Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/8199 Дата решения 31.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1305c634-360c-4b0f-99f5-80b09df92768 Claim ID PDF Hash e9204e0f970898ec... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 110- моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/8199-сонли иқтисодий иш ЖИЗЗАХ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ Иш юритишни тугатиш тўғрисида Жиззах шаҳри 2025 йил 30 октябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар «**********» АЖнинг жавобгар «**********» фермер хўжалигидан 199 994 000 сўм қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, тарафлар вакилларининг иштирокисиз, кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, А Н И Қ Л А Д И : даъвогар «**********» АЖ Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар «**********» фермер хўжалигидан 199 994 000 сўм қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогардан ва жавобгардан вакил иштирок этмади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топди. Аниқланишича, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 июлдаги 4-1301-2301/3414-сонли иш бўйича қабул қилган ҳал қилув қарори билан жавобгар «**********» фермер хўжалиги банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш таомили бошланган. Тугатиш ишлари якунланганидан сўнг, суднинг 2024 йил 26 июндаги ажримига биноан қарздор 2024 йил 5 июлда юридик шахсларнинг ягона реестрига корхона тугатилганлиги ҳақида тегишли ёзувлар киритилган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 110- моддаси биринчи қисми, 4-бандига кўра, ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса, суд иш юритишни тугатиши лозимлиги белгилаб қўйилган. Қайд этилганларга кўра, суд ишда тараф ҳисобланган «**********» фермер хўжалиги 2024 йил 5 июлда юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига унинг тугатилганлиги тўғрисида ёзув киритилганлиги ва хўжалик тугатилганлиги боис, унга нисбатан киритилган даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Суд харажатларини муҳокама қилиб, ишда иштирок этувчи шахс тугатилганлиги боис, давлат божини ундирмасликни, ва почта харажатини эса даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси 4-банди, 118 ва 195моддаларига асосланиб, судА Ж Р И М Қ И Л Д И : даъвогар «**********» АЖнинг жавобгар «**********» фермер хўжалигидан 199 994 000 сўм қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин. Ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти бериши (протест келтириши) мумкин. Судья О.С.Асатов