← Назад
Решение #2855378 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 330 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/13441-сонли иқтисодий иш
судья О.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шаҳри
2025 йил 31 октябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар «************» МЧЖнинг
жавобгар «************» масъулияти чекланган жамиятидан 639 732 000 сўм асосий
қарзни ва 56 393 781 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни,
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида,
даъвогарнинг вакили
(ишончномага асосан) иштирокида, кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,АНИҚЛАДИ :
«************» МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
«************» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2024 йил 10 январда 40-сонли махсулот етказиб бериш тўғрисида
шартнома тузилган.
Даъвогар ушбу шартнома бўйича жавобгарга жами 689 732 000 сўмлик
махсулотларни етказиб берган.
Жавобгар эса олинган махсулотлар учун қисман 50 000 000 сўмни тўлаб, қолган
639 732 000 сўмлик қисми тўлаб берилмаган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг шартларига асосан даъвогар
кечиктирилган кунлар учун 56 393 781 сўм пеня ҳисобланганлигини баён қилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 639 732 000 сўм асосий қарзни ва 56 393 781 сўм
пеняни ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида қатнашган даъвогарнинг вакили жавобгар суд муҳокамасига
қадар 639 732 000 сўм асосий қарзни тўлиқ тўлаб берганлигини маълум қилиб, пеня
миқдорини қонун доирасида камайтишга эътирози йўқлигини маълум қилди.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, жавобгар вакилининг иштирокисиз ишни
кўришни мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра,
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, даъвогар “Етказиб берувчи” ва жавобгар “Буюртмачи” ўртасида
2024
йил
10
январда
махсулот
етказиб
бериш
тўғрисида
40-сонли шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган
2
товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб
олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, «Етказиб берувчи»
«Буюртмачи»га “цемент маҳсулотлари”ни (бундан буён матнда - махсулот деб
номланади) “Буюртмачи”га унинг буюртмалари асосида етказиб бериш, «Буюртмачи»
эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини ушбу шартномада белгиланган
муддатларда тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандида Буюртмачи мазкур шартнома имзоланган кундан
бошлаб товар ҳақини 100% олиндан тўлаши лозимлиги белгиланган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар 2025 йил август-сентябр ойларида
тегишли хисобварақ-фактураларга биноан жами 689 732 000 сўмлик цемент
махсулотларини етказиб берган.
Жавобгар томонидан қабул қилиб олинган махсулотлар учун 50 000 000 сўм
тўловни тўлаб, қолган 639 732 000 сўмлик қисми тўлаб берилмаган.
Аниқланишича, 2025 йил 15 октябр куни тўлов хужжатига биноан жавобгар
даъвогарга жами 639 732 000 сўм асосий қарзни тўлаб берган. Шу боис, даъво
аризасининг асосий қарз қисми ихтиёрий тарзда бартараф этилганлиги боис,
даъвонинг бу қисмини қаноатлантириш рад этилади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 449-моддаси учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб бериш
шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган
бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада
белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб
берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан
ҳимоя қилиниши белгиланган.
ФКнинг 330-моддаси 1-қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган
тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида
бажаришдан озод қилмайди.
Шартноманинг 5.2-бандида “Сотиб олувчи” маҳсулотни қабул қилиб олгандан
сўнг, ўз вақтида “Сотувчи” унинг ҳақини тўлаб бермаганлиги учун кечиктирилган ҳар
бир кун учун тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня ҳисобланиши, бунда
пенянинг миқдори кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги белгилаб
қўйилган.
Шунга кўра, даъвогар шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда жавобгардан
56 393 781 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани
камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек,
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда
3
қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида
тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суд, қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлигини,
қарздор ва кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, пеня миқдорини бузилган
мажбуриятга номутаносиб эканлигини, инобатга олиб, жавобгардан ундирилиши
талаб қилинган пеня миқдорини 8 459 070 сўмга қадар камайтиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 8 459 070 сўм пеня ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг бешинчи қисмига кўра, Даъвогарнинг
талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ушбу
модданинг олтинчи қисмига кўра, Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 8 459 070 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини
муҳокама қилиб, даъвогарнинг кичик тадбиркорлик субъекти сифатида тўлаб чиққан
давлат божини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган
6 961 257 сўм давлат божини ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-,
ҚАРОР
ҚИЛДИ :
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «************» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
«************» МЧЖ фойдасига 8 459 070 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган
6 961 257 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
4
апелляция шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов