← Назад
Решение #2854878 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2504/13903-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жиззах шаҳри
2025 йил 3 ноябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья ***** раислигида, судья ёрдамчиси
*****нинг котибалигида, даъвогар “*****” АЖнинг жавобгар “*****” МЧЖдан 45
302 366 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили ***** (ишончномага асосан) иштирокида, ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“*****” АЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****” МЧЖ (кейинги
ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 45 302 366 сўм асосий қарз ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар суд мажлисига қадар
қарздорликни тўламаганлигини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Жавобгарга
суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими унинг почта манзили
бўйича юборилганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумоти иш ҳужжатларида
мавжуд.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади) 127-129, 170-моддаларига асосан мазкур иқтисодий
ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига мувофиқ ҳар кимга
бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши
ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда ФК деб
юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда мажбурият “Табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб
бериш ва қабул қилиш шартномаси”дан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 11.11.2022 йилда 7-сонли
автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаларига табиий газ етказиб бериш
ва қабул қилиш шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Етказиб берувчи” ўз зиммасига газ тармоқлари
орқали “Истеъмолчи”нинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб
бериш мажбуриятини олади, “Истеъмолчи” эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг 1.4бандида кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиш мажбуриятини олади ҳамда
тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга оширади.
Шартнома шартлари даъвогар томонидан тўлиқ бажарилган. Бироқ жавобгар
томонидан етказиб берилган табиий газ учун тўловлар тўлиқ амалга
оширилмаганлиги оқибатида 2025 йил сентябрь ойи учун жавобгарнинг истеъмол
қилинган табиий газ бўйича даъвогар олдида 45 302 366 сўм қарздорлиги юзага
келган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра агар қонун
ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни
кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан хўжалик
шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган
мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.
Суд, мазкур ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг 45 302 366 сўм
асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга асосан, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни, жумладан, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажати, Республика бюджетига 906 047,32 сўм давлат божи ундиришни лозим деб
топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 234, 236, 244-моддалари, ИПКнинг
118, 128, 170, 176-180, 186, 192 -моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “*****” АЖ фойдасига 45 302 366
сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “*****” МЧЖдан Республика бюджетига
906 047,32 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида ушбу суд орқали Жиззах
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш), ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой
ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*****