← Назад
Решение #2854832 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 703 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4804-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Ромитан тумани
2025 йил 03 ноябр
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар – «КЕЛАЖАК ОМАД ЙЎЛ
ҚУРИЛИШ» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – «F T N LUX»
масъулияти чекланган жамиятидан жами 34800000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган ишни (даъвогар ва жавобгар вакили иштирок этмади)
Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар – «КЕЛАЖАК ОМАД ЙЎЛ ҚУРИЛИШ» масъулияти чекланган
жамияти иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - «F T N
LUX» масъулияти чекланган жамиятидан 23200000 сўм асосий қарз, 11600000 сўм
пеня, жами 34800000 сўм ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Даъвогар вакили
Ж.Нурматов (ишончнома ва ордерга асосан) судга электрон равишда илтимоснома
юбориб, жавобгар қарздорликдан 8200000 сўмни тўлаб берганлигини маълум қилиб,
ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий-процессуал кодекси 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз
кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддасига асосан ишни
унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини
қисман қаноатлантиришни, давлат божи ва суд харажатларини жавобгардан
ундиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар – «КЕЛАЖАК ОМАД ЙЎЛ
ҚУРИЛИШ» масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида “Ижрочи”) ва
жавобгар – «F T N LUX» масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида
“Буюртмачи”) ўртасида 2024 йил 01 июлда 4-сонли шартнома тузилган.
Шартнома шартига кўра “Ижрочи” "Буюртмачи"га автокран билан машинамеханизм хизматларини кўрсатиш, “Буюртмачи” эса хизматларни қабул қилиб олиш
ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олишган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 703-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг
топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян
ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу
хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан шартномага асосан жавобгар – “F T N LUX”
масъулияти чекланган жамиятига жами 12600000 сўмлик хизматлар
кўрсатилганлиги тарафлар ўртасида расмийлаштирилган электрон ҳисобварақфактуралар билан, қарздорлик эса солиштирма-далолатнома билан ўз тасдиғини
топади. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 46-сонли тўлов
топшириқномасига кўра. Жавобгар 2025 йил 22 октябрда 8200000 сўм тўловни
амалга оширган. Демак, даъвогарнинг 23200000 сўм асосий қарзни ундириш
талабидан 15000000 сўм ундириш лозим.
Даъвогар шартнома бўйича тўлов кечиктирилган 250 кунга (2025 йил 01
февралдан 2025 йил 10 октябрга қадар) 0.5 фоиздан жами 29375000 сўм пеня
ҳисоблаб, жавобгардан 11600000 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар пеняни
тўғри ҳисоблаган.
Бинобарин, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.3-бандида тўлов
кечиктирилган кунлар учун 0.5 фоиз миқдорида, бироқ кечиктирилган сумманинг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўланиши келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарори 4-банди ва ФКнинг 326моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлигидан келиб чиқиб, кредитор ва қарздорнинг
манфаатларини инобатга олиб, суд пеня суммасини 6160000 сўмгача камайтиришни
лозим топади.
Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8, 236, 326, 327, 703-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179 ва 180моддаларини қўллаб суд,
қ р р қилди:
1. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар - «F T N LUX» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «КЕЛАЖАК ОМАД ЙЎЛ ҚУРИЛИШ» масъулияти чекланган жамияти фойдасига
15000000 сўм асосий қарз, 6160000 сўм пеня, олдиндан тўланган 412000 сўм давлат
божи ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
3. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро
вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида
кассация тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Н.Зоиров