Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1902-2502/7392 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a3f98332-4f93-4bf0-ae2d-3adc076aed02 Claim ID PDF Hash e4b8c7f6ee01b558... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1902-2502/7392-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод тумани 2025 йил 3 ноябрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, Шеробод туман прокурори ёрдамчиси ****, даъвогар раҳбари ***(паспорт асосида), даъвогар вакили ***(30.10.2025 йилдаги 2-сонли ишончнома ва паспорт асосида), жавобгар раҳбари ***(ID карта асосида) ҳамда учинчи шахс Сурхондарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили ***(09.01.2025 йилдаги 01-0217-35/14-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Шеробод туман адлия бўлими ҳамда учинчи шахс Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакиллари иштирокисиз, Шеробод туман адлия бўлимининг даъвогар ***манфаатида жавобгар ***ҳисобидан 25 095 000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Шеробод туман адлия бўлими (кейинги ўринларда “Адлия” деб юритилади) даъвогар ***(кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ***(кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 25 095 000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг 07.10.2025 йилдаги ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Сурхондарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган Шеробод туман адлия бўлими ҳамда учинчи шахс Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакиллари суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганлиги сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ва ишончли вакили ўзининг суддаги тушунтиришида, даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, даъвогар ***ва ***ўртасида 22.12.2021 йилда 47-сонли, ***ўртасида 08.11.2023 йилда 19-сонли ҳамда ***ўртасида 09.12.2022 йилда 26-сонли маҳсулот етказиб бериш ҳақидаги шартномалар тузилганини, бироқ тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартномалар Ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаган бўлсада, газета маҳсулотлари етказиб берилганини, етказиб берилган маҳсулотлар бўйича электрон ҳисобварақ-фактуралар шакллантирилмаганини билдириб, ҳозирги кунда шартнома тузилган ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-402-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасига ўтказиб берилганини ҳамда юқорида шартнома тузилган ташкилотларнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланиши билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ўз тушунтиришида, даъвогарнинг даъво аризасини тан олмасдан, ўзи раҳбарлик қилаётган ***Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2023 йилдаги ПФ-209сонли фармонига асосан юридик шахс сифатида нодавлат нотижорат ташкилоти шаклида ташкил этилганлигини, даъвогар билан шартномалар ****, ***ҳамда ***билан тузилганлиги, ушбу ташкилотларнинг ҳуқуқий вориси эмаслигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Сурхондарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили ўзининг суддаги тушунтиришида, ***ва ****, ***ҳамда ***билан тузилган шартномалар Қонунчиликда ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан ўтказилиши назарда тутилган бўлсада, бироқ тарафлар ўртасида тузилган шартномалар ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги ҳамда ушбу шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, бу ҳақдаги 23.10.2025 йилдаги 01-22-223/31-03-33-02/59-сонли ҳамда 03.11.2025 йилдаги 01-22-223/31-03-33-02/62-сонли маълумотномаларни судга тақдим этиб, ишни қонуний ҳал этишни сўради. Муқаддам суд мажлисида иштирок этган Шеробод туман адлия бўлими вакили ўзининг суддаги тушунтиришида, даъво аризасини қўллаб қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўраган. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини ҳамда прокурор ёрдамчисининг даъво аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда судга тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8,234-моддаларига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказишдан ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳажжатлари ҳамда суд жараёнида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар ***билан ***ўртасида 22.12.2021 йилда 47-сонли, ***ўртасида 09.12.2022 йилда 26-сонли ҳамда ***ўртасида 08.11.2023 йилда 19-сонли маҳсулот етказиб бериш ҳақидаги ҳисоб шартнома (бундан буён матнда Шартнома деб юритилади)лари тузилган. Бироқ, мазкур томонлар ўртасида тузилган шартномалар қонунчиликда белгиланган тартибда Ғазначилик бўлинмасининг дастуридан рўйхатдан ўтказилмаган. Ваҳоланки, бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларлар мажбурий тартибда ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси (бундан буён матнда БК деб юритилади) 122-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сон Қарорининг 6-бандида, бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга киради деб белгиланган. Демак, тарафлар ўртасида тузилган шартномалар қонунчиликда белгиланган тартибда Ғазначилик бўлинмасининг дастуридан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли юридик кучга эга бўлмай, тузилмаган ҳисобланади ва ҳеч қандай юридик мажбурият туғдирмайди. Шеробод тумани Ғазначилик хизмати бўлими томонидан судга тақдим этилган 23.10.2025 йилдаги 01-22-223/31-03-33-02/59-сонли хатда, ***билан ***, ***ҳамда ***ўртасида тузилган шартномалар Қонунчиликда ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан ўтказилиши назарда тутилган бўлсада, бироқ мазкур шартномалар ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги ҳамда тўловлар амалга оширилмаганлиги, шунингдек 03.11.2025 йилдаги 01-22-223/31-03-33-02/62-сонли хатда, ***билан ***, ***ҳамда ***ўртасида тузилган шартномалар Қонунчиликда харажатлар сметасининг 4-гурухида маблағ назарда тутилган бўлса шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлсада, бироқ харажатлар сметасида маблағ мавжуд бўлмаганлиги сабабли мазкур шартномалар ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги ҳамда тўловлар амалга оширилмаганлиги баён қилинган. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ***билан ***ўртасида 22.12.2021 йилда тузилган 47-сонли шартномага асосан даъвогар томонидан 14.01.2022 йилдаги 1-сонли юк хати билан 96 дона, 29.01.2022 йилдаги 2-сонли юк хати билан 96 дона, 15.02.2022 йилдаги 3-сонли юк хати билан 96 дона, 26.02.2022 йилдаги 4-сонли юк хати билан 96 дона, 08.03.2022 йилдаги 5-сонли юк хати билан 96 дона, 18.03.2022 йилдаги 6-сонли юк хати билан 96 дона, 13.04.2022 йилдаги 7-сонли юк хати билан 96 дона, 28.04.2022 йилдаги 8-сонли юк хати билан 96 дона, 12.05.2022 йилдаги 9-сонли юк хати билан 96 дона, 26.05.2022 йилдаги 10-сонли юк хати билан 96 дона, 08.06.2022 йилдаги 11-сонли юк хати билан 96 дона, 27.06.2022 йилдаги 12-сонли юк хати билан 96 дона, 08.07.2022 йилдаги 13-сонли юк хати билан 96 дона, 27.07.2022 йилдаги 14-сонли юк хати билан 96 дона, 12.08.2022 йилдаги 15-сонли юк хати билан 96 дона, 30.08.2022 йилдаги 16-сонли юк хати билан 96 дона, 17.09.2022 йилдаги 17-сонли юк хати билан 96 дона, 30.09.2022 йилдаги 18-сонли юк хати билан 96 дона, 18.10.2022 йилдаги 19-сонли юк хати билан 96 дона, 29.10.2022 йилдаги 20-сонли юк хати билан 96 дона, 12.11.2022 йилдаги 21-сонли юк хати билан 96 дона, 30.11.2022 йилдаги 22-сонли юк хати билан 96 дона, 15.12.2022 йилдаги 23-сонли юк хати билан 96 дона, 30.12.2022 йилдаги 24-сонли юк хати билан 96 дона, жами 2 304 дона газета маҳсулотлари шартнома иштирокчиси ***га етказиб берилганлиги қайд этилган. Шунингдек, даъвогар ***билан ***ўртасида 09.12.2022 йилда тузилган 26сонли шартномага асосан даъвогар томонидан 14.01.2023 йилдаги 1-сонли юк хати билан 48 дона, 28.01.2023 йилдаги 3-сонли юк хати билан 48 дона, 15.02.2023 йилдаги 4-сонли юк хати билан 48 дона, 28.02.2023 йилдаги 5-сонли юк хати билан 48 дона, 15.03.2023 йилдаги 6-сонли юк хати билан 48 дона, 30.03.2023 йилдаги 7-сонли юк хати билан 48 дона, 11.04.2023 йилдаги 8-сонли юк хати билан 48 дона, 19.04.2023 йилдаги 9-сонли юк хати билан 48 дона, 05.05.2023 йилдаги 10-сонли юк хати билан 48 дона, 20.05.2023 йилдаги 11сонли юк хати билан 48 дона, 06.06.2023 йилдаги 12-сонли юк хати билан 48 дона, 24.06.2023 йилдаги 13-сонли юк хати билан 48 дона, 21.07.2023 йилдаги 14-сонли юк хати билан 48 дона, 15.08.2023 йилдаги 15-сонли юк хати билан 48 дона, 31.08.2023 йилдаги 16-сонли юк хати билан 48 дона, 2023 йилдаги 17сонли юк хати билан 48 дона, 2023 йилдаги 18-сонли юк хати билан 48 дона, 21.10.2023 йилдаги 19-сонли юк хати билан 48 дона, 11.11.2023 йилдаги 20- сонли юк хати билан 48 дона, 28.11.2023 йилдаги 21-сонли юк хати билан 48 дона, 13.12.2023 йилдаги 22-сонли юк хати билан 48 дона, 28.12.2023 йилдаги 23-сонли юк хати билан 48 дона, жами 1 056 дона газета маҳсулотлари шартнома иштирокчиси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш Шеробод туман бўлимига етказиб берилганлиги қайд этилган. Бундан ташқари, даъвогар ***билан ***ўртасида 08.11.2023 йилда тузилган 19-сонли шартномага асосан даъвогар томонидан 17.01.2024 йилдаги 1-сонли юк хати билан 50 дона, 30.01.2024 йилдаги 2-сонли юк хати билан 50 дона, 12.02.2024 йилдаги 3-сонли юк хати билан 50 дона, 29.02.2024 йилдаги 4сонли юк хати билан 50 дона, 19.03.2024 йилдаги 5-сонли юк хати билан 50 дона, 09.04.2024 йилдаги 6-сонли юк хати билан 50 дона, 25.04.2024 йилдаги 7сонли юк хати билан 50 дона, 08.05.2024 йилдаги 8-сонли юк хати билан 50 дона, 27.05.2024 йилдаги 9-сонли юк хати билан 50 дона, 07.06.2024 йилдаги 10-11-сонли юк хати билан 50 дона, 25.06.2024 йилдаги 12-сонли юк хати билан 50 дона, 2024 йилдаги 13-сонли юк хати билан 50 дона, 31.07.2024 йилдаги 14-15-сонли юк хати билан 50 дона, 08.08.2024 йилдаги 16-сонли юк хати билан 50 дона, 27.08.2024 йилдаги 17-18-сонли юк хати билан 50 дона, 16.09.2024 йилдаги 19-сонли юк хати билан 50 дона, 30.09.2024 йилдаги 20-сонли юк хати билан 50 дона, 11.10.2024 йилдаги 21-сонли юк хати билан 50 дона, 30.10.2024 йилдаги 22-сонли юк хати билан 50 дона, 04.11.2024 йилдаги 23-сонли юк хати билан 50 дона, 2024 йилдаги 24-сонли юк хати билан 50 дона, жами 1 050 дона газета маҳсулотлари шартнома иштирокчиси Шеробод туман камбағалликни қисқартиши ва бандликка кўмаклашиш бўлимига етказиб берилганлиги қайд этилган. Ваҳоланки, тарафлар ўртасида 22.12.2021 йилдаги 47-сонли, 09.12.2022 йилдаги 26-сонли ҳамда 08.11.2023 йилдаги 19-сонли маҳсулот етказиб бериш ҳақидаги ҳисоб шартномалари даъвогар ***билан ***, ***ҳамда ***ўртасида тузилган. Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан шартномаларга асосан газета маҳсулотлари жавобгар *** эмас, балки ***, ***ҳамда **** бўлимига етказиб берилган бўлсада, бироқ етказиб берилган маҳсулотлар учун даъвогар ***томонидан электрон ҳисобварақ-фактуралар юборилмасдан, балки даъвогар ***томонидан жавобгар ****га етказиб берилмаган кўринади. Шунингдек, даъвогар томонидан шартномаларга асосан газета маҳсулотлари жавобгар ****га эмас, балки ***, ***ҳамда **** юк хатларига асосан етказиб берилган бўлсада, бироқ ушбу етказиб берилган маҳсулотлар бўйича ҳам даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 август кунидаги қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида тегишли тартибда электрон ҳисобварақ-фактуралар юритилмаган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси биринчи ва иккинчи қисмида, товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шартлиги, ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 август кунидаги қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандида, ҳисобварақфактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади, деб, 10-бандида, агар ушбу Низомнинг 12-бандида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳисобварақ-фактуралар электрон шаклда расмийлаштирилади ва уларнинг сақланиши ҳамда ҳисоби юритилиши электрон ахборот тизимида амалга оширилади. Бундан ташқари, жавобгар ***Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2024 йил 6 февралдаги 13884-сонли гувоҳномаси билан нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Юқоридагиларга асосан суд, даъвогар ва жавобгар ўртасида аслида тарафлар ўртасида 22.12.2021 йилдаги 47-сонли, 09.12.2022 йилдаги 26-сонли ҳамда 08.11.2023 йилдаги 19-сонли маҳсулот етказиб бериш ҳақидаги ҳисоб шартномалар тузилмаганлигини, аслида тарафлар ўртасида тузилган шартномалар даъвогар билан ***, ***ҳамда ***билан имзоланганлигини ҳамда мазкур шартномаларга асосан газета маҳсулотлари ҳамда жавобгарга эмас, балки шартнома иштирокчиларига етказиб берилганлигини, жавобгар мазкур ташкилотларнинг ҳуқуқийй вориси ёки уларнинг мажбуриятларини зиммасига олганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, мазкур далилни номақбул далил деб ҳисоблаб, инобатга олмасликни лозим топади. Даъвогар томонидан иш ҳужжатларида ҳамда суд муҳокамасида шартнома иштирокчилари ҳисобланган ***, ***ҳамда ***жавобгар ***нинг ҳуқуқий вориси эканлигини ёки мазкур ташкилотларнинг мажбуриятларини ўз зиммасига олганлигини исботловчи далилларни судга тақдим этолмади. Шу боис, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 25 095 000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб бўлмайди. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб суд, даъвогар томонидан даъво аризада келтирилган жавобгардан 25 095 000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддаси учинчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли, даъвогар ***ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 501 900 сўм давлат божи ундиришни ҳамда даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15,55-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8,234,236,263,437-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 68,118,127,128,170,176-179,180,186,192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. Даъвогар ***ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 501 900 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Т.Р.Жаббаров