← Назад
Решение #2855385 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 631 | — | code_article | |
| ФКнинг | 680 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 68 | — | code_article | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПК | 324 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 3247 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1902-2501/3586-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья С.Хусанов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья А.Мамаримов
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья М.Астанов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 31 октябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар
Ҳ.Турсунов ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Н.Тошмуродованинг котиблигида, Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим
прокурори Ж.Абдуллаев, “G ld St r
x” масъулияти чекланган жамияти вакили
О.Умаров (ишончнома асосида), “Музработ туман йўллардан фойдаланиш
корхонаси” давлат муассасаси вакили А.Жўраевнинг (ишончнома асосида)
иштирокида, Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 майдаги
ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 5 августдаги қарорига нисбатан
Сурхондарё вилоят прокуратураси томонидан берилган тафтиш тартибидаги
протест бўйича ишни вилоят суди биносидаги видеоконференцалоқа режими
орқали очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Термиз шаҳар адлия бўлими “G ld St r
x” масъулияти чекланган
жамияти (кейинчалик матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, “Музработ туман йўллардан фойдаланиш” унитар
корхонасидан (кейинчалик матнда жавобгар деб юритилади) 77.734.902 сўм
асосий қарз, 38.867.451 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 18 апрелдаги ажрими билан низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Сурхондарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси ишга жалб қилинган.
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 майдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилган.
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 5 августдаги қарори билан биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгартирилган.
Мазкур суд ҳужжатларига нисбатан Сурхондарё вилоят прокуратураси
томонидан келтирилган тафтиш тартибдаги протестда суд қарорларининг пеня
ундириш қисмини ўзгартириш сўралган.
Бунга асос сифатида иш учун муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги, моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, далиллар тўлиқ
текширилмаганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартнома рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, бундай ҳолатда пеня асоссиз эканлиги, давлат харидлари
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги каби важлар
кўрсатилган.
2
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақидаги ажрим нусхаси Термиз
шаҳар адлия бўлими ҳамда Сурхондарё вилоят Ғазначилик хизмати
бошқармасига етказилган бўлсада, суд муҳокамасида уларнинг вакиллари
иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 127, 324моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор тафтиш тартибидаги протестда
келтирилган асосларни қувватлаб ва такрорлаб, уни қаноатлантиришни ҳамда
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 майдаги ҳал қилув
қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 5 августдаги қарорини бекор қилиб, двъқо
талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили протестга нисбатан
эътироз билдириб, кассация инстанцияси суди ишдаги далиллар бўйича асосли
қарор қабул қилганлигини, бажарилган ишлар тарафлар ўртасида
тасдиқланганлигини, тўловлар қисман амалга оширилганлигини маълум қилиб,
тафтиш тартибидаги протестни қаноатлантиришни рад этишни ҳамда кассация
инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили протестда келтирилган
асосларни қувватлаб, қуйи инстанция судлари асоссиз қарор қабул
қилганлигини, жавобгар бюджет ташкилоти эканлигини, тарафлар ўртасида
тузилган
пудрат
шартномаси
ғазначилик
бўлимидан
рўйхатдан
ўтказилмаганлигини, ишлар бажарилганлигини, счёт-фактуралар нотўғри
расмийлаштирилганлигини баён қилиб, тафтиш тартибидаги протестни
қаноатлантиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
ҳамда прокурорнинг фикрини тинглаб, протестда келтирилган важларни ишдаги
далиллар ҳамда қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра тафтиш тартибидаги протестни қаноатлантиришни рад
этиб, қуйи инстанция судларининг суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни
ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг
асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинчалик матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян
3
ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини
сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 12 апрелда
тузилиб, 2023 йил 14 апрелда электрон имзоланган “4Р-100 Жарқўрғон-КакайдиЛалмикор-Хушчекка-Тожикистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг
0-14 км қисмини таъмирлаш тўғрисидаги умумий қиймати 1.492.500.000 сўмлик
01-сонли пудрат шартномасига кўра, даъвогар жавобгарнинг топшириғига кўра
ўз материалларидан фойдаланиб, “4Р-100 Жарқўрғон-Какайди-ЛалмикорХушчекка-Тожикистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг 0-14 км
қисмини жорий таъмирлаш ишларини бажариш, жавобгар эса ишларни лойиҳасмета ҳужжатлари асосида қабул қилиб олиш ва уларга ҳақ тўлаш мажбуриятини
олган.
Даъвогар шартномага асосан 2023 йил 15 июндаги 3-сонли электрон
ҳисобварақ-фактура бўйича 1.144.475.940 сўмлик, 2023 йил 11 сентябрдаги
4-сонли электрон ҳисобварақ-фактурага кўра 148.024.059 сўмлик, 2024 йил
25 октябрдаги 1-сонли электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 80.300.000 сўмлик,
жами 1.372.799.999 сўмлик таъмирлаш ишлари бажарилган бўлиб, жавобгар
томонидан қабул қилиб олинган.
Ушбу пудрат ишлари бўйича жавобгар томонидан 1.295.065.096 сўм
миқдорида маблағлар тўлаб берилиб, 77.734.902 сўм қарздорлик тўланмаган.
Даъвогар томонидан мазкур маблағларни тўлаб бериш тўғрисида 2025 йил
22 январда юборилган 01-сонли огоҳлантириш хати жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, Термиз шаҳар адлия бўлими даъвогар
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 майдаги ҳал қилув
қарорига асосан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 22.822.862 сўм асосий қарз, 2.282.286 сўм пеня, 37.500 сўм
почта харажати ундирилиб, суд харажатлари қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар ўртасида тақсимланган.
Судлов ҳайъати қуйидагиларга асосан биринчи инстанция суди томонидан
даъво талабини қисман қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келганлиги
сабабли кассация инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгартириб, низо юзасидан
қонуний тўхтамга келган деб ҳисоблайди.
Чунки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар - мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан
эса мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома
шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Ушбу Кодекснинг 631-моддасига мувофиқ, пудрат шартномаси бўйича
бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан
маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган
4
муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул
қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун
ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
ФКнинг 680-моддасига кўра ишлар натижасининг пудратчи томонидан
топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф
имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 12 апрелда тузилган 01-сонли пудрат
шартномасининг 3.2-бандида ёрдамчи пудратчининг бажарган ишлари бўйича
топширадиган форма-2 ва форма-3 асосида тўловларни тўлаб, бош пудратчи
харажатлари шартнома умумий қийматидан харажатлар учун 4 фоиз миқдорида
маблағ ушлаб қолиши назарда тутилган.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган форма-3 далолатномалари
асосида жами 1.372.799.999 сўмлик ишлар бажарилган бўлиб, ушбу ишлар учун
жавобгар томонидан 1.295.065.096 сўм маблағлар тўлаб берилганлиги даъво
аризаси ва ишдаги ҳужжатлар билан тасдиқланган.
Бироқ, мазкур 1.295.065.096 сўм маблағлар ичида жавобгарнинг
харажатлари учун ушлаб қолинган 4 фоиз маблағлар ҳам мавжуд бўлиб,
ушбу ҳолат даъвогар томонидан юборилган ва жавобгар томонидан
тасдиқланган 2023 йил 15 июндаги 47-сонли 45.779.037 сўмлик, 2023 йил
17 ноябрдаги 102-сонли 5.920.962 сўмлик, 2025 йил 16 январдаги 03-сонли
3.212.000 сўмлик, жами 54.911.999 сўмлик ҳисобварақ-фактуралар билан
тасдиқлансада, биринчи инстанция суди томонидан мазкур ҳолатларга қонуний
баҳо берилмасдан, даъво талабида ундирилиши сўралган 77.734.902 сўм асосий
қарздан жавобгарнинг 4 фоизлик харажатлари учун 54.911.999 сўм иккинчи
маротаба асоссиз равишда ушлаб қолиниб, 22.822.902 сўм асосий қарзни
ундириш талабини асосли деб ҳисоблаш ва ушбу суммани қаноатлантириш
тўғрисида нотўғри хулосага келганлиги сабабли, кассация инстанцияси суди
даъво талабининг 77.734.902 сўм асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ асосли
деб ҳисоблаган ва биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 22.822.902 сўм асосий қарзни ундириш қисмини
77.734.902 сўм асосий қарз ундиришга ўзгартирган.
Бундан ташқари, кассация инстанцияси суди биринчи инстанция суди асос
сифатида тарафлар ўртасида 2023 йил 12 апрелда тузилган 01-сонли пудрат
шартномаси Музработ туман Ғазначилик хизмати бўлимининг 2025 йил
15 майдаги 01-22-208/31-02-35/65-сонли хатига кўра Ғазначилик бўлимида
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хулосаси билан ҳам асосли
равишда келишмаган ва ушбу важларни иш ҳолатларига мувофиқ эмас деб
ҳисоблаган.
Чунки, Музработ туман Ғазначилик хизмати бўлимининг 2025 йил
15 майдаги 01-22-208/31-02-35/65-сонли хатида тарафлар ўртасидаги 2023 йил
30 майдаги 01-сонли 1.402.000.000 сўмга тузилган шартнома автоматик режим
орқали рўйхатдан ўтказилганлиги кўрсатилган бўлиб, даъво аризада талабга асос
сифатида келтирилган ва илова қилинган шартнома эса 2023 йил 12 апрелда
тузилган 01-сонли пудрат шартномаси ҳисобланади.
5
Мазкур ҳолатда пудрат ишлари тарафлар ўртасида тузилган ва ғазначилик
бўлимидан рўйхатдан ўтказилган 2023 йил 30 майдаги 01-сонли шартномага
асосан бажарилган бўлиб, жавобгар томонидан 792.403.097 сўм миқдорида
қисман тўловлар ҳам амалга оширилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил
24 мартдаги “Иқтисодиётда давлат улушини қисқартиришнинг қўшимча
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-102-сонли қарори ва Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги “Давлат
муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни қайта ташкил этиш ва
тугатишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 139-сон қарорига
мувофиқ, Автомобиль йўллари қўмитасининг 2023 йил 5 апрелдаги 41-сонли
буйруғига асосан Музработ туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси
давлат муассасаси шаклидаги Музработ туман Йўллардан фойдаланиш
корхонаси сифатида қайта ташкил этилган бўлиб, ушбу ўзгартиришлардан
кейинги Музработ туман Йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат
муассасасининг низоми Музработ туман Давлат хизматлари маркази томонидан
2023 йил 18 июлда 2218667-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ҳолбуки, даъво аризада асос сифатида келтирилган шартнома тузилган
пайтда жавобгарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли Музработ туман Йўллардан
фойдаланиш унитар корхонаси ҳисобланган ва буюртмачи сифатида юридик
шахслар билан ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказмасдан, тўғридан-тўғри
шартномалар тузиш ваколати мавжуд бўлган.
Шу сабабли, қуйи инстанция суди асосий шартнома, яъни тарафлар
ўртасида 2023 йил 12 апрелда тузилган 01-сонли пудрат шартномаси тегишли
ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлган шартнома
ҳисобланмаслиги сабабли унга ўзгартириш киритиш тўғрисида тарафлар
ўртасида 2024 йил 16 июлда тузилган 07/05-сонли битим ҳам тегишли
ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлган битим сифатида
баҳоланмаган.
ФК 384-моддасининг биринчи қисмида, шартнома қандай шаклда тузилган
бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай
шаклда тузилиши белгиланган.
Шунингдек, кассация инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорида даъво аризадаги 77.734.902 сўм асосий қарз ундириш талабининг
22.822.902 сўми асосли деб топилганлигидан келиб чиқиб, ундирилиши сўралган
38.867.451 сўм пенянинг 22.822.902 сўмга мутаносиб ҳисобланган 6.892.516
сўмини асосли деб ҳисоблаш ҳақидаги хулосалари билан тўғри келишмаган
ҳамда 77.734.902 сўм асосий қарз ундириш талаби тўлиқ асосли деб
топилганлиги муносабати билан 38.867.451 сўм пеня ундириш талабини тўлиқ
асосли деб ҳисоблаган бўлсада, аммо биринчи инстанция судининг жавобгар
бажарилган ишлар учун тўланиши лозим бўлган маблағларнинг аксарият
қисмини тўлаганлиги ва унинг молиявий аҳволини инобатга олиб, пеня
суммасини камайтирган ҳолда 2.282.290 сўм пеня ундириш тўғрисидаги якуний
хулосаси ва ушбу пеня миқдори билан келишган ҳамда ҳал қилув қарорининг
пеня ундириш қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган.
6
Бундан ташқари, судлов ҳайъати протестда келтирилган ҳолатлар ва
жавобгар вакилининг тарафлар ўртасида 2024 йил 16 июлда тузилган
шартномага ўзгартириш киритиш тўғрисидаги 07/05-сонли битим ғазначилик
бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли даъво аризадаги пеня ундириш
талаби асоссиз эканлиги ҳақидаги важлари билан қўшилмайди.
Чунки, тарафлар ўртасида 2023 йил 12 апрелда тузилган 01-сонли пудрат
шартномаси тегишли ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлган
шартнома ҳисобланмаслиги сабабли, унга ўзгартириш киритиш тўғрисида
тарафлар ўртасида 2024 йил 16 июлда тузилган 07/05-сонли битим ҳам тегишли
ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлган битим
ҳисобланмайди.
Бундай ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги
протестда келтирилган важларни асоссиз деб ҳисоблайди.
ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ушбу Кодекснинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
шарт.
ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ
ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра,
иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган
шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар
берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи
ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил
19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти
тўғрисида”ги 36-сонли қарори 22.1-бандида, судларнинг эътибори протест
асосида кўрилган иш бўйича суд харажати ишни кўриш натижасига кўра
тегишли тарафдан ундирилишига қаратилиши ҳақида тушунтириш берилган.
7
ИПКнинг 324 -моддасига мувофиқ суд ишни тафтиш тартибида кўриш
чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш
материллари бўйича текширади.
Ушбу Кодекс 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан, ишни
тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни)
кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги протестни
қаноатлантиришни рад этиб, қуйи инстанция судларининг суд ҳужжатларини
ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларига,
Фуқаролик кодексининг 234, 236, 631, 680-моддаларига ҳамда Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 3246-3249-моддаларига асосланиб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 майдаги ҳал қилув
қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 5 августдаги қарори ўзгаришсиз,
Сурхондарё вилоят прокуратурасининг тафтиш тартибидаги протести эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Музработ туман йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси
ҳисобидан:
- республика бюджетига 1.166.024 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
41.200 сўм почта харажати ва 103.000 сўм (ВКА) суд харажати ундирилсин.
Қарор бўйича ижро варақалари берилсин.
Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
6
Раислик қилувчи
М.Астанов
ҳайъат аъзолари
Ҳ.Турсунов
Н.Хўжақулов