← Назад
Решение #2854664 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8908-сонли иқтисодий иш
Бухоро шаҳри
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 3 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида, судья
ёрдамчиси ***нинг котиблигида, даъвогар вакиллари *** ва *** (ишончнома ва
буйруқ асосида), жавобгар вакили *** ва *** (ишончнома ва буйруқ асосида)нинг
иштирокида, даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар АТБ
"***"и ҳамда АТБ "***"и Бухоро вилояти Бухоро шаҳар БХМдан 23.770.755,36
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, ўз
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
а н и қ л а д и:
“***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, АТБ "***"и (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳамда АТБ "***"и Бухоро вилояти Бухоро шаҳар
БХМдан 23.770.755,36 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қувватлаб,
суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабига нисбатан
эътироз билдириб, ҳисобварақ-фактуралар юборилган кундан бошлаб тўловлар
амалга оширилганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад
қилишни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида Иссиқ сув
кўринишидаги иссиқлик энергиясидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномалар
(бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузиб келинган.
Шартномаларнинг 1.1-бандига кўра, иссиқлик таъминоти корхонаси иссиқ
сув кўринишидаги иссиқлик энергиясини етказиб беришни, истеъмолчи эса
иссиқлик энергиясидан фойдаланиш ва фойдаланган иссиқлик энергияси учун ўз
вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган иссиқлик энергияси учун 2025 йил
21 майда юборилган ҳисобварақ-фактуралар жавобгар томонидан 2025 йил
22 майда қабул қилиниб, тўловлар амалга оширилган. Бироқ жавобгар томонидан
шартнома шартларига риоя қилмаган ҳолда тўловлар кеч амалга оширилган.
Ваҳоланки, шартномаларнинг 3.1-бандида иссиқлик энергияси учун ҳисобкитоб даври 1 ой қилиб белгиланган. Шартномаларнинг 3.2-бандида истеъмолчи
иссиқлик таъминоти корхонасига кейинги ой учун зарурий иссиқлик энергиясига
етмиш фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши ҳамда қолган ўттиз фоиз тўловни
кейинги ойнинг 15 санасига қадар амалга ошириши тўғрисида келишилган.
Шартномаларнинг 3.10-бандига кўра, истеъмолчи ҳар ойда ҳисобга олиш
приборлари кўрсаткичини олади ва ҳар ойнинг 27 санасигача иссиқлик таъминоти
2
корхонасига истеъмол қилинган иссиқлик энергияси бўйича ҳисобот беради.
Иссиқлик таъминоти корхонаси истеъмол қилинган иссиқлик энергиясини
ўрнатилган формада ҳисоб-китобини қилиб, ҳисоб-фактура ёзади ва истеъмолчига
беради.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)
357-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб
кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади. Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбурият шартномадан келиб
чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ,
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни
кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФК 470-моддасининг биринчи қимига мувофиқ, энергия билан таъминловчи
ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти
шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш
тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи
ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари
кўрсаткичлари билан аниқланади.
Шартнома 5.3-бандида иссиқ сув кўринишида етказиб берилган иссиқлик
энергияси қиймати учун ўз вақтида ҳақ тўланмаганда истеъмолчи ҳар бир
кечиктирилган кун учун тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши,
аммо унинг миқдори муддати кечиктирилган тўловнинг 50 фоиздан ошмаслиги
кераклиги белгиланган.
Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатлар ва судга тақдим этилган пенянинг
ҳисоб-китобига кўра, даъвогар томонидан пеня суммаси 2023 йил январь ойидан
2025 йил 1 январгача бўлган муддатга ҳисобланган.
Жавобгарнинг пеня ҳисоблаши иш ҳужжатларидаги шартнома, ўзаро
таққослаш далолатномаси, даъвогарнинг суд муҳокамасидаги тушунтиришлари ва
бошқа далиллар билан тасдиқланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
3
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори 4-бандининг
биринчи ва иккинчи қисмларида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан
бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олишлари тўғрисида
судларга тушунтириш берилган.
Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблигини, даъвогар томонидан қарздорликни ўз вақтида
ундириш чоралари кўрилмаганлигини, тарафларнинг мулкий аҳволини, ўз
навбатида мажбуриятни бажариш ҳам жавобгар томонидан узоқ муддат давомида
кечиктирилганлигини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
даъвонинг пеня ундириш талабини қисман, яъни 5.500.000 сўмга
қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси ( матнда ИПК деб
юритилади) 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иқтисодий судга
иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор
мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив
низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги
фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган
низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш судга тааллуқли
бўлмаса, суд иш юритишни тугатади.
Суд, АТБ "Халқ банк"и Бухоро вилояти Бухоро шаҳар БХМ юридик шахс
мақомига эга бўлмаганлиги муносабати билан унга нисбатан иш юритишни
тугатишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
4
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик
бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2
фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат
божи тўланиши лозим.
Суд, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни, ундан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм
почта харажати, Республика бюджетига 475.415,10 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 110, 176-179, 180 ва
186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар АТБ "***"идан даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 5.500.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар АТБ "***"идан Республика бюджетига 475.415,10 сўм давлат
божи ундирилсин.
АТБ "***"и Бухоро вилояти Бухоро шаҳар БХМ га нисбатан иш юритиш
тугатилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро
варақалари берилади.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
***