← Назад
Решение #2855113 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 478 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПК | 3246 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 3247 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2503/4820-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ж.Ачилов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Р.Бегимов
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья М.Астанов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 31 октябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар
Ҳ.Турсунов ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Н.Тошмуродованинг котиблигида, “ ududg zt ’min t” акциядорлик жамияти
вакили Х.Шоймарданов (ишончнома асосида), “Адиб Собир Термизий”
номидаги Сурхондарё вилоят ахборот-кутубхона маркази вакили А.Тулаев
(ишончнома асосида) иштирокида, Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 11 сентябрдаги
қарорига нисбатан “ ududg zt ’min t” акциядорлик жамияти томонидан
келтирилган тафтиш тартибидаги шикояти бўйича ишни вилоят суди
биносидаги видеоконфренцалоқа режими орқали очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ ududg zt ’min t” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Адиб
Собир Термизий” номидаги Сурхондарё вилоят ахборот-кутубхона маркази
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 36.010.187 сўм
етказиб берилган табиий газ қийматини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 5 июндаги ажрими билан Сурхондарё вилоят
Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси, Сурхондарё вилоят Ғазначилик хизмати
бошқармаси, Термиз шаҳар прокуратураси, 2025 йил 2 июлдаги ажрими билан
“ ‘zD v n rg n z r t” инспекцияси Сурхондарё ҳудудий бошқармаси ҳамда
Сурхондарё вилоят стандартлаштириш ва метрология бошқармаси жавобгар
тарафидан низони предметига мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи
шахслар сифатида ишга жалб этилган.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 июлдаги ҳал қилув
қарори билан даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилиб, “Адиб Собир Термизий”
номидаги Сурхондарё вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳисобидан
“ ududg zt ’min t” АЖ фойдасига 36.010.187 сўм етказиб берилган табиий газ
ҳақи ва иш учун олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати, “Адиб Собир
Термизий” номидаги Сурхондарё вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳисобидан
Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига 720.203,74 сўм давлат божи ундириш белгиланган.
2
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 11 сентябрдаги қарори билан биринчи
инстанция судининг 2025 йил 11 июлдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган
ҳамда даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул
қилинган.
Мазкур суд ҳужжатига нисбатан даъвогар томонидан тафтиш шикояти
келтирилиб, унда Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 11 сентябрдаги қарорини бекор
қилиб, биринчи инстанция судининг 2025 йил 11 июлдаги ҳал қилув қарорини
ўз кучида қолдириш сўралган.
Бунга асос сифатида апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини тўлиқ
ўрганмасдан тегишли далилларга баҳо бермасдан, моддий ҳуқуқ нормаларини
нотўғри қўллашганлиги, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 14.08.2020 йилдаги 489-сонли қарори 63-бандига кўра етказиб
берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь
кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир
календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан
тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб
олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган
электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланаши белгиланганлиги,
бироқ, 2024 йил 16 январдаги 1931120010-сонли шартномага асосан 2025 йил
7 февралда юборилган ҳисоб-фактурага асосан 5.851.800 сўмлик, 2025 йил
7 мартда юборилган ҳисоб-фактурага асосан 31.395.600 сўмлик, 2025 йил
10 апрелда юборилган ҳисоб-фактурага асосан 1.107.000 сўмлик ҳисобфактуралар рад қилинмай қабул қилиганлиги судлов ҳайъати томонидан
инобатга олинмаганлиги, “ ‘z n rg ins ksi ” инспектори Ш.Абдураимов
томонидан 2025 йил 24 февраль куни текшриш ўтказилиб, газ ҳисоблагичи газ
ҳисобини юритишнинг имконияти чегараланган ҳисоблаш имконияти
етмаслиги ва шу куни табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиш ҳолати
бўйича 240220252229-сонли далолатнома тузилганлиги, бироқ судлов ҳайъати
томонидан ушбу қоидабузарлик содир этилмаган деб топиш тўғрисида асоссиз
хулосага келинганлиги, шунингдек, “Адиб Собир Термизий” номидаги
Сурхондарё вилоят ахборот-кутубхона маркази ушбу ҳолат юзасидан маъмурий
жавобгарликка тортилганлиги, бироқ маъмурий қарор бўйича эътироз
билдирилмаганлиги каби важлар келтирилган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган Сурхондарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси,
Сурхондарё вилоят стандартлаштириш ва метрология бошқармаси, Сурхондарё
вилоят прокуратураси, Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси,
“ ‘zD v n rg n z r t” инспекцияси Сурхондарё ҳудудий бошқармаси
вакиллари суд муҳокамасида иштирок этишмади.
Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (бундан кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 3244-моддасига
асосан, ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тафтиш шикоятида
келтирилган важларни қувватлаб, уни қаноатлантиришни ҳамда апелляция
3
инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарори ўз кучида қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тафтиш шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, шикоятда билдирилган важлар асоссизлигини,
тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, тафтиш шикоятидаги важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда
ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра Сурхондарё вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
2025 йил 11 сентябрдаги қарорини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгарга 2 дона “ gssus F3 N2S” (F rr li)
иситиш қозони табиий газ тармоғига уланиш учун 2016 йил 27 сентябрда
260-сонли техник шарт берилган бўлиб, ушбу техник шартга мувофиқ лойиҳа
ҳужжатлари тайёрланган ва шунга асосан иситиш қозонлари ўрнатилиб, газ
тармоғига “S w r-25” русумли электрон газ ҳисоблагич ускунаси орқали
уланиб, 2018 йил январь ойидан то 2022 йил феврал ойигача табиий газ
истеъмол қилинган.
“Термизшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими етакчи мутахассиси
Ф.Худойназаров томонидан 2022 йил 27 майда расмийлаштирилган 435-сонли
далолатномага асосан жавобгарга “ st n-16” русумли газ ҳисоблагич асбоби
ўрнатилган ва тамғаланган.
“Ўзэнергоинспекция” инспектори Ш.Абдураимов томонидан 2025 йил
24 февраль куни текшириш ўтказилиб, газ ҳисоблагич газ ҳисобини юритишни
имконияти чегараланган ҳисоблаш имконияти етмаслиги аниқланган ва шу
куни табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиш ҳолати бўйича
240220252229-сонли далолатнома тузилган. Далолатномага кўра, жавобгар
вакили Бакаров Рашид томонидан “Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг”
129-банди 12-хатбошисида кўрсатилган қоидабузарлик содир этилганлиги баён
қилинган.
Ушбу далолатномага асосланиб, “Термизшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими
Маҳаллабай ишлаш хизмати бошлиғи Ф.Худойназаров томонидан 2025 йил
24 февралда тузилган 47-сонли далолатномага кўра ҳисоблагичнинг рухсат
этилган максимал соатлик ўтказиш қувватидан ортиб кетиши ҳолати бўйича
жавобгарга ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунаси газ приборларининг соатлик газ
4
сарфи ўрнатилган газ ҳисоблаш диапозонига (қуввати) тўғри келмаслиги
сабабли ортиқча газ сарфи қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 37.889.280
(6.6м3х24=1584м3х92кун=14572,8 м3х2600 сўм) сўм табиий газ ишлатилганлиги
ҳисобланган.
Бироқ, ушбу далолатномага жавобгарнинг вакили имзо чекмаган ва имзо
чекмаганлиги ҳолати баён қилинмаган. Шунингдек, ушбу далолатноманинг бир
нусхаси жавобгарга белгиланган тартибда тақдим этилмаган.
Даъвогар вакилининг тушунтиришларига кўра, ушбу далолатномага
асосан қайта ҳисобланган табиий газ сарфи қиймати қўйидаги ҳисобфактураларга асосан жавобгарнинг табиий газ истеъмоли сарфига киритилган.
Даъвогар томонидан 2024 йил 16 январдаги 1931120010-сонли
шартномага асосан 2025 йил 7 февралда юборилган ҳисоб-фактурага асосан
5.851.800 сўмлик, 2025 йил 7 мартда юборилган ҳисоб-фактурага асосан
31.395.600 сўмлик, 2025 йил 10 апрелда юборилган ҳисоб-фактурага асосан
1.107.000 сўмлик, жами 38.354.400 сўмлик табиий газ етказиб берилганлиги
қайд этилган бўлиб, электрон ҳисоб-варақ фактуралар жавобгар томонидан рад
этилмаган.
Жавобгар томонидан 2025 йил 23 апрелда, 2025 йил 9 апрелда тузилган
шартномага асосан 3.499.200 сўм тўлов амалга оширилган.
Бироқ, дастурдан олинган ва бир томонлама тасдиқланган ўзаро
ҳисобларни мувофиқлаштириш актига кўра, жавобгарнинг 2025 йил 10 май
ҳолатига 36.010.187 сўм қарздорлиги мавжуд бўлган. Бу эса етказиб берилган
табиий газ қиймати ва тўланган маблағлар ҳисоб-китобида фарқни юзага
келтирган.
Даъвогар томонидан ушбу қарздорликни тўлаш бўйича 2025 йил 12 май
кунидаги 37-05/165-сонли талабнома билан жавобгарга мурожаат қилинган.
Ушбу талабнома жавобгарга почта алоқа хизмати орқали 2025 йил 13 май
куни юборилган. Почта маълумотномасига кўра талабнома жавобгарга
2025 йил 15 май куни етказилган.
Жавобгар томонидан талабномага белгиланган муддатда муносабат
билдирилмаганлиги ва қарздорлик тўлаб берилмаганлиги сабабли даъвогар
даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейинги
матнларда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар - мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида эса
мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмасли
белгиланган.
Ушбу Кодекс 478-моддасининг иккиничи қисмида, агар қонунчиликда,
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият
моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть
маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш мунасабатларига
нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
319-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш
5
қоидалари”нинг 129-банди 12-хатбошисига кўра, ҳисоблагичнинг қиёсловдан
ўтказиш муддати ўтиб кетганда (маиший истеъмолчилардан ташқари), бунда
ушбу ҳисоблагич аккредитациядан ўтказилган метрология ташкилоти ёки
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ваколатли органлар томонидан
фойдаланиш учун яроқсиз деб топилганда, истеъмолчилар томонидан табиий
газдан фойдаланиш қоидаларининг бузиш (ноқонуний фойдаланиш) деб
ҳисобланади.
Апелляция инстанцияси суди жавобгар томонидан бундай қоидабузарлик
содир этилмаган деб ҳисобланган.
Чунки, инспекциянинг 2025 йил 24 февралдаги далолатномасида
қоидаларнинг 129-банди 12-хатбошисида белгиланган қоидабузарлик содир
этилганлиги кўрсатилган. Даъвогарнинг даъво талабига айнан шу
инспекциянинг далолатномаси асосида даъвогар томонидан тузилган
далолатномада кўрсатилган қайта ҳисоб-китоб натижалари асос бўлган.
Қайта ҳисоб-китоб эса, газ улчагич асбобларининг газ ўтказиш қуввати
фарқига асосланган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили томонидан берилган
тушунтиришга кўра, жавобгар томонидан лойиҳада кўзда тутилмаган учинчи
иситиш қозони ўрнатилганлиги ва алоҳида тармоқ тортганлиги ҳолати даъво
талабининг асоси эмас. Шунингдек, даъвонинг асосига ИПКда белгиланган
тартибга ўзгартириш киритилмаган.
Қайд этилганларга асосан даъвогарнинг даъво аризасида келтирилган
талаби асоссиз бўлиб, апелляция инстанция суди даъвони қаноатлантиришни
рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган.
Шунга кўра, судлов ҳайъати тафтиш шикоятида келтирилган важлар
билан келишмайди ва унда қайд этилган асослар апелляция инстанцияси
судининг қарорини бекор қилиш учун асос бўлмайди деб ҳисоблайди.
Даъво асослари бўйича келтирилган ҳолатлар жавобгарнинг табиий
газдан ноқонуний фойдаланганлигини тасдиқламайди.
Баён этилганлардан кўринадики, тафтиш шикоятида билдирилган важлар
асоссиз бўлиб, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, асосли суд ҳужжатини қабул қилган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига биноан, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши шарт.
Ушбу Кодекс 74-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд далилларга
ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган
ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички
ишончи бўйича баҳо беради.
ИПК 3246-моддасининг биринчи қисмида, суд ишни тафтиш тартибида
кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари
тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
иш материаллари бўйича текшириши белгиланган.
Мазкур Кодекс 3247-моддаси биринчи қисмининг биринчи бандида, ишни
тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни)
кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз
қолдиришга ҳақлилиги белгиланган.
6
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, мазкур модданинг тўққизинчи
қисмида ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланиши белгиланган.
Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва
процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, Сурхондарё вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
2025 йил 11 сентябрдаги қарорини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган
41.200 сўм почта харажатини инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни,
даъвогардан республика бюджетига 360.102 сўм давлат божи ва иш
видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103.000 сўм суд харажати ундиришни
лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 3246-3249-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 11 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз,
“ ududg zt ’min t” акциядорлик жамиятининг тафтиш шикояти эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“ ududg zt ’min t” акциядорлик жамияти томонидан олдиндан тўланган
41.200 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин.
“ ududg zt ’min t” акциядорлик жамияти ҳисобидан:
- республика бюджетига 360.102 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига
103.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Қарор асосида ижро варақалари берилсин.
Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни
устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
ҳайъат аъзолари
Ҳ.Турсунов
Н.Хўжақулов