← Назад
Решение #2854684 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| Мазкур кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш
Судья: *****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил *****
Урганч шаҳри
Урганч туманлараро иқтисодий суди судьяси *****раислигида, судья
ёрдамчиси *****котиблигида, Урганч туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида, даъвогар *****нинг АТБ “*****”
манфаатида, жавобгар “*****” якка тартибдаги тадбиркордан *****сўм
кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
даъвогар вакили ***** (2025 йил *****-сонли ишончнома асосида)нинг
иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
*****нинг АТБ “*****” манфаатида, Урганч туманлараро иқтисодий
судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “*****” якка тартибдаги
тадбиркордан *****сўм асосий қарз, *****сўм кредит фоизи, жами *****сўм
ундиришни сўраган.
***** ўз даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
белгиланган тартибда хабардор этилган жавобгар вакили суд мажлисида
иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
127, 128, 170- моддаларига асосан суд ишни жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, тушунтириш бериб, жавобгар қарзини тўламаганлигини
маълум қилиб, бу тўғридаги маълумотни судга тақдим қилиб, даъво талаби
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи тарафлар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур
холатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддаси
асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз
олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, АТБ
“*****” билан жавобгар “*****” якка тартибдаги тадбиркор ўртасида 2025
йил *****-сонли кредит шартнома тузилган.
Ушбу кредит шартномасига кўра даъвогар томонидан жавобгарга
12 ой муддатга 25 фоиз устама тўлаш шарти билан ***** сўм кредит маблағи
ажратилган.
Банк томонидан ***** сўм миқдорида кредит маблағлари ўтказиб
берилиб, кредит шартномасининг шартлари бажарилган.
Жавобгарнинг 2025 йил *****ҳолатига муддати ўтган асосий кредит
қарзи ***** сўм асосий кредит қарзи ва *****сўм кредит фоизи ташкил
қилган бўлса-да, кредит қарздорлигини тўламасдан келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга
юборган талабномаси жавобгар томонидан ижросиз қолдирилган.
Тарафлар ўртасидаги кредит шартномасининг 5.1.3-бандига асосан
тўлов жадвалига риоя қилмасдан тўлов муддатини бузган тақдирда банк
берилган кредитни барчасини муддатидан олдин ундириб олишга ҳақли
эканлиги белгиланган.
Шундан кейин, банк судга юқоридаги талаблар билан мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгарнинг кредитдан қарздорлиги ишдаги далиллар ва судда
аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Қайд этилганларга асосланиб, суд даъвогарнинг кредитга ҳисобланган
фоизни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгардан *****сўм асосий кредит қарздорлигини
ундиришни лозим деб топади.
Бундан ташқари, даъвогар кредит қарздорлигига ҳисобланган
*****сўм кредит фоизини ундиришни ҳам сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддасига
кўра, агар қонунчиликда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган
ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган
фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак
бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу
сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи
қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш
назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш
учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган
барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини
қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият
бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли
фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ушбу қонун нормасига асосланиб, суд даъвогарнинг жавобгардан
*****сўм миқдоридаги кредит фоизини ундириш талабини ҳам тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Мазкур кодекснинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг кредит
қарздорлигини ундирувини жавобгар “*****” якка тартибдаги тадбиркордан
даъвогар банк фойдасига *****сўм асосий кредит қарзи ва *****сўм кредит
фоизи, жами *****сўм кредит қарздорлигини ундиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 129. 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
“*****” якка тартибдаги тадбиркордан даъвогар АТБ “*****”
фойдасига асосий кредит қарзидан *****сўм ва *****сўм кредит фоизи,
жами *****сўм кредит қарздорлиги ҳамда *****сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгардан Республика бюджетига *****сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд
қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Судья
*****