← Назад
Решение #2854736 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 12 | — | law | |
| онун | 8 | — | law | |
| онуни | 19 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/18359-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 3 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи – Анинг жавобгар – ЯТТ «Б»га нисбатан Наманган туман, Қўрғонча
МФЙ, Обод ўлка кўчаси 9-уйдаги “Метал дарвоза ишлаб чиқариш”
фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни, аризачи
вакиллари С.Сотволдиев ва А.Солибаевлар (ишончнома асосида), жавобгар
вакили С.Абдуллаев (ишончнома асосида), Наманган шаҳар прокурори
ёрдамчиси А.Юлдашев иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
аризада баён этилишича, А (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) ЯТТ «Б»га (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
нисбатан Наманган туман, Қўрғонча МФЙ, Обод ўлка кўчаси 9-уйдаги
“Метал дарвоза ишлаб чиқариш” фаолиятини тақиқлашни сўраган.
Аризачи вакиллари суд мажлисида аризани қувватлаб, жавобгарнинг
фаолияти аҳолига яқин ҳудудда эканлигини, жавобгарнинг иш фаолиятидаги
шовқин ва ҳидлар аҳолининг норозигарчилигига сабаб бўлаётганлигини
билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили метал дарвоза ишлаб чиқариш фаолиятини ҳозирда
тўҳтатишни имкони йўқлигини, чунки ишлашга бошқа жойи йўқлигини,
январь ойларида метал дарвоза ишлаб чиқаришни бошқа манзилга кўчириш
режаси борлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида қатнашган прокурор ёрдамчиси ариза талаби асосли
эканлигини, уни қаноатлантириш лозимлиги ҳақида фикр билдирди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси “Аҳолининг санитария-эпидемиологик
осойишталиги тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси 2-қисмига кўра,
аҳолининг санитария-эпедимиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик
бузилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачига,
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар,
шаҳарлар бош давлат санитария врачларига, уларнинг ўринбосарларига,
ушбу Қонун 8-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисида ва иккинчи
қисмида кўрсатилган таркибий бўлинмаларнинг раҳбарларига ўз ваколатлари
доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари
талабларига жавоб бермайдиган ер участкалари ажратиш, уй-жой, жамоат,
ишлаб чиқариш объектларини ва бошқа объектларни қуриш, реконструкция
қилиш, кенгайтиришга доир лойиҳаолди ҳамда лойиҳа ҳужжатларини рад
этиш;
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари
бузилишлари бартараф этилгунига қадар, ишлаб турган иншоотлардан, турар
жойлардан, ишлаб чиқариш объектларидан, маданий-маиший бинолардан
фойдаланишни, умумий овқатланиш ва савдо корхоналарининг, таълим,
даволаш-профилактика, санаторий-курорт муассасаларининг ва бошқа
муассасаларнинг фаолиятини тўхтатиб туриш, ускуналарни, асбобларни
ишлатишни, транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш;
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бузилган
ҳолларда аҳоли пунктлари, бинолар ва иншоотлар қурилишини,
реконструкция қилинишини ҳамда мазкур объектларда ишларнинг айрим
турлари бажарилишини тўхтатиб туриш;
Ўзбекистон Республикаси “Аҳолининг санитария-эпидемиологик
осойишталиги тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддасига кўра, юридик ва
жисмоний шахслар объектларни режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш,
корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда ишга
тушириш пайтида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена
нормативларига риоя этиши шарт.
Аризачи томонидан жавобгар фаолиятини 2025 йил 21 августда
ўрганилган.
Ўрганишда Ўзбекистон Республикаси СанҚваМ 0350-17-сонли
“Аҳоли яшаш ҳудудларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишнинг
санитария қоида ва меъёрлари”нинг 6.1.2-бандига мувофиқ, “Метал дарвоза
ишлаб чиқариш” жойлари аҳоли саломатлиги учун хавфлилик даражаси 4синфга киритилган ва аҳоли яшаш хонадонигача 100 метр ташкил этилиши
белгиланган бўлсада, ҳақиқатда эса аҳоли билан бир девор масофа борлиги
аниқланган.
Ўрганиш якуни бўйича 2025 йил 21 август куни далолатнома тузилган
ва жавобгар вакили таништирилган.
Мазкур ҳолатда, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартарф
этишнинг имкони йўқлиги сабабли аризачининг жавобгарга нисбатан
Наманган туман, Қўрғонча МФЙ, Обод ўлка кўчаси 9-уйдаги “Метал дарвоза
ишлаб чиқариш” фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги талаби асосли ва у
қаноатлантирилиши лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва
жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича
иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Шунга кўра, суд иш юзасидан давлат божи ундирмасликни ҳамда
тўланган 41200 сўм почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 220-222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Анинг аризаси қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси СанҚваМ 0350-17-сонли “Аҳоли яшаш
ҳудудларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишнинг санитария қоида ва
меъёрлари”нинг 6.1.2-банди асосан санитария қоидалари, нормалари ва
гигиена нормативлари бузилишлари бартараф этилгунига қадар жавобгар
ЯТТ «Б»га нисбатан Наманган туман, Қўрғонча МФЙ, Обод ўлка кўчаси 9уйдаги “Метал дарвоза ишлаб чиқариш” фаолияти тақиқлансин.
Жавобгар ЯТТ «Б»га ҳисобидан аризачи А фойдасига 41200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда Наманган
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув
қарорини қабул қилган суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиниши
мумкин.
Раислик қилувчи
А.Каримов