← Назад
Решение #2854686 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 386 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФК | 260 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| аролик кодекси | 14 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш
Судья: *****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
2025 йил *****
Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****раислигида, судья
ёрдамчиси *****нинг котиблигида, Урганч туманлараро иқтисодий суди
биносидаги очиқ суд мажлисида, даъвогар ***** «*****» масъулияти
чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар «*****» масъулияти чекланган
жамиятидан *****сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
даъвогар вакили *****
(2025 йил *****-сонли ордерга асосан)нинг
иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А н и қ л а д и:
***** (бундан буён матнларда палата деб юритилади) «*****»
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) манфаатида Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, «*****» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда – жавобгар деб юритилади)дан *****сўм асосий қарз ва *****сўм
пеня, ***** адвокат хизмати учун тўланган сумма, жами *****сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида палата ва
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг
вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 128, 129, 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили ўз тушунтиришини
бериб, билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафларнинг вакилларини тинглаб ҳамда
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига
асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса – иш муомаласи
одатларига ва одатда қуйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ, лозим
даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар
ўртасида 2025 йил *****-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома
тузилган. Шартномага мувофиқ жавобгарга қурилиш материалларини етказиб
берган.
Бу эса ишдаги ҳисобварақ-фактуралар билан ўз тасдиғини топган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил *****кунги талабнома
юборилган, бироқ ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 386-моддасига асосан
олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф
(сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу
товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни
тўлаш мажбуриятини олади.
Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг *****сўм асосий қарз ундириш талабини
асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ ундиришни ва ушбу талаб бўйича давлат
божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан
шартноманинг 4.3-бандига асосан *****сўм пеня ундиришни талаб қилган.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 260-моддасига мувофиқ Қонунчилик
ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул
суммаси неустойка ҳисобланади.
Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган
зарарни исботлашга мажбур эмас.
Неустойка билан фақат ҳақиқий талаб таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007
йилдаги
«Мажбуриятларни
бажармаганлик
ёки
лозим
даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки,
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар
миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Бироқ, жавобгар суд мажлисига келмади ва ўзининг молиявий ҳамда
мулкий аҳволини баён қилмаганлиги баробарида сўралган пеняни тўлиқ
қаноатлантиришни, ушбу талаб бўйича ҳам давлат божини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан ҳуқуқини
тиклаш мавсадида адвокатга сарфлаган ***** сўмни ҳам зарар сифатида
ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасида
зарарни қоплаш тартиби белгиланган. Унга кўра, агар қонун ёки шартномада
зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган
шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади.
Бироқ, даъвогар даъво аризани судга тақдим қилган пайтида адвокат
хизмати учун тўланган факт ишдаги ҳужжатларда мавжуд бўлмаган.
Ишнисудда кўриш жараёнида даъвогар томонидан адвокатга хизмат ҳақи
тўланганлик тўғрисидаги банк тўлов ҳужжатини тақдим қилди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг адвокатга тўланган ***** сўм зарар
суммасини ундиришни талаб қилишини асоссиз деб ҳисоблайди ва ушбу талаб
бўйича давлат божини даъвогар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Мазкур Кодекснинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантиришни ва суд харажатларини қаноатлантирилган талаблар
доирасида мутаносиб равишда тақсимлашни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 129, 170, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
Қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «*****»
масъулияти чекланган жамияти фойдасига *****сўм асосий қарз, *****сўм
пеня ва ***** сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
«*****» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига *****
сўм давлат божи ундирилсин.
«*****» масъулияти чекланган жамияти Республика бюджетига *****сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Судья
*****