← Назад
Решение #2854981 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 157 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2005-2502/3825-сонли иш
Ғиждувон тумани
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2025 йил 31 октябрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Жамилов раислигида,
судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, даъвогар Давлат мулки
объектларидан самарали фойдаланиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгар ЯТТ Тўхтаев Аъзам Саматовичга нисбатан
2 312 636 сўм ундириш ва мажбурият юклаш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили О.Жумаев(ишончнома асосида),
жавобгар А.Тўхтаев, Ғиждувон туман прокурори катта ёрдамчиси
Д.Мухамедиев иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,АНИҚЛАДИ:
Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Бухоро
вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, ЯТТ Тўхтаев Аъзам Саматович
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 2 312 636 сўм
ундириш ва мажбурият юклашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ариза тақдим этиб,
даъводан воз кечганлигини ва иш юритишни тугатишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили иш юритишни тугатишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган туман прокурори катта ёрдамчиси иш
юритишни тугатишни тўғрисида фикр билдирди.
Суд, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво
аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар
ўртасида уч томонлама 01.05.2023 йилда 665826/123-23-сонли ижара
шартномаси, 01.05.2025 йилда 613/5-88654-сонли келишув шартнома тузилган.
Жавобгарга давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара шартномасида
белгиланган ижара қийматидан келиб чиқиб 2 312 636 сўм фойдаланганлик ҳақи
ҳисобланган.
Бироқ, даъвогар судга 2025 йил 31 октябрдаги хат билан мурожаат қилиб,
даъводан воз кечишини ва иш юритишни тугатишни маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
157-моддаси иккинчи қисмига асосан даъвогар ишни ҳар қандай инстанция
судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки
қисман воз кечишга ҳақли.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
110-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни
қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 19.12.2020 йилдаги 36сонли “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти
тўғрисида”ги қарорининг 18-бандида даъвогар (аризачи) арз қилган
талабларидан воз кечганда у қилган харажатларнинг ўрни жавобгар томонидан
қопланмайди деб тушунтириш берилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи ва саккинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 10-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари,
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги
Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ҳамда унинг
ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ
судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича давлат
божи тўлашдан озод қилинган.
Демак, мазкур ҳолатда суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар
вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, у(лар)нинг важ ва эътирозларига тегишли
ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъво ариза
бўйича иш юритишни тугатишни, иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим
топди.
Суд мазкур иш бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечишини ўрганиб, у
қонун ҳужжатларига хилоф эмас хамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун
билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди деб ҳисоблайди. Шу сабабли
суд, мазкур даъводан воз кечишни қабул қилишни ва иш бўйича иш юритишни
тугатишни ҳамда суд харажатларини даъвогардан ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси 110, 195-моддаларга асосланиб, суд,ажрим қилди :
Даъвогарнинг даъводан воз кечганлиги қабул қилинсин.
Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 4-2003-2502/3825-сонли
иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин.
Олдиндан тўланган 41 200 сўм давлат божи даъвогар Давлат мулки
объектларидан самарали фойдаланиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармаси зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддатда Бухоро
вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест) бериш мумкин.
Судья
О.Жамилов