← Назад
Решение #2854814 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| арздорликнинг вужудга келишига жавобгарнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги ва пеня ФК | 259 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/4452-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 03 ноябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ховос туман прокуратурасининг
«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар
«Хайрулло Асадбек» фермер хўжалигидан 11 075 535 сўм асосий қарз ва
932 345 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни
Ховос туман прокурорининг ёрдамчиси А.Абдурахмонов, даъвогар вакили
Б.Худайбердиев (04.07.2025 йилдаги №06/0670-сонли ишончнома асосида) ўз
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Ховос туман прокуратураси «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик
жамияти манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
«Хайрулло Асадбек» фермер хўжалигидан 11 075 535 сўм асосий қарз ва
932 345 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида прокурор ва даъвогар вакили даъвони қуватлаб,
истеъмол
қилинган
электр
энергиядан
бўлган
қарздорлик
тўлаб
берилмаётганлигини билдириб, судга тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиб,
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби
судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан унинг
иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд мажлисида прокурор даъво ариза важлари иш ҳужжатлари билан ўз
тасдиғини топганлиги сабабли даъво талабини қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва тақдим
этилган далилларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 468-моддасига
кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи
ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб
туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш,
шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига
риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги
319-сонли қарори билан тасдиқланган қоидаларнинг (1-илова) 88-бандига асосан
электр энергияси учун тўлов истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш,
маиший истеъмолчилар бундан мустасно, 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида
амалга оширилади, 96-бандига асосан истеъмолчи томонидан фойдаланилган
электр энергияси (қуввати) учун ҳисоб-китоб бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни
солиштириш далолатномасини имзолаш рад этилган тақдирда, қарзни ундириш
тузилган электр таъминоти шартномасига мувофиқ шартномавий ҳажмдан келиб
чиққан ҳолда, истеъмолчининг банкдаги ҳисоб рақамига тўлов талабномаси
қўйиш йўли билан амалга оширилади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 31 майда №
080437-сонли электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзоланиб,
энергия етказиб бериш шартлари хар икки тараф томонидан лозим даражада
бажарилмаган.
Хусусан энергия эҳтиёжи учун олдиндан тўлов тўланмасада, жавобгарга
шартномада белгиланган миқдорда энергия етказиб берилган лекин энергия ҳақи
тўлиқ хажмда тўлаб берилмаган ва натижада қарздорлик вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни ундириш юзасидан огоҳлантириш хати
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўлаб берилмаган,
натижада прокурор даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиб жавобгардан
асосий қарз ва пеня ундиришни сўраган.
Истеъмол қилинган энергия бўйича ҳисоб-фактура, тўлов топшириқномаси
ва иш ҳужжатлари билан 01.09.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг 11 075 535 сўм
қарзи ва ҳисобланган пеня ўзро тасдиқланган.
Шу сабали суд, даъвонинг жавобгардан 11 075 535 сўм асосий қарз
ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек даъво талабида жавобгардан 932 345 сўм пеня ундириш
сўралган.
Шартноманинг 3.12(3.10)-бандида истеъмол қилинган энергия миқдори
тўлов муддати ўтган хар бир кун учун, тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи
миқдорида лекин муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня
ҳисоблаб ёзилади деб кўрсатилган.
ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
15.06.2007 йилдаги №163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Суд, қарздорликнинг вужудга келишига жавобгарнинг шартнома
мажбуриятларини бажармаганлиги ва пеня ФК 259-моддаси асосида шартнома
мажбурияти таъминоти сифатида белгилаб олинган бўлсада пеня ундириш
талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий
таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, пеня ундириш талабни қисман
қаноатлантириб, 500 000 сўм пеня ундиришни лозим топади.
Мазкур ҳолатда суд, даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 11 075 535 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеня ва 41 200 сўм
почта харажати ундиришни, ИПК 118-моддасига асосан даъвонинг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 412 000 сўм давлат божи тўловини
жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини кўллаб, суд
қарор
қилди:
Ховос туман прокурорининг «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар «Хайрулло Асадбек» фермер хўжалигидан
11 075 535 сўм асосий қарз ва 932 345 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Хайрулло Асадбек» фермер хўжалигидан даъвогар «Ҳудудий
электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фойдасига 11 075 535 сўм асосий қарз,
500 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Хайрулло Асадбек» фермер хўжалигидан Республика
Бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев