Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2504/12830 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID abea8772-2313-43b7-acba-475621225dd7 Claim ID PDF Hash 5cb99d0ccc324eab... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 129-моддаси ИПКнинг 129 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
Ушбу кодекс 419-моддаси Ушбу кодекс 419 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2504/12830-сонли иқтисодий иш Жиззах шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 3 ноябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья ****** раислигида, судья ёрдамчиси ****** нинг котибалигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “*****” МЧЖ манфаатида жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан 578 406 976 сўм асосий қарз, 23 714 685,77 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ***** (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “******” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “******” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 578 406 976 сўм асосий қарз ва 23 714 685,77 сўм пеняни ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар суд мажлисига қадар яна 100 000 000 сўм асосий қарзни тўлаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини таққослаш далолатномага асосан қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими жавобгарнинг судга маълум бўлган охирги почта манзилига етказилган. Бироқ ажрим “қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда яшамайди” деб қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 129-моддаси биринчи қисмига асосан, ишда иштирок этувчи шахслар иш юритиш вақтида ўз манзили ўзгарганлиги ҳақида судга хабар бериши шарт. Бундай хабар мавжуд бўлмаган тақдирда, ажримнинг кўчирма нусхаси судга маълум бўлган охирги манзилга юборилиб, гарчи олувчи шу манзилда бўлмаса ҳам ёки яшамаса ҳам у етказиб берилган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128, 129 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар ва учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва важларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган олди-сотди шартномасидан вужудга келган. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу кодекс 419-моддасининг биринчи қисмига асосан Агар қонунчилик ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 27 майда 43-сонли олди-сотди шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга шартномада белгиланган миқдорда майдаланган чақиқ тош (шебень) ва чақиқ тош қуми (клинец) сотиш, жавобгар эса маҳсулотни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартномаларнинг 3.4. бандида шартнома имзолангандан бошлаб 30 фоиз аванс тўловлари амалга оширилиши, қолган 70 фоиз тўлов маҳсулот етказиб берилиб, ҳисоб-фактура имзолангандан кейин 5 банк иш куни ичида амалга оширилиши кўрсатилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар жавобгарга ўзаро тасдиқланган ҳисоб-фактуралар билан жами қиймати 718 406 976 сўм бўлган қурилиш материаллари етказиб берган. Лекин жавобгар тўловларни қисман амалга ошириши (140 000 000 сўм тўлаган) натижасида даъвогар олдида 578 406 976 сўм қарз бўлиб қолган. Даъвогар вакили томонидан суд мажлисида тақдим қилинган таққослаш далолатномасига кўра, жавобгар 2025 йил 15 окятбрда асосий қарзнинг 100 000 000 сўм қисмини тўлаган. Бугунги кундаги қарздорлик 478 406 976 сўмни ташкил қилади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 478 406 976 сўм асосий қарз ундиришни лозим деб топади. Даъвогар, шунингдек, тўлов кечиктирилганлиги боис жавобгардан 23 714 685,77 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Шартноманинг 7.4. бандида, агар томонлар форс-мажор ҳолатлардан ташқари бирон-бир сабабга кўра шартнома шартларини бажармаган бўлсалар, унда айбдор томон зарар кўрган томонга етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима тўлаши белгиланган. ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг 23 714 685,77 сўм пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришларга таяниб, суд пеня миқдорини камайтириб, уни 5 000 000 сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шунга асосан, суд даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб беришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 12 042 433,24 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 118, 128, 129, 170, 176-180, 186, 192моддалари, ФКнинг 234, 236, 244, 261, 326, 333, 386, 419-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “******” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “******” МЧЖ фойдасига 478 406 976 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “******” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 12 042 433,24 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья ******