Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2303-2502/1186 Дата решения 31.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья DAVLETOV DILMURAT IBRAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8508766d-f06c-4dbe-b0d0-14d9aa30c421 Claim ID PDF Hash 3ffeae8f6c77cf86... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2034-моддаси нинг 2034 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2303-2502/1186-сонли иш Қўнғирот тумани судья Д.И.Давлетов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 31 октябрь Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.И.Давлетов, ХХ даъвогар ХХманфаатида жавобгар ХХҳисобидан 5.774.407,03 сўм муддати ўтган кредит қарзини ва 597.975,43 сўм фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларини суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон ХХ даъвогар ХХманфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,жавобгар ХХҳисобидан 5.774.407,03 сўм муддати ўтган кредит қарзини ва 597.975,43 сўм фоиз қарзини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра эса, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 735-моддасига кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. ФКнинг 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, ХХ ва ХХўртасида 2024 йил 9 февраль куни № 35-F/ gr b nk- 23785/24-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда Шартнома деб юритилади) имзоланган. Шартноманинг 1-бўлимига кўра даъвогар томонидан жавобгарга 88.545.600 сўм миқдоридаги кредит суммаси, кредит маблағлари ҳосил етиштириладиган йилнинг 01 сентябрь санасига қадар агротехник тадибирлардан келиб чиққан ҳолда қарз олувчи томонидан ойма ой тақдим қилинадиган буюртнома асосида босқичма босқич ажратилади, кредит бўйича йиллик 10 фоиз билан кредит маблағи ажратилган. Шартноманинг 1.2-бандига кўра, қарз олувчи эса олинган кредит маблағини мазкур кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ишдаги мавжуд хужжатлар билан жавобгар томонидан кредит шартномада белгиланган мажбуриятларини лозим даража бажармаганлиги ўз тасдиғини (исботини) топганлиги боис, даъвогарнинг 5.774.407,03 сўм муддати ўтган кредит қарзини ва 597.975,43 сўм фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъвоси тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180-186, 2034, 2035-моддаларига асосан, суд қарор қилади: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХҳисобидан даъвогар ХХ фойдасига 5.774.407,03 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 597.975,43 сўм фоиз қарзиҳамда 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ХХҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин 10 (ўн) кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья judgecode Д.И. Давлетов