← Назад
Решение #2854678 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2510/5742-сонли иш
ҚАРШИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
Қарши шаҳри
2025 йил 3 ноябрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида,
судья ёрдамчиси М.Хушнаева котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «ХХХХ»
МЧЖ манфаатида жавобгар «ХХХХ» АТБ ва қўшимча жавобгар «ХХХХ»
АТБ Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасига нисбатан даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни, тарафлар иштирокисиз ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар «ХХХХ» МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар «ХХХХ» АТБ (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ва қўшимча жавобгар «ХХХХ» АТБ Қашқадарё вилояти
ҳудудий бошқармасига нисбатан асоссиз олинган 447 249 945,63 сўм
етказилган зарар пул маблағлари, 120 757 330 сўм банк фоизи ва юридик
ёрдам учун 20 000 000 сўм ундириш ва тарафлар ўртасида 2023 йил 25 апрелда
тузилган “Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун оммавий
оферта” шартномасини бекор қилишни сўраган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 майдаги ажрими
билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган ҳамда даъвогар «ХХХХ» МЧЖ
ҳисобидан республика бюджетига 15 510 145,51 сўм давлат божи ундирилиши
белгиланган.
Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 9 октябрдаги қарори билан Қарши
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 майдаги ажрими бекор
қилинган ва даъво аризаси кўриб чиқиш учун Қарши туманлараро иқтисодий
судига юборилган.
Суднинг 2025 йил 17 октябрдаги ажрими билан иқтисодий иш иш
юритишга қабул қилинган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси, даъвогар ва жавобгар суд мажлисида иштирок этмади, бироқ иш
ҳужжатларида уларга суднинг иқтисодий ишни иш юритишга қабул қилиш ва
суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими етказилганлиги тўғрисидаги
почта идорасининг хабарномалари мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
тарафларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризаси бўйича иш юритишни тугатишни, суд ҳаражатларини даъвогар
зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «ХХХХ» МЧЖ манфаатида
жавобгар «ХХХХ» АТБ ва қўшимча жавобгар «ХХХХ» АТБ Қашқадарё
вилояти ҳудудий бошқармасига нисбатан асоссиз олинган 447 249 945,63 сўм
етказилган зарар пул маблағлари, 120 757 330 сўм банк фоизи ва юридик
ёрдам учун 20 000 000 сўм ундириш ва тарафлар ўртасида 2023 йил 25 апрелда
тузилган “Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун оммавий
оферта” шартномасини бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий иш Ғузор туманлараро иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилган
ҳамда 2025 йил 11 августда ҳал қилув қарори қабул қилинган (4-18012501/6222-сонли иқтисодий иш). Мазкур ҳал қилув қарори бугунги кунда
қонуний кучга кирган.
ИПК 110-моддасининг 2-бандига биноан, суд фуқаролик ишлари бўйича
суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир
шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар
бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса,
бундан иқтисодий суд томонидан чет давлат судининг ҳал қилув қарорини тан
олиш ва ижрога қаратиш рад этилган ҳоллар мустасно, иш юритишни
тугатади.
Мазкур ҳолатда айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет
тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган
Ғузор туманларо иқтисодий судининг 4-1801-2501/6222-сонли иқтисодий иши
бўйича ҳал қилув қарори мавжуд.
Шунга кўра суд, даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда, номулкий хусусиятга даъво аризаларидан базавий
ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида давлат божи, апелляция,
кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция
судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг
50 фоизи миқдорида тўланиши лозим.
Суд юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, ИПКнинг 118-моддасига
асосан ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига биринчи инстанция
учун
15 510 145,51
сўм
((447 249 945,63+120 757 330+20 000 000)
х2%+3 750 000) ҳамда кассация инстанцияси учун 7 755 073 сўм жами
23 265 219 сўм давлат божи ундиришни, олдиндан тўланган почта харажатини
даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 110, 118, 128, 170, 195-196-моддаларини қўллаб, суд
ажрим
қилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар «ХХХХ» МЧЖ манфаатида жавобгар «ХХХХ»
АТБ ва қўшимча жавобгар «ХХХХ» АТБ Қашқадарё вилояти ҳудудий
бошқармасига нисбатан асоссиз олинган 447 249 945,63 сўм етказилган зарар
пул маблағлари, 120 757 330 сўм банк фоизи ва юридик ёрдам учун 20 000 000
сўм ундириш ва тарафлар ўртасида 2023 йил 25 апрелда тузилган “Юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун оммавий оферта”
шартномасини бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича иш юритиш
тугатилсин.
Даъвогар «ХХХХ» МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 23 265 219
сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар «ХХХХ» МЧЖ томонидан олдиндан 37 500 сўм почта
харажати тўланганлиги инобатга олиниб, зиммасида қолдирилсин.
Ажрим устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
берилиши (протест келтирилиши) ёки ажрим қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Муқумова