнинг ҳосил бўлишини камайтиришлари, уларни зарарсизлантиришлари ва қайта ишлашлари, чиқиндиларни навларга ажратиш, тўплаш, кўмиб ташлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этишлари шартлиги, фаолияти атроф табиий муҳитга анча зарарли экологик таъсир этиши мумкин бўлган йирик халқ хўжалик объектларини ривожлантириш ва жойлаштириш тўғрисидаги қарорлар давлат экология экспертизаси хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилиниши, экология талабларига жавоб бермайдиган объектларни фойдаланишга топшириш ман этилиши белгиланган. 2 Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасида, атмосфера ҳавосига доимий ва кўчма ифлослантирувчи манбалардан ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини бузиш билан боғлиқ бўлган фаолият Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ваколатларига мувофиқ уларнинг қарори билан чекланиши, тўхтатиб турилиши, зарарли таъсир кўрсатиш сабабларини бартараф этиш мумкин бўлмаган тақдирда эса, тугатилиши мумкин. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш (бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига атроф табиий муҳитнинг нормативдан ортиқ даражада ифлосланиши билан боғлиқ хавф юзага келишининг олдини олиш мақсадида ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилиши назарда тутилган. Иш ҳужжатларига кўра, аризачи вакиллари томонидан ўтказилган мониторинг жараёнида жавобгар Қарши тумани, Бешкент шаҳри, Нишон йўли кўчаси 3-уйда “Пахта толаларини тайёрлаш ва йигириш” фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги, мазкур фаолиятни амалга ошириш учун “Чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилишининг экологик нормативлари лойиҳалари” (ЧЧМ) ва “Ифлослантирувчи моддалар ташланмаларини атмосферага чиқаришнинг йўл қўйиладиган чекланган экологик нормативлари лойиҳалари” (ТЧМ) ишлаб чиқилмаганлиги ва давлат экологик экспертиза хулосаси олинмаганлиги аниқланган. Аризачи томонидан жавобгарга экологик лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва Қашқадарё вилояти давлат экологик экспертиза марказига тақдим этиш тўғрисидаги 27.03.2025 йилдаги 02-01/27-37-сонли ва 15.04.2025 йилдаги 02-01/27-39-сонли огоҳлантириш хатлари юборилган бўлишига қарамай, жавобгар томонидан огоҳлантириш хатида келтирилган талаблар бажарилмаган. Натижада, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиб туришни сўраган. Суд аризачининг талабларини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, 2025 йил 24 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси “Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддасига биноан, экологик экспертиза объектлари қуйидагилардан иборат: барча турдаги қурилишлар учун ер участкаларини танлаш ва (ёки) ажратиш материаллари; лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари; табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатлар, шу жумладан техник регламентлар ва 3 шартларнинг, стандартларнинг, қоидалар ҳамда йўриқномаларнинг лойиҳалари; чиқиндиларни зарарсизлантириш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун янги турдаги технологияларни ҳамда техника воситаларини, материаллар, буюмларни, биологик, кимёвий моддаларни ва воситаларни яратиш бўйича ҳужжатлар; атроф-муҳитнинг ҳолатига ва инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ҳамда бошқа объектлар; махсус ҳуқуқий режимга эга бўлган объектлар. Ўзбекистон Республикаси “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасида давлат дастурларининг, концепцияларининг, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари, барча турдаги қурилишлар учун ер участкаларини ажратиш материаллари, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари, табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ, хўжалик ва бошқа хил фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатларнинг лойиҳалари, техника, технология, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар, атроф табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар, кейинчалик уларга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ва экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида ўтказилган ҳудудларни комплекс текшириш материаллари, шаҳарсозлик ҳужжатларининг барча турлари, махсус ҳуқуқий режимли объектлар давлат экологик экспертизаси объектлари эканлиги, 13-моддасида ушбу Қонуннинг 11-моддасида кўрсатиб ўтилган объектларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш мажбурийлиги, давлат экологик экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг ихтисослашган эксперт бўлинмалари томонидан ўтказилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сонли қарори билан тасдиқланган “Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 38бандида, атроф-муҳитни ифлослантирувчи моддалар ташламалари, оқовалари манбаларини, чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини хатловдан ўтказиш материаллари қоғоз манбада расмийлаштирилиши, ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланиши ва Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тегишли бошқармасига кўриб чиқиш учун тақдим этилиши назарда тутилган. Бироқ, жавобгар томонидан Қарши тумани, Бешкент шаҳри, Нишон йўли кўчаси 3-уйдаги “Пахта толаларини тайёрлаш ва йигириш” фаолияти бўйича атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳа ҳужжати ёки экологик меъёрий 4 лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, “Давлат экологик экспертизаси маркази” давлат муассасасига тақдим этмасдан фаолият юритиб келган. Қайд этилганларга кўра суд, ариза талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 215-моддасига биноан, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. ИПКнинг 217-моддасида, фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш ҳуқуқий таъсир чораларидан бири ҳисобланиши қайд этилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғриси”ги Қонун 9моддасининг 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Қайд этилганларга кўра суд, аризачининг аризасини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, тарафлар давлат божи тўлашдан озод этилганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 66, 74, 118, 176-179, 186, 215222-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: аризачи Ххххнинг аризанинг предметини ўзгартириш (ариза талабига аниқлик киритиш) ҳақидаги аризаси қабул қилинсин. Ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамияти (СТИР 307 866 285)нинг Қарши тумани, Бешкент шаҳри, Нишон йўли кўчаси 3-уйдаги “Пахта толаларини тайёрлаш ва йигириш” фаолияти экологик нормативлар лойиҳаси, 5 экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олингунига қадар тўхтатиб турилсин. Жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан аризачи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Тарафлар давлат божи тўлашдан озод этилганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач суд харажатини ундириш қисмига ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар у қабул қилинган кундан эътиборан 10 (ўн) кун ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья А.Муқумова 6