← Назад
Решение #2854697 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*********-сонли иқтисодий иш
Судья: *********
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
***** йил *****
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ******* раислигида,
судья ёрдамчиси ******* котиблигида, даъвогар вакили ***** (**** йил
***январдаги ***-сонли ишончнома асосида), низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс ********** вакили ****
(**/**** йил *****даги *****-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида,
даъвогар «*******» ****** жамиятининг жавобгар «****дан ***** сўм асосий
қарз ва ***** сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни *****
туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«*******» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, ******* (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан
****** сўм асосий қарз ва *******сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг *** йил *****даги ажримига асосан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
***** бошқармаси (бундан буён матнда – учинчи шахс деб юритилади) жалб
этилган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар
ва учинчи шахс ***** қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги матнларда – ИПК деб юритилади) 128, 129 ва
170-моддаларига асосан жавобгар ва учинчи шахс ******** вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, судга даъво аризаси киритилганидан кейин жавобгар томонидан
қисман тўлов амалга оширилганлиги ҳақида маълумотнома тақдим қилиб,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс ******* вакили даъвони
қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади. Энергия таъминоти шартномасида қонун ҳужжатларига
мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида ***** йил ** ***да электр
таъминоти шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 2.3-бандига асосан истеъмолчига шартноманинг
1-иловасига мувофиқ энергия етказиб берилган.
Шартноманинг 3.6-бандида, истеъмолчига энергияни етказиб бериш
келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий
миқдори қиймати учун ****фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга
оширилиши белгиланган.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Бироқ, қабул қилиб олинган энергия ҳақи шартномада белгиланган
тартибда тўланмаганлиги натижасида жавобгарнинг **** йил ****** ҳолатига
мажбурий ундирув қаратилмаган ******* сўм асосий қарз, *******сўм пенядан
қарздорлиги вужудга келган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгарнинг электр энергиясидан муддати ўтган қарзи мавжудлиги иш
ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Бироқ, судга даъво ариза киритилгандан кейин жавобгар қисман тўловни
амалга оширган, яъни ******* сўм асосий қарзни тўлаганлиги маълум бўлди.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг ****** сўм асосий қарзи ундириш
талабини ******* сўмга қаноатлантиришни, даъво талабидаги асосий қарзнинг
қолган қисми ихтиёрий равишда тўланганлиги боис рад қилишни лозим топади.
Шунингдек,
даъвогар
даъво
талабида
жавобгардан
тўлов
кечиктирилганлиги учун *******сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
Шартноманинг 3.10-бандида тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов
тўлов муддати ўтган сумманинг ** фоизи миқдорида пеня ҳисобланиши,
пенянинг умумий суммаси муддати ўтган тўловнинг *** фоизидан ошмаслиги
кўрсатилган.
Жавобгар шартнома бўйича зиммасига олган мажбуриятларни
бажармасдан, фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида
амалга оширмаганлиги ҳолати иш ҳужжатлари билан ўз исботини топганлиги
сабабли, даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвони
*******сўм пеня ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, суд даъвони қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига ******** сўм асосий қарз, *******сўм пеня
ундиришни, даъво талабини қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни,
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
68, 118, 128, 129, 170, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар *******дан даъвогар «*******» акциядорлик жамияти
фойдасига ***** сўм асосий қарз, *******сўм пеня ва ***** сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми рад этилсин.
Жавобгар *******дан Республика бюджетига ****** сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида касс tsiя тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*******