Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2501/4646 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOV BEXZOD ULUG‘MURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Q m Q r suv E s
Source ID a7e08c69-a7b4-460b-b5eb-357d607940ee Claim ID PDF Hash 2d144b841d6a6a21... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 299-моддаси тисодий процессуал кодекси 299 code_article
тисодий процессуал кодексининг 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
тисодий процессуал кодексининг 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1806-2501/4646-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья *** Кассация инстанцияси судида маърузачи судья *** ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 3 ноябрь Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича кассация инстанцияси судлов ҳайъати *** раислигида, *** ва ***дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Хўжаёровнинг котиблигида, даъвогар давлат муассасаси вакиллари ***, *** (ишончнома асосида), Чиқиндиларни бошқариш ва Сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги вакили *** (ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари *** ва унинг вакили *** (ишончнома ва ордер асосида) лар иштирокида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 августдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар “Q m Q r suv E s” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини Қашқадарё вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Чиқиндиларни бошқариш ва Сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш Агентлиги ҳузуридаги “Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси” давлат муассасаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси, судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “Q m Q r suv E s” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 630 790 322 сўм асосий қарздорлик ва 94 618 548 сўм жаримани ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 21 августдаги ҳал қилув қарори билан “Q m Q r suv E s” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар Чиқиндиларни бошқариш ва Сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш Агентлиги ҳузуридаги “Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси” давлат муассасаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 630 790 322 сўм асосий қарз ва 14 000 000 сўм жарима ҳамда 14 509 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Жавобгар “Q m Q r suv E s” масъулияти чекланган жамияти кассация шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос сифатида даъвогар томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаётганлигини, палигонга борувчи йўллардаги тупроқ баландлигини, ёмғирли кунда ушбу йўлларда машиналарда юриб бўлмаслигини, автомашиналар билан палигонга борилганда чиқинди ҳажми кўп бўлмасада, даъвогар томонидан чиқинди сарфи 7 м.кв.да кўп ёзилиб, шофёрларга имзо қуйдириб кейин киритишини, тарози қуйилган бўлсада, лекин ишлатилмаслигини, нархлар юқорилигини ва бошқа масалалар бўйича вилоят ҳокими, прокуратура ва Монополияга мурожаат қилишганлигини, қарздорликни асословчи ҳужжатларга эътирози бўлганлиги сабабли ҳисобварақ-фактуралар рад қилинганлигини маълум қилинган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятини қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан қонун нормалари нотўғри қўлланилганлигини, даъвогарнинг даъво аризаси асоссиз бўлганлиги боис ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига нисбатан ўз эътирозларини баён қилиб, шартнома тарафлар ўртасида ихтиёрий тузилганлигини, лекин шартномада шартлари жавобгар томонидан бузилганлигини хизмат кўрсатиш тўловларини тўламасдан келинаётганлигини, биринчи босқич суди асосли равишда даъво талабини қаноатлантириганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Чиқиндиларни бошқариш ва Сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш Агентлиги вакили ҳал қилув қарорини ўз кучига қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасликка қарор қилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси биринчи, иккинчи қисмларига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси” давлат муассасаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва “Q m Q r suv E s” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 3 январда 11-сонли товарларни етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш ҳақида шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра, “Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси” давлат муассасаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси шартномада белгиланган мусорларни қабул қилиши “Q m Q r suv E s” масъулияти чекланган жамияти эса топширилган мусорларни қийматини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан 2025 йил 1 июль ҳолатига жами бўлиб 630 790 322 сўмлик хизматлар кўрсатилган. Даъвогар томонидан буюртмачига ҳисобварақ- фактуралар юборилган. Аммо, буюртмачи томонидан айрим ҳисобварақфактуралар тасдиқланган ва айрим ҳисобварақ-фактуралар эса ижрочи томонидан хизмат кўрсатилганлигига қарамасдан асоссиз равишда рад этилган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборилган талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Даъвогарнинг жавобгардан 630 790 322 сўм асосий қарздорликни ундириш талабини ишдаги мавжуд ҳужжатлардан билан тасдиқланган яъни даъвогар хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар, бажарилган ишлар далолатномаси ва автомашиналар ҳудудга келганлиги юзасидан юритиладиган кирим чиқим дафтарлари ҳамда ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топган. ФКнинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Ижрочи ўзи айбдор бўлмагани ҳолда хизматни бажара олмаган тақдирда буюртмачи ижрочига унинг харажатларини тўлаши шарт, бунда ижрочининг хизмат (хизматлар) кўрсатишдан озод қилиниши муносабати билан олган ёки олиши мумкин бўлган фойдаси чегириб қолинади. Буюртмачининг айби билан хизматни бажариш мумкин бўлмай қолган тақдирда, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хизматлар баҳоси бутунлай тўланиши керак. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт.Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади.Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ- фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмаслиги қайд этилган. Суднинг ажримлари ва низо юзасидан олиб борилган суд мажлиси жараёнларида жавобгар вакилларига ўз эътирозларини асословчи ҳужжатларни тақдим этиш сўралган бўлса-да, бироқ, жавобгар томонидан қарздорликни инкор этувчи далиллар тақдим этилмаган. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан даъвогарга тегишли автокрандан фойдаланиб келинганлиги, ижара тўловлари қисман амалга оширилганлиги натижасида қарздорликнинг юзага келганлиги ҳолатлари иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шунга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги важи билан келиша олмайди. Бундан ташқари даъвогар жавобгардан 94.618.548 сўм жарима ундиришни ҳам сўраган. Биринчи босқич суди жаримани камайтириш ҳақида асосли хулосага келган. Чунки, жавобгар томонидан шартноманинг 2.3-бандига асосан ижрочи томонидан ҳар ойда бажарган жами иш ҳажми учун бўнак сифатида тўланган тўловни чегириб қолган ҳолда, қолган 70 фоиз миқдорида тўлов суммаси ижрочи томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактура имзоланган кундан бошлаб 3 банк иш куни ичида амалга ошириши лозим бўлса-да, келишилган муддатларда тўловларни амалга оширмасдан, 630 790 322 сўм асосий қарзни кечиктирган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандида, ФКнинг 326-моддасигамувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд, ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни ҳамда талаб этилаётган жариманинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг молиявий аҳволига салбий таъсир кўрсатишини ҳамдакредиторнинг манфаатлариниинобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган 94 618 548 сўм жарима суммасини 12 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, жариманинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 299-моддасини биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослигини текширади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301-моддасининг биринчи бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақлилиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 302-моддасини биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисобланган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Ушбу ҳолатда, ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 118-моддаси 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджетига ундирилиши, ушбу модданинг 6-қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, кассация инстанцияси учун олдиндан тўлаб чиқилган почта ҳаражатини жавобгар зиммасига қолдиришни, кассация инстанцияси учун жавобгардан Республика бюджетига 7.254.500 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 297, 299-303-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Кассация инстанцияси учун олдиндан тўлаб чиқилган почта ҳаражати жавобгар зиммасига қолдирилсин. “Q m Q r suv E s” масъулияти чекланган жамиятидан кассация инстанцияси учун Республика бюджетига 7.254.500 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди орқали вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик килувчи *** Судьялар *** ***