Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2304-2504/1455 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья BEKMURATOV BAYRAMBEK TENGELBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 42cf4deb-b2f0-4697-a806-8ee813f3928b Claim ID PDF Hash b51a03df3a4ce18e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 66-моддаси онуни 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
онунининг 47-моддаси онуни 47 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2304-2504/1455-сонли иқтисодий иш судья Б.Т.Бекмуратов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чимбой тумани 2025 йил 03 ноябрь Чимбой туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Т.Бекмуратовнинг раислигида, судья ёрдамчиси К.К.Данияровнинг котибалигида, даъвогар вакили Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги ХХХ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг бош юрисконсульт ХХХ (2025 йил 03 ноябрдаги 01-67/01-05-32/1555-сонли ишончнома)нинг иштирокида, даъвогар - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги ХХХ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси жавобгар - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ХХХ миллий маркази ХХХдан 125 990 202,70 сўм миқдорида тўланган пенсия пулини регресс тартибида ундириш тўғрисидаги даъво аризасини ўз суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги ХХХ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ХХХ миллий маркази ХХХ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 125 990 202,70 сўм миқдорида тўланган пенсия пулини регресс тартибида ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти туғрисида”ги Қонунининг 66-моддасига асосан мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхонолар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиранлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш, шунингдек ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунга қадар ушбу Қонун 12-моддасининг “б” бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги ХХХга ўтказаши белгиланганлигини, лекин Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ХХХ миллий маркази ХХХда фуқаро ХХХ ва ХХХга ишлаш вақтида бахтсиз ҳодиса содир бўлиш оқибатида тайинланган ногиранлик пенсия учун 2023 йилнинг март ойидан 2025 йил сентябрь ойига қадар жами 125 990 202,70 сўм даъвогар томонидан тўлаб берилганлигини, лекин жавобгар томонидан даъвогарга 125 990 202,70 сўм шу кунга қадар тўлаб берилмаганлигини, шу сабабли 125 990 202,70 сўмни даъвогар фойдасига ундириб беришни ва даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан суд мажлисига келмади, иш бўйича ўз ёзма фикрларини судга тақдим қилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги тўпланган бошқа ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ХХХ миллий маркази ХХХда ишлаган фуқаро ХХХ ва ХХХга 1993 йил 25 сентябрь кунги Н-1 далолатномаси ҳамда 1994 йил 17 январь кунги 176-сонли касаалик тўғрисидаги маълумотномага асосан меҳнатда майибланиши оқибатида ногиранлик пенсияси тайинланиб, тўланиб келинган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги ХХХ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг ҳисоб китобларига мувофиқ 2023 йилнинг март ойидан 2025 йил сентябрь ойига қадар жами 125 990 202,70 сўм сўм нафақа тўланган. Бироқ Жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларни белгиланган тартибда 125 990 202,70 сўм тўлиқ тўлаб берилмаган. Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 47-моддаси б-бандига кўра ногиронлик пенсияси агар ногиронлик белгиланган кундан бошлаб уч ой ичида пенсия сўраб мурожаат этилган бўлса, ТМЭК ногиронликни белгилаган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия бутун ногиронлик даври учун тайинланади. 60 ёшдан ошган эркак ва 55 ёшдан ошган аёл ногиронларга - ногиронлик пенсиялари умрбод тайинланади. Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 66-моддаси иккинчи қисмига кўра, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар: - боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун; Ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б»-бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги ХХХга ўтказади. Ушбу ҳуқуқ нормаларига риоя этмасдан, даъвогарнинг бу борадаги расмий талабномаларини оқибатсиз қолдирган ҳолда, жавобгар 2023 йилнинг март ойидан 2025 йил сентябрь ойига қадар бўлган даврлар учун 125 990 202,70 сўм миқдоридаги пенсия тўлашга сарфланган маблағларни шу кунга қадар қопламаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги ХХХ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2025 йил 24 сентябрь кунги 01/67/01-05-32/1344-сонли талабномаси жавобгарга юборилган бўлсада, ушбу талобнома жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган. Шу боис даъвогар жавобгардан қолган 125 990 202,70 сўм қарзини регресс тартибида ундириш тўғрисидаги даъвоси билан судга мурожаат қилган. Даъвогарнинг даъво талаблари иш ҳужжатлари билан асосли эканлиги аниқланганлиги ва жавобгар томонидан даъвогар олдидаги қарзи шу кунга кунга қадар тўланмаганлиги сабабли даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгардан 125 990 202,70 сўм қарзини регресс тартибида ўндиришни лозим топади. Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи, иккинчи ва олтинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорига ўзғартириш киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 02 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида” ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 01 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган. Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати тўланган. Шу боис, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 125 990 202,70 сўм пенсия пулини регресс тартибида ундиришни, жавобгардан республика бюджетига 2 519 804,07 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Бинобарин суд “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти туғрисида”ги Қонун, ИПКнинг 118, 128, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ХХХ миллий маркази ХХХдан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги ХХХ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси фойдасига регресс тартибида 125 990 202,70 сўм ва 41 200 сўм почта харажати ўндирилсин. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ХХХ миллий маркази ХХХдан республика бюджетига 2 519 804,07 сўм давлат божи ўндирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья Б.Т.Бекмуратов