Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2502/8953 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья MAMAYUSUPOV MARS NURMAMETOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 47339fed-302d-4c2a-bba3-851aff9c98da Claim ID PDF Hash 66247d7505992677... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
Ушбу Кодекснинг 220-моддаси Ушбу Кодекс 220 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
***-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Денов тумани 2025 йил 3 ноябрь Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Н.Мамаюсупов, раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Ш.Муродовнинг суд мажлиси котиблигида аризачи вакили *** (***-сонли ишончнома) иштирокида, аризачи ***ининг жавобгар ***ининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини Денов туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагилар а н и қ л а н д и: аризачи - *** Денов туманлараро иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ***нинг банкдаги ҳисобварақалари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Жавобгар *** ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддасида, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунга қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли таризда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақида алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Ушбу Кодекснинг 220-моддасида суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Суд процессининг бошқа иштирокчилари ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилинади ва судга чақирилиши белгиланган. Суд ишни жавобгар *** вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Аризачи *** вакили ўз тушунтиришида аризадаги важларни такрорлаб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар *** томонидан *** солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ инспекциясига тақдим этмаган. Аризачи *** томонидан жавобгар ***га солиқ ҳисоботини тақдим этиш бўйича хабарнома юборилган. Бироқ, хабарнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасида, Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади. Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси томонидан солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати ўтгач ўн кун ичида тақдим этилмаган тақдирда, банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор масъул иштирокчининг ёки ушбу консолидациялашган гуруҳ барча иштирокчиларининг операцияларига нисбатан солиқ органи раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонунчилигига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонунчиликка мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмаслиги белгиланган. Юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб суд, аризачининг талабини қаноатлантиришни, тарафлар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини ҳамда мазкур иқтисодий иш электрон шаклда расмийлаштирилганлиги сабабли почта харажати ундирмасликни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 220, 221, 222-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: аризачи ***нинг ариза талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар ***нинг банкдаги ҳисобварақ бўйича операциялари солиқ ҳисоботи тақдим этилгунга қадар тўхтатилсин. Жавобгар – *** томонидан банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга асос бўлган ҳолат бартараф этилгандан сўнг *** томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатма (қарор)га асосан ҳисобварақлар бўйича операциялар тикланилсин. Мазкур ҳал қилув қарор қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ўн кун муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (прокурор протест келтириши) ёки олти ой муддат ичида кассация шикояти (прокурор протест келтириши) бериши мумкин. Судья М.Н.Мамаюсупов