Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2502/3847 Дата решения 31.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Олий тафаккур академия
Source ID 38472530-d2e5-4d4f-aa38-0b73d6369921 Claim ID PDF Hash 8a15800f75c92139... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 52-моддаси нинг 52 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онун 48-моддаси онун 48 law
онун 56-моддаси онун 56 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2502/3847-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ғиждувон тумани 2025 йил 31 октябрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамиловнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг жавобгар “Олий тафаккур академия” нодавлат таълим муассасасидан 75 000 000 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Х.Юлчибоев (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Ш.Насриддинов, вакили Б.Қувватов (ишончнома асосида), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони вакили М.Муҳаммадиев иштирокида суд биносида видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Олий тафаккур академия” нодавлат таълим муассасаси (матнда жавобгар деб юритилади)дан даъвогарга 75 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, текшириш давомида жавобгар томонидан лицензияда кўрсатилган манзилдан бошқа жойда фаолият кўрсатиб келганлиги аниқланганлиги ва “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари бузилганлиги сабабли даъвогар томонидан жавобгарга жарима қўлланилганлиги, бироқ белгиланган муддатда тўлаб бермаганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакиллари даъво аризасига нисбатан эътирозлар келтириб, лицензияда белгиланган манзилдан бошқа жойда фаолият олиб бориш учун янги лицензия талаб қилинмаслигини ва жаримани тўлаш молиявий имкони йўқлигини инобатга олиб, даъвони рад қилишни сўрашди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони вакили даъво аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида судга фикр берди. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Бухоро вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 2025 йил 21 майдаги 103-сонли буйруғига асосан жавобгарнинг фаолияти қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан 2025 йил 21 май куни текшириш ўтказилган. Даъвогар томонидан текшириш асоси ва уни ўтказиш тартиби бузилмаган ҳамда текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар жавобгарга тилхат орқали таништирилган. Текширишда жавобгар томонидан қонунчилик талабига кўра лицензияда кўрсатилган манзилдан бошқа манзилда ноқонуний ишлаб келганлиги ҳолати аниқланган. Текшириш натижаси юзасидан 2025 йил 21 май куни далолатнома тузилиб, жавобгар раҳбари томонидан эътирозсиз имзоланган. Шунга кўра даъвогарнинг 2025 йил 27 майдаги Т-38-сонли буйруғи билан жавобгарга нисбатан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибтаомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун (матнда Қонун деб юритилади)нинг 52-моддасига асосан лицензиясиз фаолият олиб борганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 (икки юз) баравари миқдорида, яъни (375.000 х 200) 75 000 000 сўм жарима солинган ва ушбу жарима суммасини бир ой муддатда тўлаш ҳақида огоҳлантирилган. Бироқ, жавобгар буйруқ нусхасини олган бўлсада, жарима суммасини белгиланган муддатда ихтиёрий равишда тўламаган. Қонуннинг 52-моддасининг иккинчи қисмига кўра, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги қуйидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга жарималар солинади: фаолият билан лицензиясиз, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ва ваколатли органни хабардор этмасдан шуғулланиш, шунингдек ушбу ҳужжатларнинг амал қилиши тўхтатиб турилганда бундай фаолият билан шуғулланиш; лицензияни ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олиш; хабардор қилиш тартибидаги фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун белгиланган талаблар ва шартларнинг бажарилиши тўғрисида ваколатли органга ёлғон ёки нотўғри ахборот тақдим этиш. Жарималар ваколатли органлар томонидан ушбу Қонун 48-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида солинади. Бунда назорат тадбири давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилиб, у тегишинча ваколатли органнинг ва юридик шахс бўлган ҳуқуқбузар (бундан буён матнда ҳуқуқбузар деб юритилади) мансабдор шахслари томонидан имзоланади. Қонун 56-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳуқуқбузар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида киритади. Қонун 4-иловасининг лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари белгиланган бўлиб, лицензиясиз фаолият олиб борганлиги учун жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараварини ташкил қилади. Жавобгар томонидан лицензияда кўрсатилгандан бошқа манзилда фаолият олиб борганлиги ҳуқуқбузарлик ҳолати иш ҳужжатларидаги текшириш 2 далолатномаси, жарима солиш тўғрисидаги буйруқ, тарафлар вакилларининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис суд жавобгар вакилларининг суд мажлисида келтирган важлари билан қўшилмайди. Тошкент туманлараро маъмурий судининг 09.07.2025 йилдаги 5-10012512/1464-сонли ҳал қилув қарорига асосан аризачи “Олий тафаккур академияси” НТМнинг жавобгар Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига нисбатан 2025 йил 27 майдаги Т-38-сонли буйруғини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги арз қилинган талабини қаноатлантириш рад этилган. Бу билан суд жавобгар Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Гаждумак МФЙ, Мирзаён қишлоғи, 6-уй манзилида фаолиятини лицензиясиз равишда амалга оширган деган тўхтамга келган. ИПКнинг 73-моддаси учинчи қисмига мувофиқ фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Демак, мазкур ҳолатда даъво талаби асосли ҳисобланади. Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ва республика бюджетига 1.500.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “Олий тафаккур академия” НТМдан даъвогар Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фойдасига 75 000 000 сўм жарима ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Олий тафаккур академия” НТМдан республика бюджетига 1 500 000 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “Олий тафаккур академия” НТМдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья О.Жамилов 3