Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/3285 Дата решения 31.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзагроинспекция Бухоро вилоят бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID cbbb6f19-3a8b-4940-91d5-2cccc0be08e6 Claim ID PDF Hash 22e7e7e15b0a463a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Ер кодекси 28-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 28 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 87-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 87 code_article
рни ушбу Кодекснинг 86-моддаси рни ушбу Кодекс 86 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 242-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 242 code_article
процессуал кодекси 25-моддаси процессуал кодекси 25 code_article
процессуал кодекси 311-моддаси процессуал кодекси 311 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3285-сонли иқтисодий иш АЖРИМ (ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахсни жалб этиш, иш материалларини тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида) Ғиждувон тумани 2025 йил 31 октябр Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, Ғиждувон туман прокурори ёрдамчиси П.Йўлдошев қатнашувида, даъвогар вакиллари Р.Ақиев ва М.Раҳмоновлар (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари – Б.Тўлаев, мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс - Бухоро вилоят “Агрокимёвий таҳлил маркази” мутахассиси – М.Болтаев иштирокида даъвогар - Ўзагроинспекция Бухоро вилоят бошқармасининг жавобгар - “Умиджон дала сардори” фермер хўжалигидан 295231768 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни “Умиджон дала сардори” фермер хўжалиги ер майдонида сайёр очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ: Даъвогар - Ўзагроинспекция Бухоро вилоят бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Умиджон дала сардори” фермер хўжалигидан 295231768 сўм зарарни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, “Умиджон дала сардори” фермер хўжалигига Ғиждувон туман ҳокимининг 2022 йил 08 январдаги 6-2-0-Қ/22-сонли қарори билан жами 68.0 гектар ер майдони ажратиб берилганлигини, фермер хўжалиги томонидан 2024 йил 05 январда фуқаро Очилов Исроил Эшпўлотович билан фермер хўжалигининг 1.60 гектар мевазор ва узумзор ер майдонларини иккиламчи ижарага берганлигини, ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида фермер хўжалигига тегишли бўлган 375-дала контуридаги 71 балл бонитетга эга бўлган 0.32 гектар ер майдонида ўзбошимчалик билан тупроқнинг унумдор қатламида қазиш ишлари бажарилганлиги натижасида 0.32 гектар суғориладиган ер майдонининг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқариб юборилганлиги аниқланганлигини, натижада давлат манфаатларига 295231768 сўм зарар етказганлигини, ушбу ер майдонида тахминан 60-70 см. чуқурликда тупроқниинг унумдор қатлами қазиб олинганлигини, етказилган зарарни тўлаб бериш юзасидан юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилганлигини, фермер хўжалиги бугунги кунга қадар етказилгган зарарни тўлаб бермаганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъво талабини қисман тан олишини, ҳақиқатдан ҳам туман ҳокимлиги томонидан унга ер майдонлари ажратилганлиги ва узоқ муддатли ижара шартномаси тузилганлигини, фермер хўжалигига тегишли бўлган 375-дала контурида жойлашган 1.60 гектар узумзор ва мевазорни 2024 йил 05 январда фуқаро И.Э.Очиловга бир йил муддатга 2 ижарага берганлигини ва иккиламчи ижара шартномаси тузганлигини, ҳақиқатдан ҳам узумзор ва мевазорнинг тупроқ қатлами баландлиги сабабли сув чиқиши имкони бўлмай келганлигини, ижарачи И.Очилов тупроқнинг кўтарилган қисмини олиш учун Ш.Иноятовга мурожаат қилганлигини ва Ш.Иноятов томонидан ушбу ер майдонидан хом ғишт тайёрланганлигини, ушбу ҳолатлар дастлабки тергов ҳаракатларида ҳам аниқланганлигини, ер майдонининг 0.10 гектар қисмининг унумдор қатламини чеккага йиғиб, унинг остидаги тупроқдан фойдаланилганлигини, қолган 0.22 гектар ер майдонининг унумдор қатлами 0.32 гектар ер майдонига суриб текисланганлигини, фермер хўжалиги зарарни тўлай олмаслигини, қонуний енгиллик беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс – Бухоро вилоят “Агрокимёвий таҳлил маркази” мутахассиси фермер хўжалигига тегишли бўлган 375-дала контурида жойлашган ер майдонидан тупроқ намуналари олиб таҳлил қилинганлигини, таҳлилда ушбу ер майдонидаги тупроқ ўзининг 0.30 см.даги унумдорлик хусусиятини сақлаб қолганлиггини, аммо тупроқ таркибидаги гумус миқдори тупроқ ишлари амалга оширилган майдоннинг гумус миқдори тупроқ ишлари амалга оширилмаган майдонга нисбатан оз бўлсада фарқ қилишини, яъни, 0.11 фоиз ташкил қилишини, бу эса тупроққа оз миқдоорда бўлсада, зарар етказилганлигини кўрсатишини, оддий деҳқончилик шароитида мазкур ер майдони 11 йилда, оптимал шароитда эса 5.5 йилда тупроқ ўз унумдорлигини тиклашини, қонуний қарор қабуул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд, тарафлар вакилини ва прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра иш юритишни тугатишни ва иш материалларини тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга кўриб чиқиш учун ўтказишни лозим деб топади. Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Ўзагроинспекция” Бухоро вилоят бошқармаси томонидан 2024 йил 16 августда “Умиджон дала сардори” фермер хўжалигида ўрганиш ўтказилиб, ўрганишда фермер хўжалиги ва фуқаро И.Э.Очилов ўртасида ер майдонини иккиламчи ижарага бериш шартномаси тузилганлиги, И.Э.Очилов ушбу шартнома асосида ер майдонидан фойдаланиб келаётганлиги, мазкур ер майдонининг 0.32 гектар қисмида тупроқнинг унумдор қталами қазиб олинганлиги, ушбу ҳолат ер майдонидан иккиламчи ижара шартномаси асосида фойдаланнувчи И.Очилов ва Ш.Иноятовлар томонидан ўзаро келишув асосида амалга оширилганлиги аниқланган ва далолатнома расмийлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 28-моддаси иккинчи қисмига кўра, ер участкаларини олган юридик ва жисмоний шахслар ушбу Кодексга мувофиқ электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра ёки баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланадиган миқдорда ҳақ тўлайди, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплайди. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 87-моддаси биринчи қисмига кўра, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини, шу жумладан жисмоний шахслар эгалигидаги ва фойдаланишидаги қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжалиги 3 ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун олиб қўйиш, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ҳуқуқлари чекланиши ёки корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятининг таъсири оқибатида ерларнинг сифати ёмонлашуви туфайли қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни ушбу Кодекснинг 86-моддасида назарда тутилган зарарлар ўрнини қоплашдан ташқари қопланади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 242-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга иккиламчи ижарага берилиши (уларни учинчи шахсларга бериш ҳуқуқисиз) мумкин. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси бир йилгача бўлган муддатга, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четларидаги каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонлари эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш учун ўн йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши мумкин, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Аниқланишича, Ғиждувон туман ҳокимининг 2022 йил 08 январдаги 6-2-0-Қ/22-сонли Қарори билан “Умиджон дала сардори” фермер хўжалигига Зарафшон массивидан жами 68,0 гектар, шундан 55.1 гектар суғориладиган ер майдонлари, 3.9 гектар узумзор, 9.0 гектар бошқа ерлар ажратилган ва фермер хўжалиги билан 2022 йил 17 январда ажратилган ер майдонларини 48 йил муддатга ижарага олиш шартномаси тузилган. Тарафлар – “Умиджон дала сардори” фермер хўжалиги ва ффуқаро И.Э.Очилов ўртасида фермер хўжалигига тегишли бўлган 1.60 гектар мевазор ва узумзорни бир йил муддатга ижарага бериш тўғрисида 2024 йил 05 январда 1-сонли ижара шартномаси тузилган. Фермер хўжалигига тегишли бўлган 375-дала контуридаги 0.32 гектар ер майдонида ўзбошимчалик билан тупроқ қазиш ишлари бажарилган вақтда ер майдонини иккиламчи ижарага бериш шартномаси амалда бўлган ва ушбу ер майдонидан фуқаро И.Очилов фойдаланиб келган. Ушбу ҳолатлар Ғиждувон туман ИИБ Тергов бўлими терговчисининг 2024 йил 12 ноябрдаги ва 2025 йил 30 июлдаги жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарорлари, И.Очиловнинг тушунтириш хати билан ўз тасдиғини топади. Демак, фуқаро И.Э.Очиловни (ЖШИР:32412755310018) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этиш лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 48моддаси биринчи қисмига мувофиқ, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул қилгунига қадар, агар иш ушбу шахсларнинг тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ ёки мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, даъвогар ёхуд жавобгар тарафида ишга киришиши мумкин. Улар тарафнинг илтимосномасига ёки суднинг ташаббусига кўра ҳам ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 25-моддаси бешинчи қисмида ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари иқтисодий судга, бошқалари 4 эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилиши лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 311-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, талаб судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иқтисодий судга тақдим этилган тақдирда, даъво аризаси (ариза) тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказилади. Агар даъво аризаси (ариза) судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги ишни кўриб чиқиш жараёнида аниқланса, иқтисодий суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради. Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, ишга жисмоний шахс И.Э.Очиловни (ЖШИР:32412755310018) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этишни ва шу муносабат билан иш юритишни тугатиб, иқтисодий иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судига ўтказишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 1 25, 31 , 195-196-моддаларини қўллаб суд, Ажрим қилди: 1. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жисмоний шахс - И.Э.Очилов (ЖШИР:32412755310018) жалб этилсин. 2. Иқтисодий суд иши юритиш тугатилсин. 3. Даъвогар – Ўзагроинспекция Бухоро вилоят бошқармасининг жавобгар - “Умиджон дала сардори” фермер хўжалигидан 295231768 сўм зарар ундириш тўғрисидаги иш материаллари тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судига кўриб чиқиш учун ўтказилсин. 4. Мазкур ажрим устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Н.Зоиров