Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2501/19075 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6861b845-0e79-45fe-be7a-19ac8c7ca86b Claim ID PDF Hash b4470a33eac9ef84... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2501/19075-сонли иқтисодий иш судья: А.Каримов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 3 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримов, даъвогар – «А» МЧЖнинг жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 1963459,19 сўм асосий қарз, 500000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суднинг биносида соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар – «А» МЧЖнинг судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 1963459,19 сўм асосий қарз, 500000 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан почта орқали юборилган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. ИПКнинг 2034-моддаси саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 8 майдаги 206-сонли шартномасига асосан даъвогар корхона жавобгарга дори воситаларини етказиб бериши, жавобгар эса олдиндан 100 фоиз, маҳсулотлар етказиб берилгандан сўнг 30 банк иш куни ичида тўлиқ ҳисобкитоб қилиши ҳақида келишилган. Даъвогар корхона томонидан жами 8764232,32 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Даъвогар судга тақдим этган маълумотларга кўра, жавобгар томонидан асосий қарздорлик тўлиқ бартараф этилган. Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг асосий қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади. Шунингдек, даъво аризасида 500000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260 – моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.3-бандига асосан мажбуриятлар кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўланиши келишилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунга кўра, суд шартнома шартлари бузилиши оқибатларига мутаносиб равишда пеня миқдорини камайтиришни ва 100000 сўм пеня ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогар томонидан даъво аризаси тақдим этишда 412000 сўм давлат божи тўланган. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 2033-2034-моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар – «А» МЧЖ фойдасига жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 100000 сўм пеня, 41200 сўм почта харажати, 412000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Каримов