Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2503/8776 Дата решения 31.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Бухоро кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси Ответчик / Подсудимый
Source ID d8462ec7-1b13-4739-bf75-37019aefb9ca Claim ID PDF Hash 09f6388b75d15328... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 131-моддаси нинг 131 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/8776-сонли иқтисодий иш А Ж Р И М (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Бухоро шаҳри 2025 йил 31 октябрь Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси *** раислигида, судья ёрдамчиси ***нинг котиблигида, даъвогар “Бухоро кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси” давлат муассасасининг жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан 1.514.030,2 сўм асосий қарз, 1.246.202,74 сўм пеня ундириш ва тарафлар ўртасида тузилган шартномаларни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили *** (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар “Бухоро кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси” давлат муассасаси (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан 1.514.030,2 сўм асосий қарз, 1.246.202,74 сўм пеня ундириш ва тарафлар ўртасида тузилган шартномаларни бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили мазкур низо юзасидан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини маълум қилиб ва ушбу медиатив келишув нусхасини судга тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлса, суд мажлисида вакили иштирок этмади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб ва даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Аниқланишича, мазкур низони ҳал этиш юзасидан тарафлар ўртасида 2025 йил 31 октябрь куни медиатив келишув тузилган ва суд мажлисида тақдим қилинди. Медиатив келишув сертификатга эга медиатор кўмагида тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган, суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан даъво талабида кўрсатилган пеня суммаси тўланмаган ва низо бартараф қилинмаган. ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Шу сабабли суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, иш юзасидан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18моддасининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи қайтарилиши белгиланганлиги, бироқ тўланмаганлиги сабабли иш юзасидан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 53-банди, 118 ва 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья *** 2