← Назад
Решение #2855419 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| кодекси | 273 | — | code_article | |
| Мазкур кодекс | 111 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш
Судья: *****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
2025 йил *****
Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья ***** раислигида, судья
ёрдамчиси ****** котиблигида, аризачи вакили ***** (ишончномага асосан)
иштирокида, аризачи *****нинг жавобгар *****нинг банкдаги ҳисобварақлар
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризаси бўйича ишни Урганч шаҳар солиқ инспекциясининг биносида бўлиб
ўтган очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи ***** Урганч туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат қилиб жавобгар *****нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар
қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили
иштирок этмади, ариза юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодексининг 170,128-моддаларига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок қилган аризачи вакили тушунтириш бериб,
жавобгар томонидан аризада кўрсатилган ҳисоботини топширмаганлиги
тўғрисида маълумот тақдим қилиб, суддан аризани тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи аризачи вакилини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани
қаноатлантиришни ва мазкур тоифадаги низолар бўйича тарафларнинг давлат
божидан, иш ҳужжати электрон шакллантирилганлиги сабабли почта харажати
тўловидан озод қилинганлигини инобатга олишни деб топади.
Аризада баён қилинишича, солиқ тўловчи томонидан бугунги суд
мажлиси кунига қадар тегишли солиқ ҳисоботлари ёки солиқ идорасининг
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларини ўн кунга тўхтатиб туриш бўйича қарори қабул қилиш асос
бўлган ҳолатлар бартараф этилмаган.
Солиқ идораси томонидан солиқ тўловчига белгиланган солиқ тури
бўйича солиқ хисоботини тақдим қилиш юзасидан хабарнома юборилган
бўлсада, солиқ тўловчи томонидан тегишли солиқ ҳисоботи белгиланган
муддатларда тақдим қилинмаган.
Шундан сўнг солиқ идорасининг солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кунга тўхтатиб туриш
бўйича қарори қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига асосан солиқ
ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган
шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига
илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
Солиқ кодексининг 273-моддаси талабига кўра солиқ тўловчилар, агар
ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари
солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан
кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим
этишлари шартлиги назарда тутилган.
Мазкур кодекснинг 111-моддаси талабига кўра солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан
ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан
кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи
томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ
мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда
қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига
молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг
белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал
солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки)
тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ
тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор
шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно)
киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига
тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан
имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома
асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб
туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда
йўқлигида.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Аризачининг талаблари ишда тақдим қилинган ҳужжатлар ва суд
муҳокамасида аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ ўз исботини топганлиги
сабабли суд аризани тўлиқ қаноатлантириб, солиқ тўловчининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операциялари тегишли солиқ тури бўйича солиқ
ҳисоботи тақдим қилгунга қадар вақтинчалик тўхтатиб қўйишни ҳамда
тарафларнинг мазкур низо тоифаси бўйича давлат божидан, иш ҳужжати
электрон шакллантирилганлиги сабабли почта харажати тўловидан озод
қилинганлигини инобатга олишни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-179, 180-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
*****нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар Солиқ
кодексининг 111-моддасига асосан тегишли солиқ тури бўйича солиқ ҳисоботи
тақдим қилингунга қадар (ойлик иш ҳаққи ва мажбурий тўловлардан ташқари
қисми) тўхтатиб турилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорида кўрсатилган камчиликлар бартараф
қилингандан сўнг солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари бўйича
операцияларни очиб бериш вазифаси солиқ идораси (аризачи) зиммасига
юклансин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда шу суд орқали
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилиши мумкин.
Судья
*****