Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/8768 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a36fa505-a698-4ee7-9d4a-33d1b6765f1b Claim ID PDF Hash 60338124c106c8ad... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 10-моддаси онуннинг 10 law
онун 28-моддаси онун 28 law
онуннинг 8-моддаси онуннинг 8 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8768-сонли иқтисодий иш Бухоро шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ 2025 йил 3 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***нинг раислигида, судья ёрдамчиси ***нинг котиблигида, даъвогар раҳбари ***, вакили *** (ишончнома ва ордер асосида)ларнинг иштирокида даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “***” АТБга нисбатан тақдим этган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” ёки “МЧЖ” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “***” АТБ (бундан буён матнда “жавобгар” ёки "банк" деб юритилади)га нисбатан жамиятга тегишли Бухоро туман Кунжиқалъа МФЙ Новметан қишлоғи 22-уйда жойлашган умумий ер майдони 20.000 кв.метр, шундан қурилиш ости майдони 3.227,49 кв.метр, умумий қурилиш тугалланмаган товуқхона биносини ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархини мустақил баҳоловчи ташкилотни жалб қилган ҳолда белгилашни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида МИБ Бухоро вилоят бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, даъво аризасидаги асос ва важларни такрорлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган жавобгар ҳамда учинчи шахс ишда вакил иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларини қўллаб, ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Даъво аризасида ёзилишича, “***” АТБ номидан Когон бош офиси билан “***” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2023 йил 24 июлда 363-сонли кредит шартномасига кўра, 60 ой муддатга парранда боқиш ускуналари сотиб олиш учун 4.000.000.000 сўм миқдорида кредит ажратилган. Кредит таъминоти сифатида жамиятга тегишли бўлган Бухоро туман Кунжиқалъа МФЙ Новметан қишлоғи 22-уйда жойлашган 2 умумий ер майдони 20.000 кв.метр, шундан қурилиш ости майдони 3.227,49 кв.метр, умумий қурилиш тугалланмаган товуқхона биносини ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга ипотека шартномаси расмийлаштирилган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 февралдаги ҳал қилув қарори билан банкнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “***” АТБ фойдасига кредит қарздорлиги ундирилиб, ундирув мазкур гаров мулкига қаратилган. Аниқланишича, тарафлар ўртасидаги келишув далолатномасига кўра, гаров мулкининг бошланғич баҳоси 5.000.000.000 сўм этиб белгиланган. Мазкур гаров мулки баҳосидан норози бўлиб, даъвогар гаров биносининг бошланғич реализация баҳосини мустақил баҳоловчи ташкилотни жалб этган ҳолда белгилаб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси "Гаров тўғрисида"ги қонун (бундан буён матнда "Қонун" деб юритилади) 36-моддасининг биринчи қисмига кўра, Корхоналар, бинолар, иншоотлар, квартиралар, транспорт воситалари ва ушбу Қонуннинг 5-моддасида белгиланган бошқа гаров нарсалари гаровга қўйилган мол-мулкни гаровга қўювчида қолдириладиган гаров нарсаси бўлиши мумкин. Қонуннинг 10-моддасига кўра, гаров нарсасини баҳолаш гаровга қўювчи билан гаровга олувчи ўртасидаги келишувга кўра ёки баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ гаров нарсасини баҳолашдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Қонун 28-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасида мол-мулк нархи бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилади ва гаровнинг дастлабки қиймати бозор қийматидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда баҳолаш билан боғлиқ барча харажатлар мустақил баҳоловчи ташкилотни жалб қилган тараф томонидан қопланади. Қонуннинг 8-моддасига кўра, ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгиланган. Ваҳоланки, мазкур Қонун 2025 йил 22 апрелдан вужудга келган тарафлар ўртасидаги фуқаролик ҳуқуқий муносабатларига нисбатан татбиқ этилади, қонуннинг олдин вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилиши белгиланмаган. Бинобарин, суднинг ҳал қилув қарори Қонун қабул қилинишидан олдин, яъни 2025 йил 25 февраль куни қабул қилинган. Демак, мазкур ҳолатда даъво талаби асоссиз ҳисобланади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд даъвогарнинг талабини муҳокама қилиб, мазкур талаб асоссизлиги сабабли уни қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. 3 ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Суд, юқорида қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Суд, ИПКнинг 110, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, қарор қилди: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган суд харажатлари даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар бир ойлик муддатда апелляция тартибида, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят келтириш мумкин. Судья ***