← Назад
Решение #2854687 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 115 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2501/5858-сонли иш
ДЎСТЛИК ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(иш юритишни тугатиш ҳақида)
Дўстлик шаҳри
2025 йил 3 ноябрь
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаровнинг
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи вакили У.Мусаев
(ишончнома асосида), муваққат бошқарувчи Б.Холматовлар иштирокида,
аризачи “Clust r C tt n Wh t” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор
“J n 'l t 2020” фермер хўжалигига нисбатан умумий тартибда тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд
мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
аризачи “Clust r C tt n Wh t” масъулияти чекланган жамиятининг
қарздор “J n ’l t 2020” фермер хўжалигига нисбатан умумий тартибда
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлашни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили аризани қаноаталантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи аризани
қаноатлантиришни сўради.
Қарздор вакиллари иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, у (лар)нинг вакил (лар)и суд
мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим
этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисми
4-хатбошисига биноан ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон
почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган
бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва
ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни қарздор вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шаҳсларни тинглаб, қуйидагиларга кўра иш
юритишни тугатишни лозим деб топади.
Аниқланишича, аризачи Жиззах вилоят солиқ бошқармаси судга ариза
билан мурожаат қилиб, аризасида қарздор "J n 'l t 2020" f rm r ‘j ligiни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган.
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 05.12.2024 йилдаги 4-13042401/7444-сонли ҳал қилув қарори билан қарздор "J n 'l t 2020" f rm r
‘j ligi соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилиб, тугатишга доир
иш юритиш бошланган.
ИПК 110-моддасининг 2-бандига мувофиқ фуқаролик ишлари бўйича
суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир
шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар
бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса,
бундан иқтисодий суд томонидан чет давлат судининг ҳал қилув қарорини
тан олиш ва ижрога қаратиш рад этилган ҳоллар мустасно, суд иш юритишни
тугатади.
Бундай ҳолатда иш юритишни тугатиш лозим бўлади.
ИПК 115-моддасига кўра, давлат божини қайтариш қонунчиликда
белгиланган ҳолларда қайтарилши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида ушбу
асослар бўйича иш юритишда тугатилганда давлат божини қайтариш
белгиланмаган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 111 ва 195-моддаларини қўллаб, суд
ажрим қилди:
аризачи “Clust r C tt n Wh t” масъулияти чекланган жамиятининг
қарздор “J n 'l t 2020” фермер хўжалигига нисбатан умумий тартибда
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисидаги аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин.
Аризачи “Clust r C tt n Wh t” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 1.236.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Хужаназаров