← Назад
Решение #2854671 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 638 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/12743-сонли иқтисодий иш судья О.С.Асатов Ўзбекистон
Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри 2025 йил 3 ноябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, **************нинг даъвогар
«*************»
хусусий
корхонасининг
манфаатида,
жавобгар
«*************» масъулияти чекланган жамиятидан 70 000 000 сўм асосий
қарзни ва 35 000 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни, даъвогарнинг вакили
(рахбар) иштирокида, Жиззах
туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, А Н И Қ Л А Д И : ************ «*************»
хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб,
даъво аризасида «*************” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида тузилган шартномага асосан жами 956 142 280 сўмлик
ишлар бажарилганлиги, бироқ жавобгар бажарилган ишлар учун тўловни тўлиқ
тўлаб бермаганлиги натижасида юзага келган 70 000 000 сўм асосий қарзни
ҳамда шартноманинг 59-бандига асосан тўлов муддати кечиктирилган кунлар
учун ҳисобланган 35 000 000 сўм пеняни ундириб беришни сўраган. Суд
мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъво
аризасидаги важларни такрорлаб, жавобгардан 70 000 000 сўм асосий
қарздорликни ва тўлов муддати кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган пеняни
ундириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон
Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига
кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўришни мумкин деб ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг иш
бўйича берган кўрсатмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган
ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси
муҳокамасидан аниқланишича, жавобгар ва даъвогар ўртасида 2022 йил 7 июнда
“Зомин тумани, Улуғбек МФЙда 7 км, ичимлик суви тармоғи ва икки дона сув
иншоатини қуриш ишларини бажариш тўғрисида пудрат шартномаси тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида
ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни
бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Пудрат шартномасининг айрим
турлари (маиший пудрат, қурилиш пудрати, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари
пудрати, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технология ишлари
пудрати)га, агар ушбу Кодекснинг бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги
қоидаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу параграфда назарда
тутилган қоидалар қўлланади. Шартнома шартларига кўра, “даъвогар”
шартномада назарда тутилган ишларни бажариш, “жавобгар” бажарилган
ишларни қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
“Даъвогар” шартнома шартларига амал қилган ҳолда 2023 йил 5 январдаги
бажарилган ишлар ҳисоб-фактурасига асосан 138 268 278 сўмлик, 2022 йил 19
сентябрдаги 21-сонли хисобварақ-фактурага асосан 185 211 663 сўмлик, 2022
йил 17 июлдаги хисобварақ-фактурага асосан 296 343 275 сўмлик, 2022 йил 31
октябрдаги 22-сонли хисобварақ-фактурага асосан 298 073 374 сўмлик жами 917
896 590 сўмлик ишларни бажарган. ФКнинг 638-моддасига кўра, агар пудрат
шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ
тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни
иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги
билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил
топширилганидан кейин тўлаши шарт. “Даъвогар” томонидан жами 917 896 590
сўмлик ишлар бажарилган бўлса-да, жавобгар қисман 847 896 591 сўм тўловни
тўлаб, қолган 69 999 999 сўмлик бажарилган ишлар ҳақи тўланмаган. ФКнинг
236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради. Шу сабабли, жавобгар даъвогардан 69 999 999 сўм қарздор
бўлиб қолганлигини, ушбу қарздорлик бугунги кунга қадар тўлаб
берилмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгардан 69 999 999 сўм
қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва қаноатлантиришни
лозим топди. ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш
йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. Шартнманнг 6.1-бандига биноан
тарафлар шартнма бўйича мажбуриятларини бажариш муддатларини бузганлиги
учун айбдор тараф бошқа тарафга кечиктирилган хар бир кун учун
мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди,
аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
Шунга кўра, даъвогар шартноманинг ушбу бандига асосан жавобгардан 35 000
000 сўм пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби тўғрисидаги
маълумотлар даъво аризасида кўрсатиб ўтилган, шунингдек иш ҳужжатларига
илова қилинган. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги,
суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга
эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги
163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи
тарафларнинг
мулкий
аҳволини,
шунингдек
кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу
билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида
тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, ҳисобланган пенянинг миқдори мажбурият
бузилишининг оқибатларига номутаносиб эканлигини, даъвогарнинг даъво
талабидаги 35 000 000 сўм пеняни камайтириб, ушбу пенянинг адолатли
миқдорини белгилаб, 5 800 000 сўм қисмини қаноатлантиришни, пенянинг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Бундай ҳолатда, суд
иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, тарафлар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво
талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар «*************» масъулияти
чекланган жамиятидан даъвогар «*************» хусусий корхонаси фойдасига
69 999 999 сўм асосий қарз ва 5 800 000 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини
муҳокама қилиб, жавобгардан Республика бюджетига 2 100 000 сўм давлат божи
ва даъвогарнинг фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-179, 180, 186-моддаларига
асосланиб суд-, Қ А Р О Р Қ И Л Д И : Даъвогарнинг даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин. Жавобгар «*************» масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар «*************» хусусий корхонаси фойдасига
69.999.999 сўм қарздорлик, 5.800.000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200
сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «*************» масъулияти чекланган
жамиятидан Республика бюджетига 2.100.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал
қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья О.С.Асатов