← Назад
Решение #2855263 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 87 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 985 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2502/3840-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ғиждувон тумани
2025 йил 31 октябрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамиловнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари
Р.Ақиев ва М.Раҳмоновлар (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Ф.Холов,
Ғиждувон туман прокурори катта ёрдамчиси Д.Мухамедиев иштирокида
даъвогар - Ўзагроинспекция Бухоро вилоят бошқармасининг жавобгар “Исобобо Исмоил” фермер хўжалигидан 57 175 166 сўм зарар ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Ғиждувон туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар - Ўзагроинспекция Бухоро вилоят бошқармаси судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Исобобо Исмоил” фермер
хўжалигидан 57 175 166 сўм зарарни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, “Исобобо Исмоил”
фермер хўжалигига Шофиркон туман ҳокимининг 2020 йил 14 январдаги
31-сонли қарори билан чорвачилик йўналишида ер майдони ажратиб
берилганлигини, Кадастр агентлиги Шофиркон туман бўлимининг
20.09.2024 йилдаги хатига асосан Шофиркон туманида тузилган ишчи гуруҳ
томонидан ўрганиш ўтказилганлигини, ўрганишда фермер хўжалиги томонидан
ўзига ажратилган 627-дала контуридаги 44 балл бонитетга эга бўлган 0,10 гектар
майдонни эгаллаб олиб, 0,07 гектар(700 кв.м.) ер майдонидан мақсадсиз
фойдаланганлиги, яъни ўзбошимчалик билан қонунга хилоф равишда молхона
биноси қуриб фойдаланиб келганлиги ва натижада 0,07 га ер майдонининг
қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлганлиги аниқланганлиги,
шу сабабли 57 175 166 сўм миқдорида зарар ҳисобланганлигини, жавобгар
ҳозирда ушбу молхона биносини бартараф этмаганлигини, ушбу майдоннинг
балл бонитетига аниқлик киритишнинг имкони мавжуд эмаслигини, молхона
майдони қишлоқ хўжалиги муомаласига киритилмаганлигини, даъво аризасини
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъво талабини тан
олишини, чорвачиликка ихтисослашган чорвачилик фермер хўжалиги
эканлигини, моллар қишда кўчада қолмаслиги учун ўзига ажратилган ерда 0,07
га майдонда молхона биносини қурганлигини молхона қуриш бўйича бирор
ташкилотдан расмий рухсат олмаганлигини, зарарни тўлашга қурби
етмаслигини, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган туман прокурори катта ёрдамчиси даъвони
тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида фикр билдирди.
Суд, тарафларни тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, давлат божи ва почта
2
харажатини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг биринчи
қисмига асосан ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда
бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш
зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, Кадастр агентлиги
Шофиркон туман бўлимининг 20.09.2024 йилдаги хатига асосан Шофиркон
туманида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ўтказилган, ўрганишда
фермер хўжалиги томонидан ўзига ажратилган 627-дала контуридаги 44 балл
бонитетга эга бўлган 0,10 гектар майдонни эгаллаб олиб, 0,07 гектар(700 кв.м.)
ер майдонидан мақсадсиз фойдаланган, яъни ўзбошимчалик билан қонунга
хилоф равишда молхона биноси қуриб фойдаланиб келган ва натижада 0,07 га
ер майдонининг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлгани
аниқланган, молхонанинг тегишли ҳужжатлари мавжуд эмаслиги ва тақдим
этилган ҳужжатлари асосли бўлмаганлиги, ўзбошимчалик билан молхона
қуриши натижасида 0,07 га ер майдонининг қишлоқ хўжалиги муомаласидан
чиқишига сабаб бўлганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 87-моддаси тўртинчи қисмига кўра,
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлар учун қишлоқ хўжалиги
ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни барча
ҳолларда барча шахслар томонидан қопланади, бундан жамоат эҳтиёжлари учун
ер участкаларини олиб қўйиш ҳоллари мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 985-моддаси биринчи
қисмига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг
шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга
етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс
томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги
146-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари,
фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ
хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига,
шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган
ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 50бандида ер тўғрисидаги қонунчиликка зид равишда тегишли рухсат олмасдан
ўзбошимчалик билан ерларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишга сабаб
бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан етказилган зарар қопланиши,
51-бандида эса ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан
чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдори Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекциясининг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни
назорат қилиш бўлими ҳамда Агроинспекциянинг ҳудудий бошқармалари
томонидан мазкур Низомнинг 55-бандига мувофиқ аниқланиши белгиланган.
“Ўзагроинспекция” Бухоро вилоят бошқармаси Қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлимининг хулосасига
кўра, жавобгар томонидан Шофиркон тумани “Қайрағоч” МФЙ ҳудудидаги 627контурдан 44 балл бонитетга эга бўлган суғориладиган ердан ноқонуний
3
равишда жами 0,07 гектар суғориладиган ернинг қишлоқ хўжалиги оборотидан
чиқарилиши натижасида 57 175 166 сўм зарар етказилганлиги кўрсатилган.
Жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан молхона биноси қурилганлиги,
молхона ер майдони қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдони эканлиги, ер
майдонининг балл бонитети ҳақидаги маълумотлар тақдим этилган далиллар,
хусусан, 627-контур харитаси, ер майдонининг 2021 йил ҳолатидаги
аэрофотосъемкалари, молхонанинг фотосуратлари билан, етказилган зарар
миқдори эса зарар ҳисобланганлиги тўғрисидаги хулоса билан ўз тасдиғини
топади.
Суд, жавобгарнинг етказилган зарарни тўлай олмаслик тўғрисидаги
эътирозлари билан келишмайди, молхона қурилган ер майдонининг қишлоқ
хўжалиги муомаласига қайта киритилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим
этилмади.
Демак, жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан барпо этилган молхона
- 0,07 гектар ер майдони бугунги кунга қадар қишлоқ хўжалиги муомаласига
қайта киритилмаганлиги сабабли, суд, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш
лозим деб ҳисоблайди.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, суд даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгардан ундиришни
лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси
87-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 985-моддаси,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий-процессуал
кодекси
118,
176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “Исобобо Исмоил” фермер хўжалигидан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан
назорат қилиш инспекцияси Бухоро вилоят бошқармаси фойдасига 57 175 166
сўм етказилган зарар ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар - “Исобобо Исмоил” фермер хўжалигидан Республика
бюджетига 1 143 504 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида
шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга
кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
берилиши мумкин.
Судья
О.Жамилов