Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2501/18267 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f07bb82c-109d-445c-9388-cc3442b71fd2 Claim ID PDF Hash 0d9a7d93ab850e51... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри *** Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, даъвогар “АА” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ББ” акциядорлик жамияти ҳисобидан *** сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили ** (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили ** (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ББ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида тузилган юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти шартномасига мувофиқ таъминотчи корхона истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини жавобгар ўз вақтида тўлиқ тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 264 791 886 сўм миқдорда қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан электр энергияси шартномасидан юзага келган 264 791 886 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қисман қувватлаб, жавобгар даъво аризаси судга киритилганидан сўнг жавобгар қарздорликдан қисман тўлаганлигини маълум қилиб, даъвонинг 77 101 640 сўм ундириш қисмини қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабини тан олиб, жавобгар даъво аризаси судга киритилганидан сўнг қарздорликдан қисман тўлаганлигини маълум қилиб, даъвонинг 77 101 640 сўм ундириш қисмини қаноатлантиришни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (таъминотчи корхона) ва жавобгар (истеъмолчи) ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган. Ўзаро тузилган электр таъминоти шартномаси шартларига кўра даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, электр энергияси истеъмолчи, яъни жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар эса шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган электр энергияси учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган ва 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига 264 791 886 сўм қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар иш судда кўрилгунига қадар қарздорликдан қисман тўлаган, бу ҳолат даъвогарнинг суд мажлисида тақдим этган 2025 йил 3 ноябрдаги маълумотномаси ва берган тушунтириши билан тасдиқланади. Суд мажлисида аниқланган иш ҳолатларига ҳамда тарафлар вакилларининг тушунтиришларига кўра суд мажлиси кунига ҳолатига жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўланганлиги, даъвогар олдидаги қолган қарзи ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма далолатнома, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвонинг 77 101 640 сўм қарздорлик ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 77 101 640 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 5 295 838 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 333, 468, 474-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ББ” акциядорлик жамияти ҳисобидан даъвогар “АА” акциядорлик жамияти фойдасига 77 101 640 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ББ” акциядорлик жамияти ҳисобидан республика бюджетига 5 295 838 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев