← Назад
Решение #2854649 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/19226-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 3 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
тугатиш бошқарувчиси Дж.Мақсудов иштирокида, даъвогар «А» МЧЖнинг
суд тугатиш бошқарувчисининг жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 28950000
сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ
суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар «А» МЧЖнинг (келгуси ўринларда – даъвогар) суд тугатиш
бошқарувчиси Дж.Мақсудов судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар –
«Б» МЧЖ (келгуси ўринларда – жавобгар) ҳисобидан 28950000 сўм асосий
қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга ўтказилган молиявий
ёрдам пул маблағлари қайтарилмаганлиги тахмини билан судга даъво
аризаси киритилганлигини, аслида эса жавобгар томонидан ўтказилган
молиявий ёрдам пулини даъвогар корхона томонидан қайтарилганлигини,
банк маълумотларини нотўғри талқин қилганлигини билдириб, даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти
ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор қилинган бўлсада, вакил
иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва
мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд
мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва
қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Янгиқўрғон туманлараро
иқтисодий судининг 4-1604-2501/128-сонли иш бўйича 2025 йил 28
январдаги ҳал қилув қарори билан «А» МЧЖ тўловга қобилиятсиз деб эълон
қилинган ва тугатиш доир иш юритиш бошланган.
Тугатиш ишлари давомида «А» МЧЖ томонидан 2023 йил 29 ноябрь
кунги 109-сонли тўлов топшириқномаси орқали 28950000 сўм пул
маблағлари молиявий ёрдам учун ўтказиб берилганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига
ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Гарчи, тугатиш бошқарувчиси томонидан судга молиявий ёрдам
сифатида берилган маблағни бериш учун асос бўлган шартнома тақдим
этилмаган бўлсада, жавобгарга пул маблағи ўтказиб берилганлик ҳолати банк
айланмалари орқали ўз исботини топади.
Бироқ, АТБ “Алоқабанк” Тошбулоқ” комплекс хизмат кўрсатиш
марказининг 2025 йил 20 октябрдаги 57/2-84-сонли хатига асосан, «Б» МЧЖ
томонидан 2023 йил 8 ноябрдаги 22-сонли тўлов топшириқномаси орқали
«А» МЧЖга 30000000 сўм молиявий ёрдам ўтказилган. «А» МЧЖ томонидан
2023 йил 29 ноябрь кунги 109-сонли тўлов топшириқномаси орқали 28950000
сўм молиявий ёрдам пул маблағлари «Б» МЧЖга қайтарилган.
Мазкур ҳолатда, даъво талаби асоссиз ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш,
даъвогар ҳисобидан бюджетга 579000 сўм давлат божи ундириш лозим
бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар «А» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 579000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов