Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/8808 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Савдо- саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID 11f2afd9-ba42-4d33-bb31-7991b53fdc1f Claim ID PDF Hash df7651e6eb813432... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8808-сонли иқтисодий иш Бухоро шаҳри 1 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 3 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида, судья ёрдамчиси ***нинг котиблигида, даъвогар вакили *** (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “***” АТБ манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо- саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгарлар "***" масъулияти чекланган жамияти, "***" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим қилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “***” АТБ (матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда “палата” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар "***" масъулияти чекланган жамияти, "***" масъулияти чекланган жамияти (матнда “жавобгарлар” деб юритилади)дан солидар тартибда жами 139.214.756 сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Даъвогар судга даъво талабига аниқлик киритиш тўғрисидаги қўшимча ариза тақдим қилиб, жавобгарлардан солидар тартибда 120.999.999 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 18.217.757 сўм фоиз қарздорлигини, жами 139.214.756 сўмни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради ва маълумотнома тақдим этди. Жавобгар ва палата суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминлашмади. Палата даъво аризасида ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра қўшимча аризани иш юритишга қабул қилишни ва даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 157-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Суд даъвонинг асоси ва предмети бир вақтда ўзгартирилишини қабул қилмайди. Суд даъводан воз кечишни, даъво талаблари миқдорини камайтиришни ҳам, агар бу қонунчиликка зид бўлса ёки бошқа 2 шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, қабул қилмайди. Бундай ҳолларда суд ишни мазмунан кўради. Суд, даъвогарнинг даъво талабига аниқлик киритиши қонунчиликка зид эмаслигини ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, уни қабул қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар номидан Низом асосида унинг Бухоро вилоят минтақавий филиали ва жавобгар ўртасида 2023 йил 27 ноябрда 224-сонли узоқ муддатли кредит шартномаси (бундан буён матнда “шартнома” деб юритилади) тузилган. Шартномага асосан 24 ой муддатга, 9 ой имтиёзли давр билан, кредит ва унга йиллик 19 (ўн тўққиз) фоиз устама тўлаш шарти билан 605.000.000 сўм миқдорида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июлдаги ПҚ-318-сонли "Қишлоқ хўжалиги тадбиркорлигини ривожлантириш 2-фаза" қарорига асосан паррандачилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида парранда озуқаси сотиб олиш учун кредит берилган. Шунингдек, қарздор, кредитор ҳамда " zi F rtun F rm" масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2023 йил 27 ноябрь куни 224-сонли кафиллик шартномаси имзоланиб, кафилнинг 650.000.000 сўмлик кафиллиги тақдим қилинган. Шартноманинг шартига кўра, кредит бўйича асосий қарзни қайтариш муддати ушбу кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган ва илова қилинган тўлов жадвалига асосан амалга оширилади. Бироқ, жавобгар томонидан мажбурият белгиланган муддатларда бажарилмаган. Даъво аризасида келтирилишича, жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 25 август ҳолатида 282.333.336 сўм, шундан 120.999.999 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги, 18.217.757 сўм фоиз қарздорлиги, жами 300.548.093 сўм кредит қарздорлиги юзага келган. Банкнинг қарзни тўлаш тўғрисидаги огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли банк манфаатида палата судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлардан солидар тартибда жорий кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. 3 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли қарори 3-бандининг биринчи қисмига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 252-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздорлар шерик бўлиб мажбурият олганида кредитор ҳамма қарздорлардан мажбуриятни солидар бажаришни ҳам, уларнинг ҳар биридан алоҳида-алоҳида бажаришни ҳам, шу билан бирга қарзни тўла ёки унинг бир қисмини бажаришни ҳам талаб қилишга ҳақли. ФК 293-моддасига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Банкнинг суд муҳокамасига тақдим қилган маълумотномасига кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 3 ноябрь ҳолатида 243.283.928,16 сўм асосий кредит суммаси, 80.666.671 сўм асосий кредитдан қарздорлиги, 162.617.257,16 муддати ўтган кредитдан қарздорлиги, 11.839.477,03 сўм муддати келмаган фоиз қарздорлиги, 9.426.949,92 сўм муддати ўтган фоиз кредит қарздорлиги мавжуд. Даъво талаби асосли бўлиб, жавобгарнинг банк олдидаги кредит қарздорлиги иш материалларидаги шартнома, огоҳлантириш хати, талабнома, тўлов топшириқномаси, маълумотнома ва суд муҳокамасидаги банк вакилининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Банкнинг маълумотномасига кўра, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик қисман бартараф этилган. Шу сабабли суд, банкнинг ушбу маълумотномасидан 4 келиб чиқиб, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгарлар ҳисобидан даъвогар фойдасига солидар тартибда 81.950.591,16 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 8.443.164,84 сўм фоиз қарздорлиги, жами 90.393.756 сўм кредит қарздорлигини ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Суд, қарздорлик жавобгарнинг мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида келиб чиққанлигини инобатга олган ҳолда ҳамда даъво талабининг асослигини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгарлардан ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 180 ва 186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: Қўшимча ариза иш юритишга қабул қилинсин. Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгарлар “***” масъулияти чекланган жамияти, "***" масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда даъвогар “***” АТБ фойдасига 81.850.591,16 сўм муддати ўтган қарздорлиги, 8.443.164,84 сўм фоиз қарздорлиги, жами 90.393.756 сўм кредит қарздорлиги ҳамда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгарлар “***” масъулияти чекланган жамияти, "***" масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда Республика бюджетига 2.784.295,12 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақалари берилади. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Бухоро туманлараро иқтисодий суди орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят келтириш мумкин. Судья ***