← Назад
Решение #2854864 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| процессуал кодекси | 157 | — | code_article | |
| процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 12 | — | law | |
| ИПК | 154 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| процессуал кодекси | 154 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/8468-сонли иқтисодий иш
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Ромитан тумани
2025 йил 03 ноябр
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, Ромитан туман прокурори катта ёрдамчиси
Қ.Кличев қатнашувида, даъвогар – Давлат мулки объектларидан самарали
фойдаланиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар –
«РОМИТАН БИО-ХИМ ҲИМОЯ» масъулияти чекланган жамиятидан жами
25116598 сўм ундириш ва объектни балансда сақловчига топшириш мажбуриятини
юклаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни даъвогар вакили –
О.Жумаев (ишончномага асосан) иштирокида (жавобгар вакили иштирок эттмади)
Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар – Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар - «РОМИТАН БИО-ХИМ ҲИМОЯ» масъулияти чекланган
жамиятидан 25116598 сўм ижара қийматини ундириш ва жавобгар зиммасига ижара
объектни балансга сақловчига топшириш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, Давлат мулки
объектларидан самарали фоййдаланишни ташкил этиш маркази Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармаси, “Ромитан био-хим ҳимоя” масъулияти чекланган жамияти ва
балансда сақловчи – Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Бухоро вилоят
бошқармаси ўртасида 2024 йил 26 августда 793/123-24-сонли ижара шартномаси ва
келишув шартномаси тузилганлигини, ижара шартномаси давлат рўйхатидан
ўтказилмаганлигини, жавобгарга Ромитан тумани Зарафшон МФЙ Хўжа Азизон
кўчасида жойлашган 280 кв.м.дан иборат объет ижарага берилганлигини, жавобгар
бугунги кунга ижара объектидан фойдаланиб келганлигини, 2025 йил 01 январдан
2025 йил 01 август кунига қадар ижара ҳақи 25116598 сўмни ташкил қилганлигини,
03 ноябр ҳолатида ижара ҳақи 36371677 сўмни ташкил қилишини, шу сабабли,
ижара ҳақини 36371677 сўўмга кўпайтириш тўғрисида ариза тақдим этишини, даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига вакил иштироккини таъминламади. Суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни
унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд, тарафлар вакилини ва прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни,
даъвогарнинг давлат божидан озод этилганлигини инобатга олишни лозим топади.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар - Давлат
мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармаси (шартнома матнида “Ижарага берувчи”), жавобгар - “Ромитан
био-хим ҳимоя” масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида “Ижарага
оолувчи”) балансда сақловчи – Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Бухоро
вилоят бошқармаси ўртасида 2024 йил 26 августда 793/123-24-сонли ижара
шартномаси тузилган.
Шартнома шартига кўра, Ижарага берувчи Ромитан туман Зарафшон
МФЙ Хўжа Азизон кўчасида жойлашган бинонинг 280 кв.м. қисмини 36 ой
муддатга Ижараага олувчига ижарага бериш, Ижарага олувчи объектдан
белгиланган мақсадда фойдаланиб, ижара ҳақини тўлаб бориш
мажбуриятларини олишган.
Жавобгар шартномада белгиланган мажбуриятларни бажармаслиги
оқибатида, 2025 йил 01 август ҳолатида 25116598 сўм ижара ҳақини
тўламаслиги натижасида тарафлар ўртасида низо келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 157-моддаси
биринчи қисмига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш
чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати
қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга,
даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли.
Даъвогар қўшимча ариза тақдим этиб, давлат мулкидан фойдаланганлик
учун ҳақ миқдорини 36371677 сўмга кўпайтиришни маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 107-моддаси
9-бандида жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса,
суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни 12-моддаси биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тартибтаомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини
кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги
аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар
қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат
қилишга ҳақли эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги
“Иқтисодий судлар томонидан «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 13-сонли Қарорининг 11-бандида Қонун 12моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, тўловга қобилиятсизлик тартибтаомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини
кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади ва суд
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги
аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар
қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат
қилишга ҳақли эмаслиги, бундан мулк ҳуқуқини эътироф этиш, маънавий
зиённи компенсация қилиш, мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз
эгалигидан талаб қилиб олиш, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш,
битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги
оқибатларини қўллаш, ҳуқуқий таъсир чоралари қўллаш тўғрисидаги
талаблар, шунингдек жорий тўловлар бўйича талаблар мустаснолиги, агар
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгандан кейин қарздордан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза берилгунга
қадар вужудга келган қарзни ундириш ҳақида кредиторнинг даъво аризаси
(суд буйруғи бериш ҳақидаги ариза) судга келиб тушса, ИПК 154-моддаси
биринчи қисмининг 1-бандига асосан даъво аризаси (ариза)ни иш юритишга
қабул қилиш рад этилиши, агар кўрсатилган ҳолатлар даъво аризаси иш
юритишга қабул қилингандан кейин аниқланса, ИПК 107-моддасининг 9бандига асосан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши, ушбу қоида
қарздорликни ундириш тўғрисида биринчи инстанция судида ишни кўриш
жараёнида жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ҳақидаги ариза судга берилган ва у суд томонидан иш юритишга
қабул қилинган ҳолатга ҳам қўлланилиши тўғрисида тушунтришлар берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 154-моддаси
биринчи қиисми 1-бандига кўра, иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари
бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, судья даъво аризасини
иш юиритишга қабул қилишни рад этади.
Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 сентябрдаги
ажрими билан кредитор – “Биосигма” масъулияти чекланган жамиятининг
қарздор – “РОМИТАН БИО-ХИМ ҲИМОЯ” масъулияти чекланган
жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси иш юритувга
қабул қилинган ва 4-2006-2501/4534-сонли иқтисодий иш қўзғатилган.
Қарздорга нисббатан кузатув тартиб-таомили жорий этилган ва муваққат
бошқарувчи этиб Д.Солиев тайинланган. Ишни кўриш 2025 йил 17 ноябрга
белгиланган.
Демак,
жавобгарга
нисбатан
тўловга
қобилиятсизлик
иш
қўзғатилганлиги сабабли, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9моддаси биринчи қисми 10-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат
мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ҳамда унинг ҳудудий
органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга
кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича иқтисодий
судларда давлат божидан озод этилган.
Даъво аризаси юқоридаги асослар бўйича кўрмасдан қолдирилганда, давлат
божини қайтариш қонунчиликда белгиланмаган.
Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни, даъвогарнинг давлат божидан озод этилганлигини инобатга олишни,
олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 154,
157, 195-196-моддаларини қўллаб суд,
Ажрим қилди:
Даъвогар – Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талаби миқдорини кўпайтириш
тўғрисидаги аризаси қабул қилиш рад этилсин.
Даъвогар – Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар – «РОМИТАН БИО-ХИМ
ҲИМОЯ» масъулияти чекланган жамиятидан жами 25116598 сўм ундириш ва
объектни топшириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Олдиндан тўланган почта харажати даъвогар - Давлат мулки объектларидан
самарали фойдаланиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси зиммасига
қолдирилсин.
Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармасининг давлат божидан озод этилганлиги инобатга олинсин.
Ажрим устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига
апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Н.Зоиров